Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Со­­­­­ғлом она-соғлом бола

ЁРУҒ ОЛАМ МУБОРАК!

Тўққиз ой, тўққиз ҳафта, тўққиз кун, тўққиз соат ва шунча дақиқа. Она қорнида ётган боланинг ёруғ олам билан юзлашишини қадим-қадимдан тўққиз рақамининг бир нечта хилига тенглаштирганлар. "Инга-инга-инга!" дея йиғлаб дунёга келган чақалоқ ўз яқинларидан "Ёруғ олам муборак, умринг узун бўлсин, болажон!" деган эзгу тилак йўлланганини билмайди. Фариштадек пок ва беғубор гўдак, туғилганинг билан қутлаймиз сени!

Дарҳақиқат, чақалоқ туғилиши – қувончли ҳодиса. Дунёга келган янги меҳмон аввало, оила зурриёти, авлодлар давомчиси, қолаверса, келажакда жамиятнинг таянчига айланадиган кучдир. Давлатимиз миқёсида болани соғлом ривожлантиришга қўйилаётган талаб ана шу жиҳати билан муҳим аҳамият касб этади. Юрт-бошимиз томонидан 2014 йилнинг "Соғлом бола йили" деб эълон қилиниши халқимиз орзу-истаклари билан ҳамоҳангдир. Ана шу эзгу ният¬ни амалга ошириш туғруқхона ходимлари меҳнати, саъй-ҳаракати билан боғлиқ. Тошкент шаҳри аҳолисига ҳозирги вақтда 9 та туғруқ мажмуаси, 1 та шаҳар перинатал маркази, Республика перинатал маркази, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси 2-клиникаси туғруқ бўлими хизмат кўрсатади. Улар орасида 6-туғруқхона ўзига хос нуфузи билан ¬ажралиб туради.

Туғруқхонада фарзанд кутаётган оналарга кўнгилдагидек шарт-шароит яратиш, янги туғилган чақалоқларни парвариш қилиш биринчи галдаги вазифадир. Бунинг учун моддий-техник база бой ва мустаҳкам бўлиши зарур. "Обод турмуш йили" Давлат дас¬тури доирасида бу ерга келтирилган энг сўнгги русумдаги замонавий тиббий технологиялар хизмат кўрсатиш сифати ва маданиятини ошириш омили бўлаётир. Хусусан, чақалоқларни сунъий нафас олдиришга мўлжалланган мослама, оптик видеосистема, электрокалорифер, шунингдек, бир қанча тиббий асбоб-ускуналар катта суммада келтирилиб, айни пайт¬да улардан иш жараёнида унумли фойдаланилмоқда. Маж¬муада акушерлик-гинекология хизматининг барча турлари учун етарли имкониятлар яратилган. Шунингдек, зарарсизлантириш, донорлик, лаборатория, дорихона, ошхона, кир ювиш хонаси кеча-кундуз ишлайди.

— Қизалоқ муборак, умри билан берган бўлсин! — Раҳмат. 4 январь куни қизчалик бўлдим. Қийин кунлар ортда қолди. 3700 кг. билан дунёга келган чақалоғимнинг аҳволи яхши. Менга доялик қилган акушер-гинеколог Маргарита Кимдан жуда миннатдорман. Шифокорлар ҳар куни мени ва гўдагимни кўрикдан ўтказишяпти. Уйга боргач, болани парвариш қилишда нималарга эътибор бериш кераклиги хусусида маслаҳат олдим, – дейди Ширин Абдуллаева.

Салоҳиддин МЎМИНОВ, бош шифокор ўринбосари:

— Туғруқхонамизда жами 524 киши меҳнат қилади. Шундан 71 нафари мутахассис-шифокор бўлиб, келиб-кетувчи оналарга гинекологик хизмат кўрсатади. Уларнинг 44 нафари олий, 3 нафари биринчи, 10 нафари эса иккинчи ¬тоифа малакасига эга. Бир нафар тиббиёт фанлари доктори, 5 нафар фан номзоди оналик ва болаликни муҳофаза қи¬лишнинг илмий фаолиятини тар¬ғиб этиб келмоқдалар. Ўрта тиб¬биёт ходимлари 253 нафар. Кадр¬лар туғруқхонамизнинг асосий кучи, уларнинг ўз ишига нисбатан масъулиятини кучайтириш, касбий маҳоратини ошириш, вақти-вақти билан рағбатлантириб туришга раҳбарият ўз эътиборини қаратиб келмоқда. 2013 йилда 25 нафар акушер-гинеколог Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида ўқиган бўлса, Андижон, Наманган, Жиззах, Сурхондарё, Самарқанд, Қорақалпоғистон Республикасига хизмат сафари уюштирган 24 нафар шифокоримиз бирламчи бўғин — қишлоқ врачлик пункт¬ларида фертиль ёшдаги аёлларга биринчи ёрдам кўр¬сатиш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб қайтдилар. Бундан ташқари, ҳар ойда 4 маротаба ташкил қилинадиган етук мутахассислар иштирокидаги ўқув машғулотлари ходимларимиз муттасил равишда ўз билим доирасини ошириши учун имконият яратмоқда.

