Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Со­­­­­ғлом она-соғлом бола

ЭРИШИЛАЁТГАН ЮТУҚЛАР ЗАМИРИДА: ОНА ВА БОЛА САЛОМАТЛИГИ

Дунёда чақалоқнинг йиғисидан мунаввар бўлган олам ўзининг саховати билан ҳар бир оилага бахт ва қувонч келтиради. Бу албатта, оиланинг мустаҳкамлиги, келажакдаги пойдеворни яратувчи мўъжизадир. Эндигина дунёга келган мурғак гўдакнинг онаси томон талпиниши ва ҳаракатларини кўрганмисиз? Айниқса, чақалоғи бағрида ётган онанинг қувончларини айтмайсизми?! Шунингдек, оилаларга бахт улашган она-бола ҳаёти учун ўз билим ва маҳоратини аямай, бор имкониятдан фойдаланган ҳолда амалиётни муваффақиятли ўтаган акушер-гинеколог ва барча тиббиёт ходимларининг синовли дақиқалардан ҳушёрлик, масъулият билан фидойи ҳолда вазифаларини астойдил бажарганликларига тан бермай иложинг йўқ. Дарҳақиқат, бугунги кунда республикамизнинг скрининг, перинатал, туғруқ мажмуаларида бўлганимизда ана шундай қувонч¬ли дақиқалардан баҳра олиб, соғлом туғилаётган чақалоқлар келажагимиз эканини дилдан ҳис қилиб, қалбимиз ғурурга тўлади. Яқинда Сурхондарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли перинатал марказида бўлганимизда, у ердаги фао¬лиятлар билан танишар эканмиз, аввало, марказдаги соғлом муҳит, айниқса, бир-биридан ширин чақалоқларнинг дунёга келганлигини кўриб, юқоридаги фикрларимиз нечоғлиқ тўғри эканлигига яна бир бор амин бўлдик. Эътиборли жиҳати шундаки, онаси бағрида эркин нафас олаётган жажжи қизалоқни қўлимизга олар эканмиз, унинг нозиклиги, юзидаги илиқ табассуми ўз даврининг муносиб авлодлари бўлмиш Нодирабегим, Увайсий каби тарихий шахсларни кўз ўнгимизда намоён эта олди. Шунингдек, юз-кўзларида гўёки мардлик, жасорат ҳамда билакларидаги куч билан тарихий сиймоларимиз Амир Темур, Алпомиш, қолаверса, жасоратли Фарҳодларни гавдалантириб турган ўғил чақалоқчаларни кўриб, Ўзбекистонимизнинг келажаги буюк эканлигини дилдан ҳис этдик. Марказда она ва бола учун яратилган барча шароит ва имкониятлар бизни бефарқ қолдирмади. Шу боис, амалдаги ишлар тўғрисида Сурхондарё вилоят перинатал маркази директори Абдисалом ЗИЁЕВ билан суҳбатлашишни жоиз деб билдик.

– "Соғ¬лом она – соғ¬лом бола" дастури умуммил¬лий ҳа¬ракатга айланди десак, мубола¬ға бўл¬майди. Чунки айни пайтда ушбу дастурнинг ижросини таъминлаш мақсадида юртимизда замонавий тиббиёт ¬муассасалари тармоғи, жумладан, республика ихтисослаштирилган ва гинекология илмий-амалий марказлари, туғруқхона мажмуалари, ҳудудий кўп тармоқли болалар тиббиёт марказлари, қарийб 3200 дан зиёд қишлоқ врачлик пункт¬лари ташкил этилган.

Шу жумладан, марказимиз ҳам ана шундай муассасалардан бири бўлиб, 1974 йилда шаҳар туғруқхонаси сифатида фаолият бошлаган. Айтиш муҳимки, ўша даврларда бугунгидек етарли шароит ва имкониятлар мавжуд эмас эди. Истиқлолимиз шарофати билан муҳтарам Юртбошимиз раҳнамолигида мамлакатимизда сифат жиҳатидан янги, энг юксак талабларга жавоб берадиган бирламчи тиббиёт ¬муасса¬салари, республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг вилоят филиаллари, скрининг, перинатал ҳамда кўплаб шифо масканларининг мукаммал тармоғи бунёд этилди.

Вилоятимиз ҳудудида истиқомат қилаётган оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш борасида самарали ишлар амалга оширилди. 2010-2011 йилларда 1-, 2-туғруқ, реанимация, чақалоқлар, чақалоқлар патологияси ва реанимация¬си бўлимлари мукаммал таъмирдан чиқарилди. Айни пайтда марказ ҳудудида лаборатория, ички дорихона, марказлашган зарарсизлантириш бў¬лим¬лари учун янги бинолар қурилди. Булар учун 1 миллиард 17 миллион сўмдан зиёдроқ маблағ сарфланди. Ўтган йили гинекология ва бемор ҳомиладорлар бўлимлари, маъмурият биноларида 625 миллион сўм¬лик мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Ушбу бўлимларга 2010 йилда "Аёллар ва болалар соғлигини мус¬таҳкамлаш лойиҳаси" томонидан 255,5 миллион сўмдан зиёдроқ, ўтган йили эса қарийб 43,4 миллион сўмлик тиббиёт асбоб-ускуналари ва аппаратуралари олиб келиб ўрнатилди. Булар орасида Хитой, Америка ва Германия давлатларида ишлаб чиқарилган катталар ва чақалоқлар учун сунъий ўпка вентиляцияси, чақалоқларга интенсив ёрдам бериш инкубатори, транспорт инкубатори, чақалоқларни иситишга мўл¬жалланган стол, чақалоқларнинг физио¬логик монитори каби жуда зарур ва замонавий аппаратларнинг мавжудлиги ишлар самарадорлигини ошириб келмоқда.

