Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Со­­­­­ғлом она-соғлом бола

СОҒЛОМ ОИЛА ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИ

Чуст тумани ҳокимлиги ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар сешанбаси туманда "Соғлом оила куни" деб белгиланди. "Мустаҳкам оила куни" йили Давлат дастури ижросини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни ўзида мужассам этган ушбу тадбирдан мақсад қишлоқ аҳолиси ўртасида репродуктив саломатлик моҳиятини тарғиб этиш ва фуқароларга малакали тиббий хизмат кўрсатишдан иборат. Белгиланган кун муайян ҚФЙга вилоят ва туманлар ихтисослашган ДПМлари тажрибали ходимлари сафарбар этилади. Улар аҳолини турли қатламларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикка чорлашади. Шу билан бирга "Соғлом она-соғлом бола" ғоясининг мақсад ва вазифалари хусусида давра суҳбатлари баҳс мунозаралар ташкил этилади. Яқинда Карнон қишлоғидаги ҚВП ва 15-ўрта умум таълим мактабида "Соғлом оила куни" доирасидаги соғ-ломлаштириш тадбирлари ўтказилди. Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Олимжон Қосимов тадбирни очар экан, Президентимизнинг "Она ва бола саломатлигини муҳофаза қи-лиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1096 ва "2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида"ги ПҚ-1144-сонли қарорлари мазмун моҳияти ҳақида мулоҳаза юритди.

Туман ФХДЁ ва бўлими мудири Нодира Жамилова, меҳнат фахрийси Тўхтабу Жумаева ва бошқаларнинг сўзларида "Мустаҳкам оила йили"да аввало оила саломатлигини мустаҳкамлаш, хонадонларда тиббий маданиятни юксалтириш, келажагимиз ворисларида соғлом турмуш тарзи тамойилларига амал қилиш ҳолатларни қарор топтириш, никоҳланувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш каби долзарб масалалар ўз ифодасини топди. Соғлиқни сақлаш муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар билдирилди. Жорий этилган янги иш услуби "Мустаҳкам оила йили" Давлат дастури белгиланган йўналишлардан бири, "Соғлом она-соғлом фарзанд" тамойилига мувофиқ оила саломатлигини, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш са-ри қўйилган муҳим қадамдир.

Абдулла ҒОЗИЕВ.

№ 15, 20.04.2012 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.