Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Со­­­­­ғлом она-соғлом бола

БАХТЛИ БОЛАЛИКНИНГ ШОДОН ДАМЛАРИ

2016 йилнинг 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида ҳар йили мустақиллик байрами арафасида ўтказилиши анъанага айланган, яъни вазирлик тизимида фаолият юритаётган ходимларнинг биринчи синфга қадам қўяётган фарзандларини мактабга кузатишга бағишланган "Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!" мавзусидаги байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирни Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Лазиз Тўйчиев кириш сўзи билан очиб, истиқлол фарзандлари юртимиз фахри эканлигини эътироф этиб, уларни мактаб остонасига қадам қўйишлари билан қизғин қутлади.

Тадбир давомида бугунги кунда тиббиёт олий ўқув юртларига имтиёзли қабул қилинган ҳамда кўплаб хал-қаро Олимпиадаларда иштирок этиб, совринли ўринларга эга бўлган Дилнора Юсупалиева, Бекзод Болтаев ҳамда Шоҳида Зоҳидовалар эришган ютуқлари тўғрисида кичкинтойларга сўзлаб бердилар. Шунингдек, болажонлар ҳам ўзларининг Ватан мадҳи ва болаликка бағишланган шеърий мисралари билан иштирокчилар олқишига сазовор бўлдилар.

– Ҳар йили анъанага айланган мазкур тадбирнинг Мустақиллигимиз арафасида ўтказилиши, бу албатта, истиқлол фарзандларининг эртанги келажаги порлоқ эканлигидан далолат беради, – дейди Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги соғлиқни сақлаш ходимлари Касаба уюшмаси раиси Иван Железняк.

Тадбир сўнгида бўлғуси ўқувчиларга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгаши ҳамда Республика курортлар бошқармаси томонидан эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, В. Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг иқтидорли ўқувчилари ижро этган куй ва қўшиқлари даврага янада файз киритди.

Ибодат СОАТОВА. Суратлар муаллифи Акром АБДУЛЛАЕВ.

№ 33, 26.08.2016 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.