Яна бир муҳим нарса шуки, мустақиллик йилларида марказимизнинг халқаро ташкилотлар билан алоқаси ва ҳамкорлиги мус¬таҳкамланди. Масалан, 2002 йилдан буён Жаҳон соғ¬лиқни сақлаш ташкилотининг ХОУП нодавлат, 2008 йилдан эса ЮНИСЕФ халқаро ташкилотлари билан ҳамкорликда воҳамизда "Кўкрак сути билан эмизишнинг моҳияти", "Бехатар оналик", "Чақалоқлар реанимацияси", "Самарали перинатал ёр¬дам", "Тирик туғилиш мезони" йўналишлари бўйича ходимларимиз ўқитилиб, малакаси оширилди. Айни пайтда улар орасидан маҳаллий тренер ҳам тайёрланди. Ўқиш жараёнида ўрганилган кўникмалар амалиётга татбиқ этилмоқда. Натижада аёллар ва чақалоқлар ўртасида касалланиш, туғруқ ва унинг асоратлари кескин камайди. Бу эса оналар ва болалар ўртасида ўлим ҳолатлари кама¬йишига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Марказимизда чақалоқлар реа¬нимацияси бўйича даволаш ишлари яхши ташкил этилганлигини алоҳида қайд этмоқчиман. Оғир аҳволда туғилган, тезкор ёрдамга муҳтож бўлган чақалоқлар ўртасида ўз вақтида реанимацион чора-тадбирлар кўрилганлиги боис, ўлим ҳолатлари камайди.

Шифо масканимиз айни пайт¬да воҳамиз аҳолисига акушерлик, гинекология, перинаталогия хизматлари кўрсатадиган координацион ва ихтисослашган методик марказ ҳам ҳисобланади. Ўтган давр мобайнида шифохонамизда махсус ўқув маркази ташкил этилиб, вилоятимиз шаҳар ва туманларида фаолият кўрсатаётган соҳа ходимлари марказимизнинг маҳаллий тренерлари томонидан махсус дастурлар асосида 1600 нафардан ортиқ акушер-гинеколог, неонатолог, доя ва чақалоқлар ҳамширалари ўз малакасини оширди. Бундан ташқари, бу ерда дои¬мий семинарлар ҳам ўтказиб борилади.

Айни кунларда шифохонамиз бўлимларини замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари ва аппаратуралар билан жиҳозлаш давом этмоқда. Кейинги икки йил давомида "Саломатлик-2" лойиҳаси асосида олинган 2 та УЗД аппаратуралари оғир аҳ¬волдаги оналар ва болаларга ўзлари ётган хоналарда тиббий диагностика ўтказиш ҳамда даволаш ишларини амалга оширишга имкон бермоқда. Натижада ҳомиладор аёллардаги ривожланаётган, туғма нуқсонли ҳомиладорликни эрта муддатларда таш¬ҳислаш, ҳомиладорликни ўз вақтида тўхтатиш, аёллардаги мавжуд гинекологик хасталикларни даволаш самарадорлиги оширилди. Янги туғилган чақалоқлардаги неврологик касалликлар ва бош миядаги шикастланишларни эрта ташҳислаш йўлга қўйилди. Айниқса, вилоятимизда скрининг марказининг ташкил этилганлиги аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш имконини берди. Шу туфайли ҳомиладорликнинг эрта муддатларида нуқсон борлиги аниқланиб, бундай ҳолатларнинг олди олинмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 22 июлдаги "Республиканинг қишлоқ туманларида оналар ва болаларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори асосида қишлоқ врачлик пунктлари ва аёллар маслаҳатхоналарида эрта муддатда рўйхатга олинган барча ҳомиладор аёллар "Компливит – МАМА" поливитамини билан таъминланганлиги соғлом онадан соғлом фарзанд туғилиши учун мустаҳкам замин яратмоқда. Бундан таш¬қари, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида марказимиз врачлари туман шифохоналаридаги оғир аҳволга тушган, туғадиган, туққан ва туғруқдан кейинги аёлларга 112 марта, жумладан, 17 марта сан¬авиация билан бориб, юқори малакали хизмат кўрсатиб келишди.

Шу ўринда таъкидлашим муҳимки, давлатимиз раҳбарининг 2009 йил 13 апрелдаги "Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакл¬лантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғ¬риси¬да"ги ҳамда 1 июлдаги "2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғ¬лом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чо¬ра-тадбирлари Дастури тўғ¬риси¬да"ги қарорларини ҳаётга изчил татбиқ этишда марказимизнинг тажрибали ходимларидан акушер-гинеколог Ҳи¬доят Исломова, Лола Деҳқонова, Шарофат Турдиева, Гулзайнаб Бердиева, неонатолог Нурия Гарипова, Хайрулла Ашуров, Моҳира Норпўлатова, доялар Шоира Қурбонова, Басанда Қўлдошева, Гулнора Абдуллаева, чақалоқлар ҳамширалари Дилфуза Жумақулова, Ибодат Назарова, Шоҳбаланд Тоштемировалар ўз касбини ардоқлаб, она ва бола саломатлиги йўлида билим ҳамда тажрибасини ишга солиб, эришилаётган ютуқларга муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Мазкур қарорлар ижросини ҳамкорликда татбиқ этиш бўйича республикамизнинг етакчи клиникаларидан келаётган мутахассисларнинг ҳам ўрни алоҳида.

Давлатимизнинг биз шифокорларга кўрсатаётган беқиёс ғамхўрлиги ва эътиборига жавобан бундан кейин ҳам хал¬қимиз саломатлиги йўлида тинмай меҳнат қилаверамиз.

Суҳбатдош Ибодат СОАТОВА. Муаллиф олган суратлар.

№ 21, 01.06.2012 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.