Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Назария ва амалиёт

СУНЪИЙ БУЙРАК АППАРАТИ: БЕМОР ҲАЁТИНИНГ БАРДАВОМЛИГИ

Бекзод болаликдан спортчи бўлишни орзу қиларди. У кўп вақтини бассейнларда сузиш билан ўтказди. Қандай фасл бўлишидан қатъи назар, совуқ сувда чўмилишни севимли машғулоти, деб билди. Орадан йиллар ўтиб соғ-лигида ўзгариш бўлаётганлигини ҳис этди. Қишнинг изғирин кунларида қаттиқ шамоллаб, юқори нафас йўлларида жиддий асоратлар пайдо бўлди. Бир неча ҳафта давом этган яширин даврдан сўнг, унда нефрит касаллиги белгилари аниқланди. Бекзоднинг айтишича, даставвал юз соҳасида шишлар, пешобда ўзгаришлар, артериал босимнинг кўтарилиши билан шифокорга мурожаат этган. Унга сурункали буйрак етишмовчилиги ташҳиси билан даво муолажалари бошлаб юборилган. Мана бир неча йилдирки, Бекзод Тошкент шаҳар неф-рология марказида даволаниб келади. Шифокорлар унинг соғлигини яхшилаш мақсадида сунъий буйрак аппаратидан самарали фойдаланишмоқда. Замонавий техниканинг яна бир мўъжизаси шундаки, унда инсон умри ва ҳаёти мужассам. Тирикликнинг нишонаси борлигини кўриб, ҳайратланасан киши.

Соғлиқ – бебаҳо неъмат эканлигини яхши англасакда, баъзан бу ҳикматга амал қилмаймиз. Саломатлигимизга нисбатан бефарқ бўлиб, турли кўнгилсиз ҳолатлар юзага келмагунча шифокор қабулига боришни унутиб қўямиз. Бу – бор ҳақиқат. Инсон организми мураккаб тузилганлиги боис, ундаги ҳар бир аъзо ҳам ана шундай мураккаб ва сирли ҳисобланади. Айниқса, буйрак фаолиятининг издан чиқиши ва зарарланиши инсон ҳаётини хавф остига солиб қўяди. Лекин шунга қарамай, ривожланган тиббиёт тизимига янги технологияларнинг кириб келиши бу каби муаммолар эрта бартараф этилишида асос бўлмоқда. Шу боис, ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилиги билан оғриган беморлар ҳаётини узайтириш мақсадида сунъий буйрак аппаратларидан амалиётда самарали фойдаланилмоқда. Мавзуга янада ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар нефрология маркази директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Искандар Юлдашев билан суҳбатда бўл-дик.

– Искандар Закирович, тиббиётга замонавий технологияларнинг кириб келиши, табиийки, ушбу марказ фаолиятида ҳам алоҳида ўринга эга. Айниқса, сунъий буйрак аппаратининг амалиётга кенгроқ татбиқ этилиши ва унда инсон саломатлиги устувор эканлиги бош масала ҳисобланади. Шундай эмасми?

– Дарҳақиқат, ҳар қандай янгилик замирида ҳам аввало, илм-фан тараққиёти, қолаверса, инсон манфаатлари устувор ётганлигини кўриш мумкин. Тошкент шаҳар нефрология марказимиз 1995 йили ташкил этилган бўлиб, 105 ўринга мўлжалланган. Марказ яқинда қайта таъмирдан чиқарилиб, аҳолига нефрология ва гемодиализ хизматини кўрсатиш бўйича махсус қурилган намунавий бино ҳисобланади. Ушбу марказни ташкил қилишдан асосий мақсад – илмий-амалий фаолияти ва мутахассислиги бўйича бириктирилган Тошкент шаҳар аҳолисига маслаҳат ҳамда даволаш ёрдамини бериш, соғ-лиқни сақлаш тизимига замонавий даволаш усуллари ва илмий-текшириш натижаларини татбиқ қилиш, буйрак касалликлари профилактикаси, эпидемиология ва ташҳисни яхшилаш масалалари устида изланишлар олиб бориш, аҳолига намунали, сифатли тиббий хизмат кўрсатишдан иборатдир. Маълумки, ўтган асрнинг 70-80-йилларида мамлакатимизда сунъий буйрак аппаратларидан фойдаланиш йўлга қўйилган эди. Бу бемор умри икки-уч йилгагина узайишига хизмат қилган, холос. Мустақилликдан сўнг замонавий тиббиёт кенгроқ тараққий этди. Тизимга янги технологиялар кириб келди. Жумладан, хорижда ишлаб чиқарилган сунъий буйрак аппарати ҳам ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилиги бор беморлар соғлигини яхшилишда катта қулайликка эга.

– Мазкур аппаратдан фойдаланиш қонун-қоидалари ва тартибини билиш учун, албатта, мутахассисдан етарли билим ва тажриба талаб этилади. Бу борадаги саъй-ҳаракатларни нималарда кўриш мумкин?

