Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Со­­­­­ғлом она-соғлом бола

ФАРЗАНДЛАРИМИЗ САЛОМАТЛИГИГА ҚАРАТИЛГАН ЭЗГУ МАҚСАДЛАР

Маълумки, апрель ойининг сўнгги ҳафтаси Жаҳон эмлаш ҳафталиги сифатида нишонланмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад, фарзандларимиз саломатлигини сақлашда муҳим аҳамият касб этувчи вакциналарни тарғиб қилишдан иборатдир. Жорий йилнинг 24-30 апрель кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида мазкур эмлаш ҳафталиги мамлакатимизда кенг миқёсида ташкил этилиб, бу борада тадбирлар олиб борилади.

Таъкидлаш муҳимки, болаларни ўз вақтида эмлаш, бу албатта, турли касалликларнинг олдини олишда самарали усуллардан бири ҳисобланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, дунё бўйича ушбу ҳолат таҳлил қилинганда 19,4 миллион чақалоқ керакли вакциналарни қабул қилмаётганлиги маълум бўлди. Шу ўринда айтиш жоизки, натижаларга қараганда эмлаш ҳар йили 2-3 миллион инсон ҳаётини сақлаб қолади. Бундан ташқари, ҳозирги вақтда дунё бўйлаб эмлаш қамрови янада кенгайтирилса, ушбу рақамни яна 1,5 миллионга ошириш мумкин бўлар экан.

– Аввало, болалар соғлигини муҳофаза қилиш, шунингдек, уларнинг соғлом ҳаёт кечириши учун ҳар бир касалликнинг олдини олишда эмлаш ишлари юқори натижа бериши ўз исботини топиб келмоқда. Бу борадаги ҳамкорлик натижасида дунё миқёсида эмланаётган болалар турли хасталиклардан ҳоли бўлмоқда, – дейди ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауман. – Албатта, эзгу мақсадларга қаратилиб ҳамжиҳатликда олиб борилаётган бу каби фаолиятларда ЮНИСЕФ эмлашга бўлган талабни оширган ҳолда бирорта бола четда қолмаслиги учун ишларни янада такомиллаштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Айтиш лозимки, мамлакатимизда 2015 йилда янги пневмококк вакцинасини қўллаш бошланган эди. Ушбу вакцина асосан пневмония, менингит, отит, синусит ва бронхит инфекцияларидан ҳимоя қилади. ЖССТ маълумотларига кўра, биргина 2015 йилнинг ўзида дунё бўйича пневмония туфайли 922 мингга яқин беш ёшга тўлмаган бола ҳаётдан кўз юмган ва бу кўрсаткич мазкур ёш гуруҳидаги умумий ўлим ҳолатларининг 15 фоизини ташкил этади. Ҳозирги кунда республикамиздаги болалар ушбу касалликдан янада яхши ҳимояланганлар. Эътирофлиси шундаки, сўнгги йилларда юртимизда полиомиелит, қизамиқ, қизилча, бўғма ва қоқшол каби касалликлар қайд этилмаган. Албатта, бундай натижаларга эришишда режали эмлаш ва кампанияларининг ҳиссаси катта бўлмоқда. Шу боис, 1996 йилдан бошлаб Ўзбекистонда ёввойи вирус орқали юзага келган полиомиелит ҳолатлари кузатилмаган. Бунинг натижасида 2002 йилда Ўзбекистон ЖССТнинг полиомиелитдан ҳоли ҳудуд сертификатига эга бўлган.

– Болалар саломатлиги учун кўрсатилаётган ғамхўрлик давлатларнинг ўз келажагига бўлган эътибори деб биламан. Шундай экан, вакциналар болалар ҳаёти ва келажагини ҳимоя қилишнинг иқтисодий ҳамда самарали усулларидан биридир. Ҳар бир бола ҳаётини сақлаб қолувчи вакциналарга эга бўлиш ҳуқуқига эгадир. Шунинг учун ЖССТ барча давлатлар ҳукуматлари ва ўз ҳамкорлари билан бутун дунё миқёсида вакциналар қамровини ошириш устида иш олиб бормоқда, – дейди ЖССТнинг Ўзбекистондаги вакили, доктор Лиан Капенс.

– 2016 йилда Ўзбекистон эмлаш қамрови бўйича 99,7 фоиз кўрсаткичга эришди. Биз ушбу юқори қамров кўрсаткичини сақлаб қолиш ва вакциналар харид қилиш учун маблағлар таъминоти барқарор бўлишини таъминлаш учун қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология назорати бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Дилором Турсунова. – 2014 йилнинг июнь ойида республикамизда соғлиқни сақлаш тизими ротавирус вакцинаси бўйича эмлаш ишлари бошлаб юборилди. Натижада, Вирусология илмий-текшириш институти томонидан ўтказилган тадқиқот хулосаларига кўра ўткир диарея билан касалланиш кўрсаткичлари 45 фоизга камайди. Мазкур ҳафталик давомида жаҳон экспертлари мамлакатимзнинг 7 та вилоятида бўлиб, режали эмлаш ишлари билан танишиб, бу борадаги ишлар самарали кечаётганлигини эътироф этдилар.

Юқоридаги фикрлардан хулоса қиладиган бўлсак, бу каби фаолиятлар мамлакатимизда изчиллик билан амалга оширилиб, муайян натижаларга эришиб келинмоқда. Албатта, ҳар бир эмлаш жараёнида соҳа мутахассислари фаоллик билан иштирок этиб, меъёрий қоидаларга риоя қилган ҳолда, фаолиятга жиддий ёндашадилар. Мазкур ҳафталикдан кўзланган асосий мақсад, болалар саломатлигини таъминлаш баробарида 2030 йилга қадар барқарор ривожланиш кўрсаткичларига эришишдан иборатдир.

Ибодат СОАТОВА.

№ 17, 28.04.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.