Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Со­­­­­ғлом она-соғлом бола

КЕЛАЖАК АВЛОД ЙЎЛИДАГИ ЭЗГУЛИК

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ўтказилган "Соғлом бола ҳафталиги" Самарқанд шаҳридаги 8-оилавий поликлиникада ҳам юқори савияда ташкил этилди.

"Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда поликлиника хизмати ҳудудидаги 15 та маҳаллада яшовчи оилалар фарзандлари тиббий кўрикдан ўтказилди.

– Поликлиникамиз хизматидан фойдаланувчи 46 минг¬дан ортиқ аҳолининг 15 мингга яқини 18 ёшгача бўлган болалардир, – бош шифокор ўринбосари Зебо Жумаева. – Уларнинг ҳар томонлама соғ¬лом улғайиши, жисмоний ривожланишида миллий тақвим режаси асосида амалга оширилаётган эмлаш тадбирлари, ўтказилаётган тиббий кўрикларнинг аҳамияти катта. Шу боис, ҳар бир эмлаш жараёнига алоҳида эътибор билан ҳозирлик кўрамиз.

Мамлакатимиз тиббиёт тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, соғлом ва баркамол фарзандларни камолга етказиш учун қаратилган эътибор туфайли, бугунги кунда болалар ўртасида турли юқумли касалликлар, ногиронлик ҳо¬латлари кескин камайишига эришилди. Айрим хасталикларга эса бутунлай барҳам берилди.

Ғолиб ҲАСАНОВ. ЎзА.

Наманган вилояти

Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 1-оилавий поликлиникада ўтказилган "Соғлом бола ҳафталиги"да 13 мингдан ортиқ ўғил-қиз тиббий кўрикдан ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури ижроси доирасида ташкил этилган ҳафталикда болалар соғлиги учун муҳим бўлган темир, йод ва "А" витамини ҳамда "Верморекс" сингари микронут¬ри¬ент¬лар комп¬лекси берилди.

1-оилавий поликлиникада Наманган шаҳрининг 14 маҳалласида истиқомат қилувчи 57 мингдан зиёд аҳолига тиббий хизмат кўрсатилади. Шу билан бирга, 13 та умумтаълим мактаби ўқувчилари ва 3 та мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларининг саломатлиги ҳам ушбу поликлиника шифокорлари назоратида.

– Ҳафталик тадбирига 15 нафар умумий амалиёт шифокори ва 60 га яқин патронаж ҳамшира жалб этилди, – дейди поликлиника бош шифокори Нигора Жўраева. – Таълим муассасаларига мутахассис шифокорлар юборилди. Аввалдан олиб борилган тушунтириш тадбирлари натижасида ота-оналар фарзандларини тиббий кўрикка ўз вақтида олиб келишди. Бу Президентимиз раҳнамолигида тиббиёт тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, хусусан, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтиришга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасидир.

Акрамжон САТТОРОВ.

№ 19, 13.05.2016 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.