– Айни кунда марказимизда 14 та гемодиализ аппарати мавжуд бўлиб, шундан иккитаси болалар соғлигини яхшилашга қаратилган. Ҳозирги кунда беморнинг ўртача умри 15-20 йилгача узаймоқда, яшаш ва меҳнат қилишга бўлган иштиёқи ошмоқда, десам янглишмаган бўламан. Бемор касаллиги бўйича даст-аввал диспансер назоратида туриши керак. Бизга мурожаат этиб келган бемор қайта текширилиб, даволанади, лозим топилса, унга гемодиализ аппарати тавсия этилади. Ушбу аппаратдан фойдаланишнинг ҳам ўзига яраша қонун-қоидалари, тиббий талаблари бор. Бемор махсус дастур асосида икки кун дам олиб, учинчи куни сунъий буйрак аппарати орқали 4-5 соат давомида ётиб, муо-лажаларни давом эттиради. Бу жараёнда қон айланиш тизими яхшиланиб, танадаги ортиқча суюқликлар ажратиб олинади. Даволаниш босқичи ниҳоясига етгач, бемор яна шифокор назоратида бўлади. Ушбу хасталиклар бедаво эмас. Барчасини шифохонада самарали даволаш мумкин. Ҳатто, оғирхасталикдан кейин ҳам оила қуриб, фарзандлик бўл-ганларни амалиётда кўриб, гувоҳи бўл-ганмиз. Беморларнинг аксарияти биринчи гуруҳ ногиронлари ҳисобланади.

Кадрлар масаласига тўхталадиган бўл-сам, марказимиз қошида Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг урология ва неф-рология кафедраси фаолият юритади. Унда мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, билимларини чуқурлаштириш мақсадида барча қулайликлардан унумли фойдаланилади. Энг замонавий гемодиализ аппаратлари эса улардаги касбий кўникмаларни янада бойитишга хизмат қилмоқда. Ҳар йили республика ва хорижда ўтказиладиган конференция, конгресс ва симпозиумларда ходимларимиз фаол қатнашиб, ўз маърузалари билан иштирок этишади. Даврий матбуот ва оммавий нашр-ларда уларнинг илмий-амалий кўринишдаги мақолалари чоп этиб борилади. Касбий малакамизни янада бойи-тиш мақсадида чет давлатлардаги клиникаларда бўлиб, ҳамкасбларимиз билан тажриба алмашамиз, замонавий иш услубларини амалиётга татбиқ этамиз.

– Аҳолининг марказдаги тиббий қулайликлардан фойдаланиш салоҳияти қай даражада, деб ўйлайсиз?

– Энг ачинарлиси, беморлар касалликнинг охирги босқичида бизга мурожаат қилишади. Бу ўта хатарли эканлигини билишсада, баъзан соғликларига нисбатан бефарқ бўлганликларини кечроқ тушунишади. Ваҳоланки, хасталикни эрта аниқлаш ва даволаш имконияти бугун тиббиё-тимизда кенг ривожланган. Аксарият фуқароларда ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилиги кузатилмоқда. Бунда асосан буйрак коптокчаларининг томирлари зарарланади. Унинг олдини олишда организмни чиниқтириш, шунингдек, ўткир юқумли касалликлар келиб чиқишини бартараф этиш, организмдаги хасталик белгиларини аниқлаш ва даволаш, совуққотишга йўл қўймаслик лозим. Ундан таш-қари, беморлар врач тавсия этган кун тартибига риоя қилишлари, оғир жисмоний меҳнатдан, асабийлашишдан сақланишлари керак. Шундагина нохуш ҳолатларнинг олдини олган бўламиз. Марказимиз нафақат шаҳар аҳолисига, балки республикадан келган беморларга ҳам ташҳис қўйиш, керакли тавсия ва маслаҳатлар беришда етакчилик қилмоқда. Баъзи ўринларда гемодиализ аппаратларига қўшимча эҳтиёж сезилади. Ажабмас, марказимизга янада такомиллашган сунъий буйрак аппаратлари олиб келинса. Ҳар бир инсон ўз соғлигига нисбатан эътиборли бўлиб, доимий равишда шифокор кўригидан ўтиб юрса, унга ҳеч бир дард яқин кела олмайди.

Биз Тошкент шаҳар нефрология марказининг бир кунлик фаолияти билан танишиб қайтар эканмиз, у ерда инсонларга ҳаёт бахш этаётган сунъий буйрак аппаратининг афзаллиги нақадар муҳим эканлигини амалий жараёнларда кузатдик. Дарҳақиқат, ана шундай янги технологиялардан оқилона фойдаланиш муҳимлигини дилдан ҳис қилган марказ ходимлари инсон саломатлиги йўлида бор куч ва имкониятларини аямайдилар.

Намоз ТОЛИПОВ.

№ 20, 22.05.2009 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.