Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Назария ва амалиёт

ЧаҚалоҚ Ҳаётининг илк Ҳафталари

Ҳурматли ёш оналар! Cизларнинг эътиборингизга ҳавола этилаётган мутахассисларнинг мазкур маслаҳатлари чақалоғингизни парвариш қилиш ва соғлом вояга етишида муҳим қўлланма бўлишига ишонамиз.

Киндик

Янги туғилган чақалоқнинг йўлдошидан қирқиб олинган қисми, яъни киндиги 7-14 кун ичида тушиб, яра жойи буткул битади. Баъзи пайтларда бу ҳолат чўзилиши мумкин. Туғруқхонадан чиққандан сўнг чақалоқнинг киндиги махсус парваришга муҳтож бўлмайди. Чақалоқнинг кийимини ҳар куни алмаштириш ва кийдиришдан олдин албатта, дазмоллаш зарур. Агар чақалоқнинг киндигидан қизғиш суюқлик ажралса ёхуд нохуш ҳидни сезсангиз зудлик билан хирургга ёки оилавий шифокорингизга мурожаат қилинг.

Тери

Қўпчилик ҳолларда янги туғилган чақалоқларнинг юз ва тана терисида қизғиш тусдаги доғлар, тоз суяги соҳасида эса кўкимтир тусдаги доғлар бўлиши мумкин. Бу доғлар маълум бир муддат ўтиши билан ўз-ўзидан йўқолади. Чақалоқнинг бурун соҳасидаги оқ доначаларга эса онанинг хавотирланиши ўринсиз, чунки бу табиий ҳол бўлиб, у алоҳида парваришни талаб этмайди ва чақалоқ ривожланган сари йўқолиб боради.

Сочлар

Баъзи чақалоқлар қалин сочлар билан дунёга келишса, баъзи бирлари эса сочлари кам ҳолда туғилишади. Бу қорин сочлари ҳисобланиб, чақалоқ ривожланиш даврида тўкилиб, уларнинг ўрнида янги сочлар ўсиб чиқади. Шу билан бирга чақалоқнинг пешона ва тана қисмида ҳам майда юмшоқ сочлар бўлиши мумкин, бу сочлар ҳам вақт ўтиши билан йўқолиб кетади.

Лиқилдоқ

Чақалоқнинг бош соҳасини ушлаб кўрганда юмшоқ ва томир уриб турган жойни сезиш мумкин (катта лиқилдоқ) сал пастроқда, яъни энса соҳасида кичик лиқилдоқ мавжуд. Бир неча ой ичида бу соҳаларда суяк ривожланади. Бош териси эса жуда ҳам қалин бўлиб, болани чўмилтиришда ҳеч қандай хавф туғдирмайди.

Кўзлар

Янги туғилган чақалоқнинг кўзлари шишган ёки унинг ичида қизил доғлар бўлиши мумкин. Бу нормал ҳол ҳисобланади. Агар бу ҳолат бир ҳафтадан ортиқ давом этса, зудлик билан окулистга мурожаат қилиш зарур.

Оғиз

Чақалоқнинг оғиз бўшлиғидаги оқ рангдаги доғлар инфекция мавжудлигидан далолат бериб, шифокор кўригига зарурат туғдиради.

Лаб

Гўдак лаб соҳасининг тепа қисмидаги шиш нормал ҳисобланиб, онанинг хавотирланишига ўрин йўқ.

Кўкрак қисми

Янги туғилган чақалоқнинг кўкракчалари сал шишган бўлиши мумкин. Бу шишларни сиқиш ман этилади, акс ҳолда сиз кўкрак безларига шикаст етказишингиз мумкин. Агар сиз билмаган ҳолда кўкрак безларини сиққан бўлсангиз, унда илитилган камфор ёғи билан компресс қилиш зарур ва зудлик билан шифокорга мурожаат этинг.

Ич келиши

Чақалоқ ҳаётининг илк кунларида ич келиши бироз кўкимтир шилимшиқ ҳолда бўлади, бироқ она сути билан озиқлана бошлагандан сўнг ич кетиши нормал сариқ тусга киради.

Пешоб

Янги туғилган бола тез-тез пешоб чиқаради, шунинг учун тагликларни тез-тез алмаштириб туриш зарур.

Жинсий аъзолар

Қиз болаларнинг ташқи жинсий аъзолари шишган ва баъзи ҳолларда қонли ажралмалар келиши мумкин, бу нормал ҳолдир. Ўғил болаларда эса пешоб чиқишининг оғриқли кечиши, шиш ва қизариш ҳолатлари кузатилади, бу ҳолат рўй берганда мутахассисга мурожаат қилиш керак бўлади.

Чиниқтириш

Болани соғлом ва касалликларга чалинтирмай ўстириш учун уни чиниқтириш лозим. Чиниқтиришнинг асосий қоидаларидан бири, бу боланинг чиниқтириш пайтидаги соғлиғидир. Бола соғлом бўлиши керак. Чиниқтириш муолажалари ижобий таъсир этиши учун уларни тез-тез амалга ошириб туриш керак. Чиниқтириш муолажаларини чақалоқ туғилган давридан ўсмирлик давригача давом эттириш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Саломатлик ва тиббий статистика институти, "Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди".

№ 6, 13.02.2009 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.