Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Спорт

ИСТИҚЛОЛ ФАРЗАНДЛАРИНИНГ ЮКСАК ҒАЛАБАСИ

2016 йилнинг 14 август оқшомида миллионлаб юртдошларимиз, спорт ихлосмандларининг қалби қувончу шодликка тўлди. Шу куни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг бокс бўйича вазни 49 килограммгача бўлган боксчилар беллашувида қатнашган ўзбек ўғлони Ҳасанбой Дўстматов олтин медалга сазовор бўлиб, дунёда тенгсиз эканини исботлади.

Ҳасанбой Дўстматов – истиқлол фарзанди! Бутун дунёга ўз салоҳиятини, Ўзбекистон ёшлари ҳеч кимдан кам эмаслиги ва ҳеч қачон кам бўлмаслигини намоён этган мустақил юрт ўғлони! У бокс бўйича кўплаб халқаро турнирларда, қитъа ва жаҳон чемпионатларида қатнашган. 2013 йил Қозон шаҳрида ўтган Бутунжаҳон Универсиадасида ғолиб бўлган.

Спортчимиз мексикалик Хоселито Веласкес, қозоғистонлик Биржан Жакипов, АҚШ вакили Нико Мигель Хернандесни мағлубиятга учратиб, финалга чиқди. Олимпиада олтин медали учун кечган ҳал қилувчи баҳсда Ҳасанбой колумбиялик Юберхен Мартинесни енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

– Ватанимиз байроғини Олимпия ўйинларида сарбаланд кўтарганимдан жуда ҳам бахтиёрман. Менинг ғалабам – бутун Ўзбе-кистоннинг ғалабасидир. Биз, ёшлар, озод ва обод юртда туғилиб вояга етганлигимиздан ва хал-қаро майдонда Ўзбекистон номидан мусобақага чиқаётганимиздан доимо фахрланамиз, – дейди Ҳасанбой Дўстматов. – Президентимиз ёшларга қарата маррани доимо баланд олинг. Зеро, Ўзбекистон ёшлари ҳеч кимдан кам эмас, ҳеч қачон кам бўлмайди, деган сўзлари қалбимизга муҳрланган. Президентимизнинг ушбу даъватлари мени ҳам доимо янги-янги марралар сари чорлайди. Олимпия ўйинларидаги олтин медалимни барчамиз учун энг улуғ, энг азиз байрам – Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлайман.

Тажрибали оғир атлетикачимиз Руслан Нурудинов Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритиш билан бирга Олимпиада рекордини янгилаб, Ўзбекистон ёшлари нималарга қодир эканини бутун дунёга яна бир карра намоён қилди.

Нуфузли мусобақанинг оғир атлетика бўйича вазни 105 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги беллашувларида иштирок этган оғир атлетика бўйича жаҳон ва Осиё чемпиони, Бутунжаҳон Универсиадаси ғолиби Руслан Нурудинов Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига яна бир олтин медални келтирди.

– Қалбимда кечаётган ҳис-туйғуларни сўз билан таърифлаб беролмайман. Менинг ғалабам – барча юртдошларимизнинг ғалабасидир, – дейди Руслан Нурудинов. – Мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган Президентимизга, халқимизга, яқинларим ва устозларимга самимий миннатдорлигимни изҳор этаман.

– Бугун Руслан Нурудинов қайд этган натижани ҳақиқий мўъжизага қиёслаш мумкин, – дейди Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти Томаш Аян. – Бу Ўзбекистонда спорт қай даражада тараққий этиб бораётганининг ёрқин исботидир. Рио ўйинларида Ўзбекистон спортчилари қайд этётган натижалар таҳсинга сазовор. Олимпия ўйинларида бундай натижаларга ўз-ўзидан эришиб бўлмайди. Мен Ўзбекистонда бир неча маротаба бўлганман. Президент Ислом Каримов томонидан мамлакатингизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш йўлида амалга оширилаётган улкан ислоҳотларни алоҳида таъкидламоқчиман. Бунинг самараси бугун Олимпия ўйинларида яққол намоён бўлмоқда.

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг навбатдаги кунида боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов мусобақа давомида испаниялик Йоуба Ндьяе Сиссоко, литвалик Эймантас Станионис, чорак финалда Лондон Олимпиадаси ғолиби, кубалик Рониель Иглесиас, ярим финалда амалдаги жаҳон чемпиони марокашлик Муҳаммад Рабиини енгиб, Олимпия ўйинларининг кумуш медалига сазовор бўлди.

ЎзА.

№ 32, 19.08.2016 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.