Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Со­­­­­ғлом она-соғлом бола

КЕЛАЖАКНИ СОҒЛОМ АВЛОД ЯРАТАДИ

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар фонди (ЮНИСЕФ) ҳамкорлигида Аёллар ва болаларнинг саломатлигини яхшилаш ҳамда барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида Бутунжаҳон кўкрак сути билан озиқлантириш ҳафталигига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Дилбар АЗИЗОВА, Наманган вилояти кўп тармоқли марказий неонатология (педиатрия фанида чақалоқларнинг физиологиясини ўрганувчи йўналиш) шифокори (сертификат соҳиби):

– Ушбу тадбирнинг ўтказилиши кўп болали ўзбек оилалари учун муҳим аҳамият касб этади. Соҳамизнинг ўзига хос мураккаблиги шундаки, бунда 0 кунликдан 28 кунгача бўлган чақалоқларнинг умумий ривожланиши, тана аъзолари соғ-ломлиги, турли касалликка чалинишининг олдини олиш, болани озиқлантиришнинг ўзига хос тартиби назоратга олинади.

Бундан ташқари, касалланган тана аъзоларини соғломлаштириш масъулликни талаб этади. Демак, биз ўз касбимизнинг етук мутахассиси бўлишимиз, бунинг учун соҳага оид фанларни чуқур ўзлаштириш билан бирга, тажрибада синалган жаҳон андозаларини ҳам ўрганиб боришимиз зарур. Бизнинг марказга берилган сертификат зиммамизга янада улкан масъулият юклайди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда ЮНИСЕФ таклифи билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 1 августдан 7 августгача бўлган давр-ни "Кўкрак сути билан озиқлантириш жаҳон ҳафталиги" деб эълон қилганидан буён ушбу тадбир кўтаринки руҳда нишонланади. 170 дан ортиқ давлат ҳафталикни тан олган.

Мамлакатимизда ҳар йили нишонлаб келинаётган ҳафталикнинг бу йилгиси "Кўкрак сути билан боқиш – барқарор ривожланиш негизи" доирасида ўтказилмоқда.

– Кўкрак сути билан озиқлантиришнинг муҳим жиҳати – бола туғилганидан бир соат ўтиб то олти ойгача фақат она сути билан боқилса, унда иммунитет ҳосил бўлади. Бу – митти организм шамоллаш, томоқ яллиғланиши сингари касалликларни бемалол енга олади, дегани.

Бундан ташқари, олти ой давомида бола ҳеч сувсамайди. Агар унинг озуқасига бош-қа маҳсулотлар қўшилса унда иммунитет меъёрий бўлиши танқислашади, бола ўз-ўзидан нимжонлаша бошлайди. Буни ҳар бир она билиши ҳамда амал қилиши шарт, – дейди Дилбар Азизова.

Албатта, она сутида ҳаётда бор барча витаминлар мавжудлигини барчамиз биламиз, бу болага соғлом, баркамол келажак бағишлайди.

Дунё давлатларига нисбатан ўзбеклар болажон халқ ҳисобланади. Бола парваришида она сути нақадар муҳим эканлигини тиббиётимиз даҳоси Абу Али ибн Сино ҳам эътироф этган. Тадбир доирасида айтилишича, баъзи оилаларда учраб турадиган баъзи касалликлар сабаби сўралганда, айрим оналар кўкрак сутини баҳона қилишади. Мамлакатимиз миқёсида ўтказилаётган "Кўк-рак сути билан озиқлантириш ҳафталиги"нинг ўта муҳим аҳамият касб этиши, ушбу тадбирнинг энг чекка туманларга ҳам етиб боргани билан белгиланади.

– Маълумки, 2 ёшга тўлгунича кўкрак сути билан озиқлантирилган болаларга нисбатан қисқа муддат эмизиб боқилган ёки сунъий маҳсулотларни истеъмол қилган болалар касалликка тез чалинувчан бўлишади. Сабаби оддий, яъни болада иммун танқислиги юзага келади, у ҳатто шамоллашни ҳам ўз танасида енголмайди. Оналар буни тўғри англаб олишлари керак, – дейди Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори, профессор Дилором Аҳмедова.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, Ўзбекистонда 2015 йилда фақат кўкрак сути билан боқишнинг ўртача даражаси 54,4 фоизни ташкил этган, юқори кўрсаткич Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида (60 фоиздан юқори) қайд этилган.

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг маълумотларига кўра, мамлакатимиз миқё-сида оналар туғруқхоналардан чиқаётган даврда фақат кўкрак сути билан боқиш амалиёти даражаси 90 фоизни ташкил этсада, кейинги ойларга бориб эса бу кўрсаткич камайиб борган.

Рустам ЖАЛОЛОВ,

Тошкент вилояти перинатал маркази директори, тиббиёт фанлари номзоди (сертификат соҳиби):

– Марказимиз ҳомиладорликнинг 34 ҳафтасигача бўлган аёлларни тиббий кўрикдан ўтказиш, асоратли ҳомиладорларни махсус бўлимда даволаш ишлари билан шуғулланади. Мабодо ҳомилада бирон-бир асорат бўлса, унинг, аввало олдини олиш, сўнгра, энг замонавий тиббий техника воситалари ёрдамида муолажа қилиш чоралари кўрилади.

Тажрибадан келиб чиқиб айтиш мумкинки, оилавий поликлиникаларда рўйхатда турмаслик, вақтида шифокор назоратидан ўтмаслик, энг асосийси, ўз ҳаракати ҳолатига эътиборсизлик ҳомила жиддий асоратланишига олиб келади. Ҳукуматимиз она ва бола саломатлигига жуда катта эътибор қаратаяпти. Тиббиёт муассасалари тўлалигича энг замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланди.

Берина

АРСЛАНАГИЧ-ИБИШЕВИЧ, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчи:

– Ҳар йили август ойининг бошида ўтказиладиган ҳафталик мамлакатингизда кўтаринки руҳда ташкил этилади. Керакли шарт-шароитлар яратиб берилади. Бу йилги тадбир ҳам Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида бўлиб ўтади.

Дунё тажрибасидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ҳар бир она боласи яшаб кетишини истайди. Аммо, бу унинг ўзига ҳам боғлиқ. Аввало, шифокор тавсияларига амал қилиши керак. Фақат соғлом болагина жа-миятнинг тўлақонли аъзоси бўла олади, у келажакда жамият фаровонлигини таъминлашда бор кучини сарфлашга қодир. Буни барча тўғри тушунган ҳолда биргаликда ҳаракат қилиши керак.

Маълумотларга кўра, дунё бўйича иммун тизимининг тўла шаклланмаганлиги натижасида болалар ўлими кўпайган эди. Ҳафталик доирасида бир миллионга яқин чақалоқ сақлаб қолинган ва бу кўкрак бези касаллигининг олди олинишига ёрдам берган.

Тадбир давомида билдирилган фикрлар шуни англатдики, давлатимиз томонидан олиб борилаётган жамиятни соғломлаштириш сиёсати энг тўғри йўлдир. Соғлом авлодгина мамлакатимиз иқти-содиё-тини юксалтиришда, жамият фаровонлигини оширишда муносиб хизмат қила олади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Лазиз Тўйчиев иштирок этди.

Юсуф ЖЎРАЕВ. Суратлар муаллифи Акром АБДУЛЛАЕВ.

№ 30, 05.08.2016 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.