Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Назария ва амалиёт

ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР ТАТБИҚ ЭТИЛМОҚДА...

Жорий йилнинг 9 июнь куни Ё. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида "Ўз-ўзини бошқариш қандли диабет касаллигини даволаш учун асос бўлиб хизмат қилади" мавзусида конференция бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳри ва вилоятида бирламчи тизимда фаолият юритаётган умумий амалиёт шифокорлари, маҳаллий эндокринолог ва бошқа тор соҳа ходимларининг малакасини оширишга қаратилган ушбу анжуманда Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги эндокринология илмий-амалий тиббиёт институтининг профессори А. Майоров ва қозоғистонлик тиббиёт фанлари номзоди С. Букаева иштирок этиб, соҳанинг долзарб мавзулари, хусусан, қандли диабет касаллигини эрта аниқлаш ва даволаш, беморларнинг ўз-ўзини назорат қилиши бўйича тавсиялар бериш борасида билимларини оширишга доир маърузалар қилиб, маҳорат дарсларини ўтказишди.

Анвар Алимов, Ё. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори:

– Давлатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари, хусусан, 2017 йил 20 июндаги "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чоралари тўғрисида"ги 3071-сонли қарори, 2017 йил 30 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 5216-сонли фармони фаолиятларимизни янада такомиллаштиришда дастуриламал вазифасини ўтамоқда. Уларнинг ижроси юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ҳудудларда шифо масканлари қайта реконструкция қилиниб, замонавий асбоб-ускуналар, малакали кадрлар билан таъминланмоқда. Хусусан, эндокринология йўналишида ҳам бу каби ишлар босқичма-босқич бажарилмоқда. Марказимиз мутахассислари вилоятларга чиқиб, аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш баробарида маҳаллий соҳа ходимлари билан ўзаро тажриба алмашишмоқда. Яъни умумий амалиёт шифокорлари, лаборатория ходимлари, ҳамширалар, эндокринолог ва бошқа тор соҳа мутахассислари учун тренинглар, маҳорат дарслари ўтказиляпти. Бунинг баробарида, илмий ва ёш ходимларимиз жаҳоннинг етакчи клиникаларида малака ошириб қайтишмоқда. Шунингдек, Қашқадарё, Навоий, Наманган ва Андижон вилояти эндокринология диспансерлари Марказимизнинг филиалига айлантирилди. Шунингдек, амалиётга дунё миқёсидаги эришилган ютуқларни татбиқ этиш, илмий изланишлар олиб бориш мақсадида Жанубий Корея, Украина, Туркия, Буюк Британия, АҚШ, Россия, Чехия давлатларидаги етакчи тиббий-илмий марказлар билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланган. Келишувларга биноан чет элдаги нуфузли клиникаларнинг мутахассислари пойтахтимиз ва вилоятларда маҳорат дарсларини олиб бориб, операциялар ўтказишяпти. Бугунги халқаро анжуман ҳамда маҳорат дарслари шулар жумласидандир. Яъни Тошкент шаҳри ва вилоятидаги шифокорларнинг билим ва тажрибасини бойитиш, дунё тажрибасини ўзлаштириш имконини берди, десам муболаға бўлмайди.

– Маълумки, қандли диабет бутун дунёда тиббиёт, хусусан, эндокринологиянинг глобал муаммосига айланиб бормоқда, — дейди россиялик профессор, Александр Майоров. — Ўз-ўзидан аёнки, ушбу касалликни даволашда янгича ёндашув ва усулларни амалиётга татбиқ этиш керак. Шу билан бирга, бундай беморларнинг ўзини-ўзи назорат қилиши жараёнида замонавий асбоб-ускуналар фанга кириб келмоқда. Жумладан, глукометрлар. Улардан фойдаланишда нафақат бемор, балки шифокорларнинг ҳам малакаси етарлича бўлиши зарур. Шу боис, биз мамлакатингиздаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази билан айни шу мақсадларга қаратилган ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйганмиз. Унга кўра, маҳаллий шифокорларингизнинг амалиётида асқотадиган маҳорат дарслари, маърузалар ўтказишни келишиб олганмиз. Бу нафақат улар учун фойдали, балки бизга ҳам тажриба алмашишга кўмак бермоқда. Сабаби, маҳаллий шифокорларингиз томонидан соҳада кўплаб ютуқларга эришилмоқда. 1987 йилдан эндокринология илмий-тадқиқот марказида фаолият юритиб, 300 дан зиёд ортиқ илмий ишларга муаллифлик қилган бўлсамда, шифокорларингиздан ҳам соҳага доир янгиликларни билиб олдим. Ўтаётган маҳорат дарси маҳаллий ҳамкасбларимнинг фаолиятида асқотади. Ўйлайманки, ҳамкорлигимиз бардавом бўлиб, ўзининг ижобий самарасини беради.

– Биламизки, диабет – бутун умрлик касаллик бўлиб, жиддий асоратларга олиб келади, – дейди қозоғистонлик мутахассис Салтанат Букаева. – Шу боис, барча давлатлар жамоатчилиги қандли диабет касаллигини камайтириш, уни эрта ташхислаш, асоратларнинг олдини олиш, ногиронлик ва ўлим ҳолатларини камайтириш учун курашмоқда. Қандли диабет беморларининг ўзини-ўзи назорат қилишида қўлланиладиган ускуналарда қулайлик ва янгиликлар киритилмоқда. Қандли диабет билан хасталанган беморларда ўз-ўзини назорат қилиш жуда муҳим. Айниқса, касалликнинг 1-турига чалинганлар учун. Сабаби, қондаги қанд миқдори тез-тез, яъни кунига 4-5 марта ўзгариб туриши мумкин ва бу саломатлигига хавф туғдиради. Бу жараёнда эса глукометрлар ёрдам беради. Шу боис, аҳолига қулай ва ҳамёнбоп бўлишини таъминлаш керак. Ҳозирда тақдим этаётган глукометрлар оддий кўринишда бўлиб, кўп функцияли ҳисобланади. Ундаги рақамларнинг яхши кўриниши ёши кексалар учун ҳам қулайлик яратади, деб ўйлайман.

Шунингдек, хорижий мутахассислар Хоразм вилоятида бўлиб, маҳаллий шифокорлар ва аҳолига қандли диабетни эрта аниқлаш ҳамда даволаш бўйича маҳорат дарсларини ўтказишди.

Дарҳақиқат, кундан-кунга соҳада инновацион технологиялар татбиқ этилмоқда. Бу эса мутахассисларнинг бугунги талабига монанд фаолият юритишини таъминлаши баробарида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилишига ишончимиз комил.

Жонибек МАЪРУПОВ.

№ 24, 15.06.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.