Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Назария ва амалиёт

ЯНГИ ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚНИНГ ПАРВАРИШИ

Янги туғилган чақалоқнинг илк кунларида унга тўғри озиқланиш, тинч уйқу, шунингдек, ҳар хил шикастланишлардан ҳимоя ва энг муҳими сизнинг меҳрингиз зарур бўлади.

Бола учун энг қулай уй ҳарорати бу +20+22оС.

Боланинг бешиги асло ойна ёки деворга яқин жойга қўйилиши мумкин эмас. Энг муҳими, бешик елвизак бўладиган жойда турмаслиги керак. Чақалоқни чўмилтириш ва кийин¬тириш пайтида тана ҳароратининг совиб кетишига йўл қўйманг. Шу билан бирга бешик олдида ҳар хил иситиш воситалари бўлмаслиги зарур. Бешикни қуёш нурларининг тўғри тушишидан ҳимоялаш керак. Хонани мунтазам равишда шамоллатиб туриш керак, чунки янги туғилган чақалоқ кислородга катта одамларга нисбатан кўпроқ эҳтиёж сезади. Хона намлигини нормал ҳолатда ушлаб туриш учун бирон бир идишда сув бўлиши керак. Болани тамаки тутунидан сақлашга ҳаракат қилинг, хонада чекишга йўл қўйманг.

Кийим

Чақалоққа кийим танлаганингизда эътиборингизни фақат табиий матоларга қаратинг. Синтетик матолардан бўлган кийим¬ларда боланинг териси нафас олмасдан, аллергик ҳолатни юзага келтириши мумкин. Болани жуда ҳам иссиқ ўраманг, чунки у жуда кўп терлайди. Бу ўз навбатида инжиқлик ёки овқат емаслигини юзага келтириши мумкин. Шунинг учун унга енгил ва унча иссиқ бўлмаган кўрпа харид қилинг. Болага ёстиқ керак эмас. Боланинг озодалигига эътибор беринг. Уни доимий равишда чўмилтириб, кўзларини пахта билан артиб туринг. Кийимларини алмаштирганда нам сочиқ билан артиш, ич кетишда эса уни албатта чўмилтириш зарур. Бурунни юмшоқ пахта билан тозалаб туринг. Болани чўмилтиришдан олдин тоғора, болалар совуни ва шампунини тайёрлаш зарур. Иложи борича болани юмшоқ сочиқ билан артинг. Болани чўмилтириш вақтида хона ҳароратига эътибор беринг. Тоғорага олдин совуқ, сўнгра иссиқ сув қўшиб керакли ҳароратга келтиринг. Хона ҳарорати +23+25оС, сув ҳарорати эса +37+37,5оС бўлиши керак. Сув ҳароратини текшириш учун тирсак соҳасини сувга ботириб кўриш лозим. Агар сув илиқ бўлса, болани бемалол чўмилтириш мумкин. Чўмилтириш жараёнида оила аъзоларингизни ҳам жалб этсангиз, бу жараён янада осон ва қизиқарли бўлади. Болани чўмилтириб бўлгандан сўнг, уни албатта мойчечак дамламаси билан чайинтиринг. Бу дамлама фарзандингиз терлашини олдини олади.

СУВ ЁРДАМИДА

ЧИНИҚТИРИШ

Ҳаво ёки қуёш билан чиниқтириш каби муолажа турлари билан қўшимча равишда сув ёрдамида чиниқтиришни ёз ойларида ёки эрта кузда бошлаш лозим. Чақалоқлар учун уй шароитида +20+22оС даража иссиқлигида, ёз ойларида эса илиқ сувда очиқ ҳавода ўтказиш мумкин. Болани нам сочиқ билан артиш ҳам чиниқтиришнинг бир тури ҳисобланади. Бунда сувнинг ҳарорати қиш кунларида +35+36оС даражани ташкил этиши керак. Ёзда эса 1-2 даражага пастроқ бўлиши мумкин. Ке¬йинчалик сув ҳарорати ҳар 4-5 кунда 1оС га камайтирилиб, +28+30оС гача етказилади.

Бунда момиқ ёки шундай матодаги бошқа махсус сочиқлардан фойдаланиш зарур. Аввал қўллар, оёқлар, орқадан бошлаб, сўнг секин-аста бутун бадани артиб чиқилади.

