Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Назария ва амалиёт

НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТДА ФАОЛИЯТЛАР УЙҒУНЛИГИ

Жорий йилнинг 25-27 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази, Туркий давлатлар офтальмологлар жамияти, ТИКА ҳамкорлик ташкилоти билан ҳамкорликда "Катаракта ва рефрактив жарроҳлик" мавзуси бўйича халқаро курс ташкил этилди.

Мамлакатимиз ва хорижий мутахассис-офтальмологлар орасида соҳада қўлга киритилган ютуқлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимини муҳокама этиш, тажриба алмашиш каби мақсадларга йўналтирилган ушбу тадбир республикамизда офтальмологик хизматни янада такомиллаштириш имконини беради. Айтиш жоизки, ушбу курсда АҚШ, Кипр, Туркия, Озарбайжон, Ҳиндистон, Афғонистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон давлатларидан жами 145 нафардан ортиқ хорижий мутахассис ташриф буюриб, маърузалар билан иштирок этишмоқда.

Холижон КОМИЛОВ,

профессор:

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикасида тиббий таълим тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, "Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларида тиббиёт соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш, уларнинг узлуксиз таълим тизимини такомиллаштириш, етакчи хорижий мутахассислар билан ўзаро тажриба алмашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Айтиш мумкинки, бугунги кунда мамлакатимизда офтальмологик хизмат сезиларли даражада ривожланган. Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази, хусусий клиникалар, шунингдек, республикадаги даволаш-профилактика муассасалари замонавий офтальмологик асбоб-ускуналар билан тўлиқ жиҳозланган бўлиб, бугунги кунда юқори малакали мутахассислар томонидан ўтказилган офтальмологик жарроҳлик амалиётлари сони 60 минг 160 дан ортиқни ташкил этди. 2017 йилда 25 мингдан ортиқ катаракта, 9 мингдан ортиқ глаукома, 3 мингдан зиёд лазерли жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Таъкидлаш керакки, мазкур анжуман халқаро мутахассислар билан тажриба алмашишга жуда қўл келди. Нафақат маърузалар бўлди, балки амалий тарзда операциялар ҳам ўтказилди. Жумладан, Республика ихтисослаштирилган кўзмикрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказида мураккаб жарроҳлик амалиёти бажарилди. Бу жараён анжуманга таклиф қилинган 200 нафардан ортиқ мутахассисларга онлайн тарзда транслация қилинди. Мазкур анжуман туркий давлатлар учун биринчи марта ўтказилаётгани билан ҳам аҳамиятлидир.

– Тарихдан маълумки, халқларимиз азалдан дўст ҳисобланади, – дейди туркиялик профессор Гўревли Кателимси. – Улар бир-бирлари билан туурли соҳаларда ҳамкорлик қилиб келишган. Жумладан, соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам. Ушбу анжуман уларнинг узвий давоми, десам муболаға бўлмайди. Мазкур тадбир биз учун катта аҳамиятга эга. Айниқса, келажак авлод, соҳанинг ёш мутахассисларига фойдалидир. Чунки уларнинг истиқболда етук соҳа ходими бўлиб етишиши зарур. Бунинг учун биргаликда иш олиб борамиз, албатта. Айтиш жоизки, ўзаро ҳамкорлигимиз 2012 йилдан бошланган, шу пайтга қадар МДҲ давлатларида бундай анжуманлар ўтказилган. Жорий йил биринчи марта Ўзбекистонда ўтказилди. Бу эса нафақат сизларнинг мутахассисларингиз, балки бизнинг соҳа ходимларининг малакали кадр бўлиб етишишида ўз ҳиссасини қўшади, десам хато бўлмайди. Сабаби, бир қатор тиббиёти ривожланган давлатлар олимлари қатнашаётгани, уларнинг долзарб мавзуларга бағишланган маърузалари ҳар бир мутахассис фаолиятида муҳим аҳамият касб этади.

Мазкур курс уч кун давомида фаолият олиб бориб, биринчи кунда етакчи мутахассислар томонидан назарий маълумотлар тингланди. Иккинчи кунда Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказида мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилиб, онлайн тарзда намойиш этилди, учинчи кунда ёш офтальмологлар малакасини оширишга қаратилган форум ўтказилди.

– Кўпчилик мени дунё бўйича саёҳат қилувчи офтальмолог, деб атайди, – дейди Бутун дунё халқаро ёш офтальмологлар асоциацияси раиси Майк Бреннен. – Сабаби, ўз юртимда ушбу соҳа билан шуғулланмайман. Аксинча, халқаро анжуманларда иштирок этиб, жаҳон тажрибаси, янгича ёндашувларни ўзлаштираман ва малака алмашаман. Мақсад, дунё офтальмологлари амалиёти учун зарур бўладиган билим ва кўникма улашиш. Мамлакатингизга илк бор келдим. Ўтаётган маҳорат дарси ўзбек ва бошқа хорижий ҳамкасбларимнинг фаолиятида асқотади, деган умиддаман. Аҳамиятлиси, мазкур тадбир доирасида мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилгани ва бу видеомулоқот шаклида чекка ҳудудларингиздан келган шифокорларга ҳам тўғридан-тўғри онлайн тарзда етказилди ва соҳага доир баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди. Қувонарлиси, шифокорларингиз ўз соҳасининг етук мутахассислари бўлиб, улар ҳар бир деталларга ҳам катта қизиқиш билдиришди. Ҳамкорликдаги бундай фаолиятимиз бардавом бўлиб, ўзининг ижобий самарасини беради, десам хато қилмаган бўламан.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, янги инновацион ғоялар, технологиялар илгари суриладиган бу каби халқаро ҳамкорлик соҳада, хусусан, офтальмологик касалликларда илмий-амалий фаолиятни олиб бориш, хасталикларни даволаш, олдини олиш муаммоларини ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади. Бир сўз билан айтганда, аҳолига юқори малакали тиббий хизмат кўрсатишда асқотади.

Жонибек МАЪРУПОВ.

Суратлар муаллифи Акром АБДУЛЛАЕВ.

№ 22, 01.06.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.