Тўлғоқ азобида қийналаётган аёл фарзандини дунёга келтиришда унга ёрдам қўлини чўзган дояга миннатдор жилмаяди. Дарҳақиқат, мазкур туғруқхонада ой-куни яқин оналарга замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган 2 та туғруқ зали хизмат кўрсатади. Бачадонида чандиғи бўлган ёки боласи тескари келиб қолган оналар операция столига ётқизилиб, кесар кесиш усулида амалиёт бажарилади. Имкон қадар оналарни операциясиз туғдириш чора-тадбирлари кўрилади. Бир йил мобайнида 4800-5000 нафар гўдак туғилади, уларнинг 90 фоизи соғлом, дуркун бўлиб, қолган қисмида эрта дунёга келиш ёки айрим нуқсонлар кузатилиши мумкин. Бундай ҳолатда гўдак зудлик билан реанимация бўлимига жойлаштирилиб, унга биринчи ёрдам кўрсатилади. Она эса ўзини тиклаб олиши учун кеча-кундуз врач назоратида бўлади. Бу ҳақда туғруқхона неонатологи Нодира Каримова шундай дейди:

– Фарзанд кутаётган аёл, хоҳ биринчиси, хоҳ иккинчи ёки учинчиси бўлсин, охирги ойларда қийналади. Туғруқхонамизга кўзи ёриш учун келаётган ҳар бир аёлга ғамхўрлик кўрсатамиз. Асосан, Мирзо Улуғбек, Ҳамза, Юнусобод туманида яшовчи фертиль ёшдаги аёллар бизга келиб мурожаат қиладилар. Чақалоқ дунё¬га келгач, туғруқ залиданоқ уларни биргаликда палатага чиқарамиз. Дастлабки соатдан бошлаб она кўкрагини боласига тутқазамиз. Чунки илк дақиқалардаёқ она кўкрагидан чиқадиган оғиз сути турли микроэлементларга бой бўлиб, бола учун энг қимматли озуқадир. "Оналар мактаби" фаолиятини йўлга қўйганмиз. Психолог Гулнора Дадахўжаева биринчи фарзандини кутаётган ёш оналарга туғруқ олдидан ваҳимага тушмаслик, ўзини қандай тутиш бўйича маслаҳат беради.

Биринчи фарзандини ёруғ олам билан юзлаштирган она, момоларимиз таъбири билан айт¬ганда, кўзи ёрийди. 9 ойга қадар кўз олди қоронғилашиб юрган аёлга бу ёруғ олам аввалгидек гўзал ва фусункор кўрина бошлайди. Шунинг учунки, унга оналик бахти насиб этди, энди у ана шу жажжигина меҳмонга ўзининг бор меҳрини, қалб ҳароратини улашиб, парвариш қилиши, ўстириб-ундириши керак. Туғруқ бўлими, 8-палатасида ётган келин Ширин Абдуллаева худди шундай ҳиссиётни бошдан кечираётган ёш она бўлиб, у билан суҳбатлашдик:

– Қизалоқ муборак, умри билан берган бўлсин!

– Раҳмат. 4 январь куни қизчалик бўлдим. Қийин кунлар орт¬да қолди. 3700 кг. билан дунё¬га келган чақалоғимнинг аҳволи яхши. Менга доялик қилган акушер-гинеколог Маргарита Кимдан жуда миннатдорман. Шифокорлар ҳар куни мени ва гўдагимни кўрикдан ўтказишяпти. Уйга боргач, болани парвариш қилишда нималарга эътибор бериш кераклиги хусусида маслаҳат олдим.

Фертиль ёшдаги аёл жисмоний жиҳатдан соғлом, дуркун, руҳан тетик бўлиши керак. Аммо турмушда учрайдиган турли муаммолар таъсирида аёл экстрагенитал, наслий ёки бошқа сурункали хасталикларга чалинган бўлиши, бу эса унинг ҳомиласига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бунинг учун ана шундай аёлларга туғруқ олдидан алоҳида парвариш зарур. Ҳомиладорларни туғруққа тайёрлаш бўлимида ҳам зарурий шарт-шароит яратилганига гувоҳ бўлдик. Бўлим мудири, шифокор-гинеколог Дилбар Саа¬таева бу ерда даволаш жараёни қандай ташкил қилиниши тўғрисида ҳикоя қилар экан, шундай дейди:

– Бўлим 65 ўринга мўлжалланган. Беморларга 6 нафар шифокор хизмат кўрсатади, улардан 5 нафари олий тоифали. Ультратовуш аппарати, электрокардиограмма, клиник лабораторияда аёлларнинг умумий ҳолати бўйича текширув ўтказилади. Олинган хулосага қараб, уларни дори-дармон билан даволашга киришамиз. Баъзи аёллар режали операция¬ни талаб қилади. Уларга алоҳида парвариш муҳим. Ой-куни яқинлашиб қолган оналар тўғридан-тўғри туғруқ залига ўтказилади. Энг муҳими, бўлимимизда ётиб даволанаётган ҳар бир онанинг умумий ҳолати чуқур тиббий кўрик орқали аниқланиши натижасида ҳар бири ўз фарзандини эсон-омон дунёга келтирганини эшитамиз ва хурсанд бўламиз.

