Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Спорт

ОКЕАН ОРТИДА ПОРЛАГАН ҚУЁШ

Дунёнинг энг нуфузли мусобақаларидан ҳисобланган "Rio – 2016" Халқаро Олимпия ўйинлари қизғин паллага кирди

Мазкур йилда Бразилияда ўтказилаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида икки юздан ортиқ давлатдан ташриф буюрган 11 минг нафардан зиёд спортчи иштирок этмоқда. Медаллар шодаси ҳам тош босади – 306 та. Энг муҳими, мусобақаларда иштирок этадиган спортчилар сони ҳамда улар қўлга киритадиган медалларнинг кўплиги жиҳатидан бу йилги XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари энг юқори натижани қайд этмоқда. Мутахассислар мазкур қайдномани тарихдаги рекорд кўрсаткич деб баҳолашмоқда.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, миллий терма жамоамизнинг ана шундай нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этишларига имкон яратилди. Мард майдонда синалади деганларидек, спорт ареналарида қизғин баҳс-ларга киришган спортчиларимиз ўзбекнинг нималарга қодир эканлигини исботлаб, дунё ҳамжамияти ўзбек спорти, спортчиларини тан ола бошлади.

Ўтган қисқа давр мобайнида спортчиларимиз эришган ютуқлар салмоғи тарих зарварақларини тўлдирди. Дунё-нинг манаман деган эркин, юнон-рум кураши усталари фахримиз бўлган полвонимиз Артур Таймазовни энди узоқ йиллар эслаб юришади. Муҳаммадқодир Абдуллаев, Абдулла Тангриев, Ирода Тўлаганова, Вадим Меньков, Ришод Собиров, Диёрбек Ўрозбоев сингари спортчиларимиз мамлакатимиз байроғини дунё байроқларидан сарбаланд кўтара олдилар.

Рио-де-Жанейрода давом этаётган мусобақаларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган спортчиларимиз илк кунларданоқ ғолиблар сафидан ўрин эгаллашгани ҳам бежиз эмас. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги "Ўзбекистон спортчиларини 2016 йил Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ва паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида"ги қарори асосида спортнинг академик эшкак эшиш, бадиий гимнастика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, бокс, дзюдо, енгил атлетика, оғир атлетика, спорт гимнас-тикаси, стол тенниси, сузиш, таэквондо (WTF), теннис, трамполин, ўқ отиш, эркин ва юнон-рум кураши каби спорт турларидан қизғин тайёргарлик ишларини бошлаб юборишган эди. Ўтган даврда 63 нафар спортчимиз ёзги Олимпия ўйинларида қатнашган бўлса, бу йил 100 нафарга яқин спортчимиз баҳсларда иштирок этмоқда.

Диёрбек ЎРОЗБОЕВ,

"Рио – 2016" ёзги Олимпия ўйинлари бронза медали совриндори:

– Мақсадим олтин медални қўлга критиш эди. Рақибларим қанчалик моҳир бўлмасин, устозларим ўгитларига амал қилиб, пухта тайёргарлик кўрган эдим. Бироқ, учинчи ўрин учун кураш тушишимга тўғри келди.

Диёрбек австралиялик Жошува Катц, швейцариялик Людовик Чаммартин, мезбон Фелипе Китадаи, грузиялик Амиран Папинашвили сингари дзюдо усталари билан курашиб, терма жамоамиз ҳисобига илк брнонза медалини киритди. "Мен ушбу ютуғимни мус-тақил-ли-ги-миз-нинг 25 йиллигига бағишлайман", дейди Диёрбек Ўрозбоев.

Иккинчи бронза медални эса хал-қаро майдонларда ўз номига эга спортчимиз, икки карра Жаҳон чемпиони, Пекин (2008 йил), Лондон (2012 йил) ёзги Олимпиада ўйинлари совриндори Ришодбек Собиров тақдим этди. Албатта, Олимпиада мусобақалари ўзининг юксак мавқеига эга, унда иштирок этаётган барча спортчилар олимпиада тарихига ўз номларини ёздириб қўйишни жуда-жуда исташади. Юрагида миллат ғурури яшаётган, Ватан тимсолини -суянч деб билган спортчиларгина ғолиблар қаторидан жой олади. Ришод Собиров ҳам ана шундай юрагида ўти бор спортчилардан.

Халқаро майдонларда Ватан шарафини ҳимоя қилиш спортчидан юксак масъулиятни талаб этади. Бор фикрни жамлаш, миллий байроғимизнинг баланд кўтарилиши ва бу ғалабаси истиқлолимизнинг 25 йиллигига муносиб совға бўлишини ёзги Олимпия ўйинларида ғолиблик учун майдонга тушаётган спортчиларимизнинг барчаси хоҳлайди.

Шунингдек, халқаро майдонларда ўз нуфузига эга боксчиларимиз жамоаси галдаги ғолибона юришни бошлашди.

Рустам Тўлаганов ўзининг рингдаги илк мусобақаларидаёқ нималарга қодир эканлигини кўрсатган эди. Финал баҳсида иштирок этиш учун озарбайжонлик рақиби Абдуқодир Абдуллаевни мағлуб этди.

Юсуф ЖЎРАЕВ.

№ 31, 12.08.2016 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.