Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Спорт

ШИЖОАТ ВА МАҲОРАТ СИНОВИ

Наманган шаҳридаги "Баркамол авлод" ўйингоҳида бўлиб ўтган "Спорт — саломатлик гарови" мусобақасида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари ходимлари ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Соғлом авлодни шакллантиришда спортнинг ўрни беқиёсдир. Мазкур мусобақа вилоят соғлиқни сақлаш бош-қармаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида фаолият кўрсатаётган ходимлар томонидан болалар ва аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, оммавий тарзда спорт билан шуғулланишлари ҳамда соғ-лом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди.

– Соғлиқни сақлаш ходимларининг спортга иштиёқлари ғоят баланд. Улар спортнинг у ёки бу тури билан доимо шуғулланиб келишади. Бундай мусобақалар эса соҳа вакилларининг ҳам жисмоний, ҳам маънавий салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилади, – дейди Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул ходими Абдусаттор Тўйчибоев.

Шундай қилиб, икки кунлик муросасиз баҳслар якун топди. Барча турлар бўйича фаол иштирок этган Янгиқўр-ғон, Косонсой, Чуст туманлари тиббиёт бирлашмалари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят онкология диспансери, вилоят ДСЭНМ ва бошқа муассасалар вакиллари биринчилик пешқадами бўлдилар. Уларга эсдалик совғалари ва дипломлар тантанали вазиятда топширилди.

– Бундай мусобақалар барчанинг кайфиятини янада кўтаради, – дейди Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Фарҳод Ханапияев.

Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши раиси Танзила Нарбаева ва Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Солижон Мўминов иштирок этди.

Абдулла ҒОЗИЕВ.

№ 35, 16.09.2016 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.