Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Назария ва амалиёт

МАЛАКА ОШИРИШДА ХАЛҚАРО ТАЖРИБАЛАР

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти. Ўз номи билан мутахассислар билим даражасини бойитишга хизмат қилувчи мазкур муассасадаги ҳар бир кафедранинг ўз йўналиши бўйича мақсад-вазифаси бор. Жумладан, болалар асаб касалликлари кафедраси фаолияти, улардаги малака оширишда жорий этилаётган янгича ёндашувлар борасида ҳам айни шундай фикр билдириш мумкин.

Боиси, жорий йил март ойининг биринчи кунидан бошлаб кафедра томонидан ташкил қилинган "Болалардаги эпилепция касаллигини тўғри ташхислаш, эрта аниқлаш ва даволаш" мавзусига бағишланган ўқув семинар натижалари фикримиз асосидир.

– Жорий йилги фаолиятларимиз режасидан келиб чиққан ҳолда март ойининг биринчи кунидан бошлаб икки ҳафтага мўлжалланган тадбир ташкил этганмиз, – дейди Тошкент врачлар малакасини ошириш институти болалар асаб касалликлари кафедраси мудири, профессор Шоанвар Шомансуров. – Бунда болаларда учрайдиган эпилепция ва шайтонлаш касалликларини аниқлаш, тўғри ташхис қўйиш ва замонавий янгича даволаш усуллари кўриб чиқилмоқда. Мавзунинг долзарблиги шундан иборатки, амалиётимиз мобайнида кузатилиб турадиган ушбу хасталикни даволашнинг муаммолари кўп. Аҳамиятли томони бизда тўхтаб қолган ва амалиётга ҳали кириб келмаган янгича даво муолажа усуллари ҳам бор. Шулар тўғрисида маҳаллий мутахассисларимиз малакасини ошириш мақсадида ўқув семинарларига хорижлик олимларни ҳам таклиф қилдик. Ўйлайманки, мазкур тажриба алмашишлар келгусида ўзининг самарали натижаларини беради. Чунки тингловчилар семинар давомида келгуси фаолиятида талаб этиладиган зарурий билимларни ўзлаштирмоқда.

О. ДЮЛАК,

профессор, Франция:

– Мазкур касалликни даволашда мамлакатингизда йўлга қўйилган фаолиятлар билан халқаро тажрибалар ўртасида у қадар катта фарқ йўқ. Шундай бўлсада, ёндашувлар ўзгача. Айни шунинг учун ҳам фикр алмашишда гап кўп. Буни тажриба дейди, тажрибани эса бойитиб бориш керак. Бундан ташқари, юқори технологияли асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда, хусусан, ЭКГ ва МРТ натижалари асосида тўғри ташхис қўйиш тажрибаси борасида ҳам фикр алмашдик. Семинарда кузатдим, мутахассисларингиз интилувчан, уларда қизиқиш катта. Бўлиб ўтган савол-жавобларга таяниб бемалол шундай, деб айта оламан. Бундай ҳамкорликларни кенгроқ аудиторияларда ҳам ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Юртингизга ташрифимдан хурсандман. Ўзим учун илиқ таассуротлар олдим.

Нозима НУРМАТОВА,

Тошкенг тиббиёт

академияси

1-клиникаси болалар

неврология бўлими

мутахассиси:

- Хорижлик мутахассис иштирокидаги ўқув семинардан фаолиятим учун кўплаб зарурий билимларни ўзлаштирдим. Жумладан, эпилепцияли беморлар билан ишлаш тажрибаси, шунингдек, тўғри ташхис қўйиш ва даволаш муолажаларидаги янгиликлар менда катта қизиқиш уйғотди. Устозларимиздан кўп бора эшитганим — тиббиётда энг асосийси изланиш ва ўз тажрибам устида тинимсиз ишлаш муҳимлигига яна бир бор амин бўлдим. Ўзлаштирган малакаларимни ҳамкасбларим билан ўртоқлашаман, уларнинг ҳам фикрини ўрганаман. Семинардаги иштироким учун сертификат тақдим этишди. Демак, биз қанчалик бўлишидан қатъий назар, билим эгалладик. Бундай тадбирларнинг келгусида кўплаб ташкил қилинишини истардим. Чунки, бу ёш мутахассисларимиз малакасини ошириш ва тиббиётимиз равнақига салмоқли ҳисса қўшади.

Ҳа, кадрлар малакасини бойитиш, касалликларни эрта аниқлаш аҳоли саломатлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Зеро, Юртбошимиз таъкидлаганидек, ҳар бир соҳа тараққиётини малакали мутахассислар белгилаб беради. Семинар доирасида тиббий кўриклар ҳам ташкил этилди.

Ҳасан АБДУҒАНИЕВ.

№ 11, 30.03.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.