Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Спорт

МАЙДОНДА ТИББИЁТЧИЛАР: КУБОК ҚЎЛГА КИРИТИЛДИ

Жорий йилнинг 18-20 август кунлари пойтахтимизда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши томонидан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида "Республика мини футбол мусобақаси" бўлиб ўтди.

Унда Тошкент шаҳридаги вазирлик, идора ва ташкилотлар ходимларидан иборат 24 та футбол жамоаси ўзаро беллашди. Шу ўринда айтиш муҳимки, ушбу мусобақада Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги шифокорлар таркибининг футбол жамоаси ҳам иштирок этиб, фахрли 3-ўринни ва илк бор "Республика мини футбол мусобақаси" кубогини қўлга киритганлиги уларнинг спортга бўлган қизиқишлари юқори эканлигини намоён этди.

– Мусобақада иштирок этган футбол жамоаларининг гуруҳ босқичида биринчи ўринни эгаллаб, кейинги бос-қичга йўлланма олиб, ярим финални қўлга киритдик. Мудофаа вазирлиги жамоаси билан бўлиб ўтган муросасиз ўйинда ғалаба қозониб, сўнгги босқичга етиб келдик ва 3-ўрин учун кетган баҳсда Фавқулодда вазиятлар вазирлигини мағлубиятга учратиб, "Республика мини футбол мусобақаси"нинг 3-ўрин совриндори ҳам Кубок соҳибига айландик, – дейди Республика санитария-эпидемиология назорати маркази эпидемиологи, команда сардори Камолиддин Давлатов.

Ҳа, ўз касбини эъзозлаб, халқимиз саломатлиги йўлида хизмат қилаётган тиббиёт ходимларимизнинг бу каби муваффақиятлари билан қанчалик фахрлансак арзийди. Чунки, бундай чинакам кураш майдонига тушиш спортчилардан юксак матонат ва шижоат талаб этар экан, тиббиётчиларимизда ана шундай парвозлар янада баланд бўлишини тилаб қоламиз.

Ибодат СОАТОВА.

№ 35, 16.09.2016 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.