Бўлимда даволанаётган 33 ёшдаги Гўзал Қиличева ўз фикрини шундай ифодалайди:

– Ўғлим 7 ёш, қизчам 5 ёш, учинчи фарзандимни кўриш арафасидаман. Ҳомилам 29 ҳафталик. Тўнғич болаларим операция билан дунёга келган. Учинчисининг ҳам эсон-омон туғилиши учун операция амалга оширилади. Бунга руҳан тайёрман. Мен каби соғлигида муаммоси бўлган оналарга бўлимда даволаниш, тинч ва осо¬йишта дам олиш, овқатланиш учун барча шароитлар муҳайё қилинган. Шифокор-гинеколог Зуҳра Йўл¬дошева ҳар куни мени текширувдан ўтказиб, зарурий маслаҳатини бериб боряпти.

Туғруқхона қошида маслаҳат-ташҳис поликлиникаси фаолият кўрсатмоқда. Бу ердаги хизмат турлари асосан, ҳомиладорликнинг дастлабки ойларини бошидан ўтказаётган оналар учун мўлжалланган бўлиб, мутахассис-шифокорлар ўз билим, малака ва тажрибаларини қабулида бўлган аёлларга татбиқ этадилар. Поликлиника бош шифокори ўринбосари Саодат Нар¬зиева берган маълумотга қараганда, 2013 йилда ушбу жамоа 30 минг нафар аёлга маслаҳат-таш¬ҳис хизматини кўрсатган.

Поликлиника коридори ҳар куни оналар билан гавжум, бу ҳолат туғиш ёшида бўлган аёлларнинг ўз соғлиги ҳақида қайғураётганидан далолат беради. Поликлиниканинг қайси шифокори билан суҳбатлашманг, ўз кундалик иш жараёнидан мамнун бўлиб сўзлайди.

Камола САИДОВА, маслаҳат-ташҳис

поликлиникаси олий

тоифали гинекологи:

– Қабулимда бўладиган аёллар билан суҳбатлашиш асносида мен бир нарсадан хурсанд бўламан. Ҳозирги оналар бундан 10-15 йил аввалгиларидан кескин фарқ қилади. Қайси жиҳати билан? Уларда тиббий саводхонлик шаклланган, қайси касалликка қайси препарат қўл келади, уй шароитида уни қандай бартараф этиш ёки енгиллатиш мумкин, билишади. Айрим мураккаб ва қалтис ҳолатлардагина улар мутахассис-шифокор маслаҳатига эҳтиёж сезадилар. Полик¬линкамизда ҳомиладорликнинг дастлабки даврини бошдан кечираётган оналар саломатлигини ҳар томонлама таҳлил қилишимиз мумкин. Боланинг она қорнида ривожланиш ҳолати ультратовуш аппаратида текширилади. Қисқаси, ҳар куни 15-18 нафар аёлни қабул қилиб, уларга уй шароитида қўллаш мумкин бўлган тавсия¬ларимизни берамиз.

...Биз ҳар куни таниш-билишларимиз, дўст-дугона, ҳамкасбларимиз билан юзлашамиз. Ҳар биримиз қачондир, бундан балки 30, 45, 50, 70, 80 йил муқаддам ёруғ оламга меҳмон бўлиб келганмиз. "Инга-инга" деган жа¬ранг¬ли овоз билан ота-онамизга қувонч бахш этганмиз. Ким билсин, қайси биримиз қандай шароитда туғилдик? Бу мулоҳазани келтиришим боиси, бугун дунёга келаётган фарзанд-ларимиз, невара-эвараларимиз учун енгиллик, қулайликнинг чеки-чегараси йўқ. Шунинг учун ҳам улар соғлом, тетик, дуркун, биз ва сиз билмаган нарсалар уларга маълум. Зеро, соғ¬лом она ўз оиласи учун, жамият учун тўрт мучаси соғ болани ҳадя этади.

Чақалоқ ингасидек ширин ва ёқимли овоз яна бир хонадонда янгради. Республикамиздаги ҳавас қилса арзигулик оилалар сафида яна бир ота-она фарзандли бўлди. Бу албатта, оилалар қувончи-ю, Ватанимиз келажаги порлоқлигидан дарак беради.

Ҳулкар КУЗМЕТОВА. СУРАТЛАРДА: туғруқхона ҳаётидан лавҳалар. Суратлар муаллифи Анвар САМАТХОДЖАЕВ.

№ 2, 10.01.2014 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.