Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Назария ва амалиёт

ДОЛЗАРБ МАВЗУЛАР МУҲОКАМАСИ

Мамлакатимизда тиббиёт соҳасига қаратилган эътибор натижасида бугун тизим фаолиятининг ҳар бир йўналиши тубдан такомиллаштирилмоқда. Айниқса, аҳолига кўрсатилаётган ихтисослаштирилган тиббий хизматларни янада яхшилаш борасидаги кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ушбу хизматни вилоятларда ҳам ташкил этиш мақсадида илмий-амалий марказларининг ҳудудий филиаллари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт марказида ҳам бу борада зарурий чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Уларда жойларда урологик ва гемодиализ ёрдами сифатини таъминлаш, тизимнинг барча босқичларида фаолият юритаётган тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш, қолаверса, касаллик асоратлари натижасида юзага келувчи буйрак етишмовчилигини бартараф этиш ҳамда мазкур ҳолатлар билан боғлиқ ўлим кўрсаткичларини камайтириш назарда тутилган. Соҳа мутахассислари томонидан хасталикларнинг олдини олиш, профилактика ва янгича даволаш усуллари бўйича мунтазам илмий изланишлар олиб борилмоқда. Эришилган натижалар эса фаолиятга самарали татбиқ этилмоқда. Бу борада муваффақият ва камчиликларни муҳокама қилиш, фан янгиликлари тўғрисида ўзаро тажриба алмашиш мақсадида қатор илмий-амалий халқаро конференциялар ўтказиб келинмоқда.

Айтиш керакки, ана шундай халқаро иштирокли илмий-амалий анжуманларнинг навбатдагиси жорий йилнинг сентябрь ойида Тошкент врачлар малакасини ошириш иститутида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон урологлари ҳамкорлигида ўтказилди. Тадбирда таъкидланганидек, тиббиётнинг мазкур йўналишидаги муаммолар бугунги кунда дунё олимларининг диққат-эътиборида. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу турдаги хасталикларнинг келиб чиқишида кундалик турмушимиз ҳам муҳим аҳамият касб этади. Масалан, узоқ муддат бир жойда ўтириш саломатлигимизга салбий таъсир кўрсатади. Бундай ҳолат простатит, остеохондроз, геморрой, сколиоз, шунингдек, белдаги нохуш оғриқларни келтириб чиқаради. Кичик чаноқ аъзоларида ҳам қон айланиши бузилади.

Мунозараларга бой бўлган анжуманда соҳадаги малакали мутахассислар томонидан Ўзбекистонда андрология хизматининг тараққиёт босқичлари ва истиқболлари, Европа урологлар жамиятининг эректил дисфункция ҳолати бўйича тавсиялари, урологияда биомувозанатлаштирувчи даволаш услублари, пешоб қуйи йўллари симптомлари, UIPE – эрта уруғ тўкилишининг замонавий ташхислаш усуллари, эркаклар бепуштлик ҳолатларида идиопатик патоспермияни даволаш, ёрдамчи репродуктив технологияларни қўллаш босқичида бачадон ичи инсеминациясини ўтказиш каби долзарб мавзуларда маърузалар ўқиб эшиттирилди. Мавзулар ва улар доирасида амалиётга йўналтирилган фаолиятлар бўйича ўзаро тажриба алмашилди. Клиник ҳолатлар муҳокама этилиб, бу борада маҳорат дарслари ташкил қилинди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, тиббиёт тизимига қаратилаётган бу каби эътибор, албатта, ўзининг ижобий самарасини беради. Хусусан, юқори малакали маҳаллий кадрлар мактаби ва улар фаолияти эвазига аҳолига ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиш, урологик касалликларни эрта босқичда аниқлаш имкони янада кенгаяди.

Ҳасан АБДУҒАНИЕВ.

Суратлар муаллифи Жасур ЖАЛИЛОВ.

№ 39, 22.09.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.