Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Назария ва амалиёт

"ЎЗБЕКИСТОН НЕЙРОХИРУРГИЯСИ ЭЪТИРОФГА МУНОСИБ" – дейди украиналик академик Евгений ПЕДАЧЕНКО

Сўнгги йилларда қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, малакали кадрлар билан таъминлаш каби вазифалар белгилаб берилган.

Уларнинг ижроси юзасидан мамлакатимиздаги ихтисослашган тиббиёт муассасалари шифокорлари вилоятларга бориб, аҳоли орасида тиббий кўриклар ташкил этишмоқда. Айтиш жоизки, ушбу жараёнларда нафақат юртимизнинг етакчи мутахассислари, балки хорижлик олимлар томонидан ҳам юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ҳамда маҳорат дарслари ўтказиб келинмоқда. Куни кеча ана шундай тадбирлардан бири Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказида ҳам бўлиб ўтди.

Унда Украинанинг академик А. Ромаданов номидаги нейрохирургия институти директори, Жаҳон нейрохирурглар жамиятлари федерацияси вице-президенти, тиббиёт фанлари доктори, академик Евгений Педаченко иштирокида соҳанинг долзарб мавзуларига бағишланган маҳорат дарслари ҳамда жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Шу билан бирга, 5 йилга мўлжалланган ўзбек-украин нейрохирургларининг ҳамкорлик меморандуми ҳам имзоланди. Айтиш жоизки, бундай илмий-амалий ўқув семинари Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди.

– Сўнгги йилларда Давлатимиз раҳнамолигида бошқа соҳалар қатори соғлиқни сақлаш тизимида ҳам кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда, – дейди Республика нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Ғайрат Қориев. – Эътирофлиси, улар ўзининг ижобий самарасини бериб, тиббиётни халққа янада яқинлаштирмоқда. Лекин Президентимиз айтганларидек, соҳада муаммо ва камчиликлар йўқ эмас. Яъни жойларда кадрлар ҳамда тиббий асбоб-ускуналар билан тўлиқ таъминлаш масалалари талаб даражасида эмас. Шифокорларнинг малакасини ошириб бориш, замонавий тиббиётдан хабардор бўлиши асосий эътиборда. Бунинг учун кадрлар, ёш мутахассислар хорижнинг етакчи клиникаларида малака ошириш учун юборилмоқда. Уларнинг олимлари ҳам муассасамизга келиб, семинарлар ташкил этишмоқда. Бугунги имзоланган ҳамкорлик меморандуми эса бу фаолиятларни янги босқичга кўтаришга ишонаман. 5 йил мобайнида ёш мутахассисларимиз Украина давлатига бориб, замонавий асбоб-ускуналарнинг ишлатилиши, юқори технологик жарроҳлик амалиётлари, нейрохирургик касалликлари профилактикаси ва уларни даволашда янги усулларни ўрганишади. Ўзлаштирилган билимларни мамлакатимиз тиббиётига татбиқ этишади.

Тадбирда маърузачилар томонидан амбулатор нейрохирургия, мия шикастланишидаги ген терапиясининг имкониятлари, умуртқа поғонаси чуррасини даволашнинг анъанавий йўналишлари, лазерли ва эндоскопик амалиётларда инновацион технологияларни қўллаш каби мавзулардаги маърузалар қилинди.

– Гўзал ва тарихга бой мамлакатингизга ташрифимдан мамнунлигимни билдирмоқчиман, – дейди украиналик акдемик Евгений Педаченко. – Айтиш керакки, ўзбек-украин нейрохирурглари ўртасида бир неча йиллардан буён ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. Маҳаллий шифокорлар муассасамизга бориб, таълим олиб малака алмашишмоқда. Ўз ўрнида бизнинг мутахассислар мамлакатингизга келиб, тажриба алмашишмоқда. Бугунги ташриф давомида истиқболда қилинадиган ишларимизни аниқ келишиб олдик, яъни 5 йилга мўлжалланган ҳамкорлик меморандумини имзоладик. Унга кўра, мутахассисларнинг малака алмашиши, ҳамкорликда илмий изланиш олиб бориши, соҳанинг янги қирраларини кашф этишидаги ишлар кучайтирилади. Шу кунларда Қарши, Самарқанд шаҳарларида бўлиб, у ердаги тиббиёт муассасаларидаги фаолиятлар билан яқиндан танишдим. Шифокорларнинг билим ва кўникмаси, қилаётган операциялари, эришаётган ютуқларини алоҳида эътироф этмоқчиман. Турли мавзуларда ўқиган маърузам жараёнларида кузатдимки, уларнинг соҳа тараққиётига бўлган иштиёқ баланд. Бу ҳамкорлигимиз тиббиётнинг ушбу йўналиши бўйича касалликларни эрта аниқлаш, даволаш ва профилактика ишларини яна кучайтириш имконини беради, десам муболаға бўлмайди.

Шунингдек, тадбир доирасида украиналик академик Евгений Педаченко иштирокида саккизинчи кўкрак умуртқа поғонаси гемонгиомаси оғриқли синдроми билан касалланган беморда жарроҳлик амалиёти муваффақиятли амалга оширилди.

Дарҳақиқат, соҳа ходимларининг замонавий ташхис қўйиш ва инновацион технологиялар бўйича билимларини ошириш ва халқаро тажрибани ўзлаштириш каби мақсадларга қаратилган ушбу тадбирлар аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имконини ҳам бераётгани эътирофга молик.

Жонибек МАЪРУПОВ.

№ 24, 15.06.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.