Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Назария ва амалиёт

НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТНИНГ УЙҒУНЛИГИ

Эътироф этиш жоизки, бугунги кунда республика тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган ҳамширалар меҳнати давлатимиз томонидан қўллаб-қувватланиб келинаётганлиги, бу албатта, уларнинг касбига бўлган эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин ифодасидир. Шундай экан, бири-биридан чаққон, меҳрибон ҳамшираларимиз халқимиз саломатлиги йўлида меҳнат қилиш билан бир қаторда, спорт, анъанага айланган "Ҳамшира" кўрик-танловларида иштирок этиши ушбу касб эгаларининг маҳорати билан бирга, истеъдод бобидаги фазилатларини очишда катта аҳамиятга эга бўлмоқда

Шундай экан, 10 апрель куни Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасига қарашли Олмазор ва Мирзо Улуғбек туман тиббиёт бирлашмалари тасарруфидаги оилавий поликлиникаларда ишлаётган патронаж ҳамширалар ўртасида "Саломатлигинг тоза қўлларингда" мавзусида кўрик-танлов бўлиб ўтди. Танловнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги "Соғ¬лиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида"ги ПФ-3923-сонли Фармони, 2007 йил 2 октябрдаги "Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-700-сонли ҳамда 2009 йил 1 июлдаги "2009-2013 йилларда аҳо¬лининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида"ги ПҚ-1144-сонли Қарорларининг ижросини таъминлаш, ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясини янада кучайтириш, тиббиёт муассасаларида фаолият кўрсатаётган ўрта тиббиёт ходимлари ўртасида тарғибот ишларини кучайтириш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, юқумли касалликларнинг олдини олиш, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишни такомиллаштиришдан иборат бўлди.

Танловда иштирокчилар асосан тоза қўллар, гриппнинг олдини олиш ва оғиз бўшлиғи гигиенаси мавзулари бўйича ўзаро беллашдилар. Тадбир давомида ҳамширалар шахсий гигиена қоидалари бўйича тиббий билимлари ишлаб чиқилган тест саволлари, вазиятли масалалар ҳамда амалий кўникмалар бўйича ҳам назарий, ҳам амалий билимларини намойиш этдилар.

Шунингдек, ташкилий қўмита томонидан иштирокчиларнинг чиқишлари, тиббий кийиниш маданияти, уларнинг фаолияти бўйича берилган маълумотлар ҳам инобатга олинди.

Ўз касбининг моҳир усталари бўлган ҳамшира қизлар ҳар бир шарт бўйича ўз билимларини кўрсатиш билан бирга, саҳна кўринишларида ҳам истеъдодларини намойиш этиб, меҳмонлар диққатини жалб қилишди. Шу ўринда айтишимиз муҳимки, "Саломатлик-2" лойиҳаси асосида ўқув курсларида иштирок этган ҳамширалар шахс¬лараро мулоқот бўйича ўз фикр¬ларини баён этиб, уй вазифаси шарти бўйича ҳам чиқиш қилдилар.

Ўзаро синалган билим ва тажрибаларини намойиш этган ҳамширалар чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан кузатиб борилди. Натижаларга кўра, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли Олмазор туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги оилавий полик¬линикалар ҳамширалари 1-ўринни ва Мирзо Улуғбек туманидаги оилавий поликлиникалар ҳамширалари 2-ўринни қўлга киритишди.

Ғолиб ва иштирокчиларга Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси, Ўзбекистон Ҳамширалар ассоциацияси томонидан махсус диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

– Бундай тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад, авваламбор, ҳамширалар меҳнатини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уларнинг тиббиёт соҳасидаги билимларини янада бойитиш, қолаверса, дунё янгиликларидан бохабар бўлиш ҳамда ўз устида мукаммал ишлашдан иборатдир. Шуниси диққатга моликки, ҳамшираларимиз фаолиятлари давомида беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш билан бир қаторда, жамоат ишларида ҳам фаол иштирок этиб келмоқдалар. Бундан таш¬қари, ана шундай кўрик-танловлардаги иштироклари ҳар бир танлов қатнашчиси учун фахр ҳисобланади. Чунки катта саҳнада билим ва истеъдодини намойиш этишнинг ўзи бўлмайди. Сабаби, назарий чиқишларда уларга берилган саволлар, асосан, жамиятимизнинг тарихий, иқтисодий-сиёсий йўналишларига қаратилган бўлиб, иштирокчидан чуқур фикрий қобилият талаб этади. Шундай билимга чанқоқ ҳамшираларимиз борки, саволларга аниқ ва тўлиқ жавоб бера оладилар, – дейди Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош мутахассиси, Ўзбекистон Ҳамширалар ассоциацияси раиси Рихси Салиходжаева.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, соғлиқни сақлаш тизимида анъанага айланган кўрик-танловларнинг бугунги кундаги моҳияти янада ошиб, соҳа мутахассисларининг ўз касбига бўлган меҳри, шунингдек, изланиш, янгилик сари интилишга ундамоқда. Тиббиёт шундай фанки, унда кундалик билимни тўлдириб бориш, қолаверса, илмий салоҳият йўлида тинмай ҳаракат қилинсагина, тизим равнақи янада риожланиб, келгусидаги бўлажак тиббиётчилар учун катта мактаб яратилиши шубҳасиздир.

Ибодат СОАТОВА. Муаллиф олган суратлар.

№ 14, 13.04.2012 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.