УЙҚУ – ЧАҚАЛОҚНИНГ МУКАММАЛ

РИВОЖЛАНИШИ

УЧУН АСОСДИР!

Янги туғилган чақалоқнинг уйқуси бир суткада 16-18 соатни ташкил этади. Кўп ҳолларда чақалоқни бешикка ётқизишади. Бу эса боланинг ҳаракатларини чегаралаб қўяди. Эркин ҳаракат эса, боланинг суяк тизимини яхши ривожлантирибгина қолмай, балки унинг организмига ҳам яхши таъсир этиб, кислород билан таъминлашни ҳам яхшилайди. Бола узоқ вақт давомида бешикда ётса, унинг мулоқот қилиш қобилияти чекланади ва фаоллиги сустлашади. Боланинг бешикда вақт ўтказишини уйқу пайтига тўғрилаб, уйғоқ ҳолида эса эркин йўргаклаш лозим.

САЙР – БОЛА СОҒЛОМ ЎСИШИНИНГ АСОСИЙ

ОМИЛЛАРИДАН БИРИ

Болани иложи борича ҳар куни сайрга олиб чиқиш лозим. Афсуски, ёш оналар бунга катта аҳамият беришмайди. Ёз ойларида сайр жараёнини 1,5-2 соатга чўзиш лозим. Болангизни тўғри тушадиган қуёш нурларидан асранг. Иложи борича қуёш нурлари дарахт барглари орасидан тушадиган жойларда сайр қилдирганингиз маъқул, чунки бу фарзандингизни ультрабинафша нурларидан ҳимоя¬лайди. Бизнинг шароитимизда сайр вақтларини эрталабки соат 9-11, кечки сайрни эса соат 15-17 оралиғида қилиш лозим.

ҲАВО ЁРДАМИДА

ЧИНИҚТИРИШ

Сайр – боланинг тоза ҳаводаги уйқуси ва ҳаво ванналари чиниқтиришнинг энг осон ҳамда қулай турларидан биридир. Бундай чиниқтиришни туғруқхонадан чиққандан сўнг 2-3 кундан кейин ҳаво яхши бўлган пайтдан бошлаш мумкин. Очиқ ҳаводаги уйқу: бу жараён учун болани аста-секинлик билан тайёрлаб бориш керак. Ундан аввал эса 3-4 кун ичида болага очиқ ойна ёнида "хона сайр¬лари"ни уюштириш мумкин. Муолажадан сўнг боланинг қўл ва оёқлари иссиқ, яноқлари эса қизғиш тусда бўлиши лозим. Ёз ойларида боланинг кийими иқлим шароитига мос келиши керак.

ҲАВО ВАННАЛАРИ

Бу муолажага болани туғилган пайтидан бошлаб ўргатиб боришади. Болани йўргак ҳолидан яланғоч ҳолида бўлган пайт¬ни ошириб бориш керак. Хонанинг ҳарорати эса +20+22оС ни ташкил этиши лозим. Ҳаво ванналари икки ойлик давридан мунтазам равишда олиб борилади. Болани яланғоч ҳолатини ошириб бориш керак. Олти ойлик давригача 10-15 дақиқани, олти ойлик даврига келиб эса 30 дақиқани ташкил этиши лозим. Ҳаво ванналарини кунига икки маҳал қўллаш мумкин. Шу билан бирга хона ҳароратини олти ойлик давридан +17оС даражага тушириш мумкин.

ҚУЁШ НУРЛАРИ

ЁРДАМИДА ЧИНИҚТИРИШ

Бу муолажа қуёш нурлари ёрдамида амалга оширилади. Муолажа давомийлиги чегараланган бўлиши керак, акс ҳолда болада иштаҳасизлик, қайт қилиш, ошқозон-ичак функциялари бузилишига олиб келади. Муолажа учун оптимал ҳаво ҳарорати соя жойда +16оС даражани ташкил этиши лозим. Жанубий ҳудудларда муолажа учун қулай пайт 8-11 гача, шимолий ҳудудларда эса 11-13 соат оралиғида бўлгани маъ¬қул. Муолажа оч қоринга амалга оширилмайди, балки овқатдан 1 соатдан сўнг ўтказилиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Саломатлик ва тиббий статистика институти, "Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди".

№ 8, 27.02.2009 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.