Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Назария ва амалиёт

ТАЛАБАЛАР УЧУН АМАЛИЙ КЎНИКМА

уларнинг билим савиясини оширишга хизмат қилмоқда

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини босқичма-босқич ислоҳ қилиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида бирламчи тиббиёт муассасалари ролини кучайтириш, соҳада етук ва малакали кадрлар тайёрлашни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар, мақсадли лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, назария ва амалиётнинг узвий бирлиги сифатида тайёрланаётган тиббиёт кадрларини замон талаблари даражасида ўқитиш, амалий кўникмаларини бойитиш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини оширишга йўналтирилган таълим стандартлари республика тиббиёт олий ўқув юртлари фаолиятида ҳам изчил татбиқ этилмоқда.

Айниқса, юртимизнинг узоқ ҳудудларида қишлоқ врачлик пунктларини барпо этиш, умумий амалиёт шифокорларини тайёрлаш ва муассасаларни замон талаблари даражасида жиҳозлаш ишлари давлатимиз, қолаверса, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Саломатлик" лойиҳаси ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан олиб борилмоқда. Ҳозирги кунда республикамизда 3176 дан зиёд қишлоқ врачлик пункти аҳолига сифатли ва малакали тиббий хизмат кўрсатиши баробарида ўзининг қулайлиги, тезкор ва замонавийлиги билан ажралиб туради. Ундан ташқари, тиббиёт олий ўқув юртларида таҳсил олаётган бакалавр босқичидаги талабалар эса бу жараёнда муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидлаш жоиз. Республикада етакчи билим даргоҳларидан бири саналган Тошкент тиббиёт академияси негизида ташкил этилган "Ўргатувчи ва назорат қилувчи қишлоқ врачлик пункти модули"нинг ташкил этилиши умумий амалиёт врачларини тайёрлаш, уларда амалий кўникмалар ҳосил қилишда асосий омил ҳисобланади.

Тошкент тиббиёт академиясининг 3-клиникаси ҳудудидаги ҚВП модули Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Саломатлик-2" лойиҳаси, Тошкент тиббиёт академияси томонидан замонавий асбоб-ускуналар, тиббий технологиялар, лаборатория жиҳозлари билан таъминланган. Эндиликда талабалар академияда назарий билим олиш билан бирга, ҚВПда ишлаш жараёни, аҳолига кўрсатилаётган хизмат турлари билан яқиндан танишиб, амалий кўникмаларини бойитиб борадилар. Мазкур ҚВП модули 2 типдаги кўринишга эга бўлиб, 1500-3500 нафар аҳолига хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган. Ҳар бир хона талаб даражасида жиҳозланган бўлиб, муляжлар, ўқув адабиётлари, зарурий тавсияномалар, стендлар билан бойитилган. Модул таркибида УАШ, муолажа, функционал-диагностика, физиотерапия, стерилизация, лаборатория, акушер, патронаж ҳамшира, менежер, ўқув, кўрув ва кутиш хоналари ҳамда дорихона хизмати мавжуд. Талабалар бу ерда амалиёт ўташ чоғида ҳар бир хонада бажариладиган вазифалар, қонун-қоидалар ва талаблар билан яқиндан танишиб, иш жараёнига мослашиб борадилар. Чунки, ҳозирги пайтда тизимни босқичма-босқич ислоҳ қилишда бирламчи тиббиёт муассасалари фаолиятини ривожлантириш устувор вазифа ҳисобланади.

Таъкидлаш жоизки, "Саломатлик-1-2" лойиҳаларининг республика ҳудудлари бўйлаб татбиқ этилиши, кенг мақсадли соғлиқни сақлаш тизимининг янги кўринишда шаклланиши, биринчи навбатда, тиббиёт ходимлари имкониятини кенгайтирса, иккинчидан эса аҳолининг малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқини янада кенгайтиришга замин яратди. Бу ҳеч шубҳасиз, тизимда умумий амалиёт врачларининг тайёрланиши билан кечган дастлабки жараёндир. Мақсадли лойиҳаларнинг аҳоли яшайдиган пунктлардаги татбиқи ўз-ўзидан малака ва тажрибанинг кенг миқёсда ошишига туртки бўлади. Ана шундай дастурлар доирасида яратилган ҚВП модули ҳам олиб борилаётган ислоҳотларнинг узвий давом этиши, талабаларнинг бу борадаги билимларини янада бойитишда етакчи амалиёт масканидан бири саналади.

Сиз гувоҳи бўлаётган суратдаги талабалар академиянинг тиббий-педагогика факультетида таҳсил оладилар. Улар навбатдаги ўқув цикли олдидан якуний назорат топширмоқдалар. Бу шунчаки оддий назария эмас, балки амалиётнинг устуворлиги талабаларни янада кўпроқ изланиш ва ўз устида ишлашларига ундайди. Улар билан суҳбат чоғида шу нарсага амин бўлдикки, демак, модул уларнинг келгуси меҳнат фаолиятларида катта аҳамият касб этади. Устозлар олдида топширилган имтиҳон, синовли дақиқалар ҳақида талабаларнинг фикри сизни ҳам бефарқ қолдирмайди.

А. ГАДОЕВ, Тошкент тиббиёт академиясининг умумий амалиёт шифокори тайёрлаш ва эндокринология кафедраси мудири, 3-клиника кардиология бўлими бошлиғи, профессор:

– Клиникамиз ўқув базаси негизида "Ўргатувчи ва назорат қилувчи қишлоқ врачлик пункти модули"нинг ташкил этилиши талабаларнинг билим салоҳияти ва касбий кўникмалари бойитилишида асосий ўрин тутмоқда. Бу ерда назария билан амалиёт бир пайтнинг ўзида амалга оширилади. Ундан ташқари, модулда ҚВП шароитида мавжуд бўлган барча даволаш-ташҳислаш асбоб-ускуналари, қаттиқ ва юмшоқ жиҳозлар, ўқув қўлланмалари ўрин олган. Ҳар бир ўқув циклида талабалар ушбу модулда ўзлаштирган билимлари бўйича якуний назорат топширадилар. Эндиликда эгалланган билимлар ўқитувчилар томонидан холис ва тезкор баҳоланиб, жараёнлар видеокамера орқали ёзиб олинади. Шунингдек, модулнинг ташқари тайёргарлик хонасида талабалар курсдошлари топшираётган имтиҳон жараёнлари билан бевосита танишиш имкониятига эга бўладилар. Чунки, академияни тамомлаган битирувчиларга умумий амалиёт шифокори деган даража берилади. Улар модулда мустаҳкамлаган билимларини фаолият юритишларига мумкин бўлган ҚВП шароитида кенг қўллайдилар. Бу билан биз нимага эришамиз? Бунда асосан ўқитувчи эмас, балки тингловчи кўпроқ меҳнат қилади, ўз устида ишлайди, билмаганларини устозларидан ўрганади. Энг асосийси, унда шифокорлик амалиётида касбий кўникма шаклланади.

№ 3, 21.01.2011 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.