Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Спорт

ПАРАЛИМПИЯЧИЛАРИМИЗ ЮТУҚЛАРИ ДУНЁ НИГОҲИДА

Айни пайтда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаётган XV Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчиларимиз 7 олтин, 6 кумуш ва 17 бронза медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида 11-ўринни эгаллаб турибди.

Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан соғлом турмуш тарзини шакллантириш жараёнида аҳолининг ижтимоий ҳимоя-га муҳтож қатламлари, ногирон ва жисмоний имконияти чекланган ёшларнинг ҳам билим олиши, саломатлигини мустаҳкамлаши, ўз қизиқиши ва интилишига кўра касб-ҳунар эгаллаши, спорт билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилган.

Бундай юксак эътибор ва ғамхўрлик самарасида вояга етган паралимпиячиларимиздан 32 нафари Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтадиган XV Паралимпия ўйинларида спортнинг дзюдо, сузиш, енгил атлетика, ўқ отиш ва пауэрлифтинг турлари бўйича 58 йўлланмани қўлга киритди.

Паралимпия ўйинлари – ногирон ва жисмоний имконияти чекланган спортчиларнинг энг йирик халқаро спорт анжуманидир.

Давлатимиз Биринчи раҳбарининг 2013 йил 25 февралдаги "Ўзбекистон спортчиларини 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида"ги Қарори асосида юртимиз паралимпиячилари ҳам мазкур мусобақага пухта тайёргарлик кўрди. Спортчиларимизнинг замонавий меъёрлар асосида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиши, тажриба ва маҳоратини ошириши, Паралимпия ўйинларига йўл-ланма берадиган нуфузли мусобақаларга тайёрланиши ва уларда муносиб қатнашиши учун барча шарт-шароит яратиб берилди.

Ўтган давр мобайнида пар-алимпиячиларимиз Жаҳон чемпионатлари, халқаро турнирларда муносиб иштирок этди. 2014 йили Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб ўтган Параосиё ўйинларида спортчиларимиз 22 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медални қўлга киритгани бунинг далилидир.

Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаёт-ган XV Паралимпия ўйинларида дунёнинг 170 дан зиёд давлатидан тўрт мингдан ортиқ спортчи 23 спорт тури бўйича мусобақаларда медаллар учун курашмоқда.

Биттада учта медаль

Моҳир спортчимиз Фотимахон Омилова делегация учун 3 та медаль тақдим этиб улгурди. У даст-лаб 100 метрга баттер-фляй усулида сузиб, маррага учинчи бўлиб етиб келган ҳамда бронза медалини қўлга киритган эди. Кўп ўтмай у 200 метрга комплекс усулида сузиш бўйича баҳсларда кумуш медаль олди. Кечаги баҳсларда эса Фотимахон брасс усулида сузишда тенгсиз бўлиб, 100 метрлик масофани 1 дақиқа 12.45 со-нияда босиб ўтиб, жаҳон рекордини янгилаб, Паралимпиаданинг олтин медалига сазовор бўлди.

Шу тариқа, Фотимахон Омилова битта Паралимпиадада ҳам бронза, ҳам кумуш, ҳам олтин медални қўлга киритган илк ўзбе-кистонлик спортчига айланди.

Энг муҳими ишонч

Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига яна битта бронза медални Аҳрор Бозоров тақдим этди. Пауэрлифтинг бўйича вазни 80 килограммгача бўлган спортчилар беллашувида иштирок этган cпортчимиз 207 килограмм натижа билан учинчи ўринни эгаллади. Эркаклар ўртасида 100 метр масофага брасс усулда сузиш бўйича куч синашган Фирдавс Мусабеков ҳам 1 дақиқа 04.94 сония натижа кўрсатиб, делегациямиз ҳисобига яна бир олтин медални қўшиб қўйди. 400 метр масофага эркин усулда сузиш бўйича Дмитрий Хорлин, 100 метрга эстафета баҳсларида эса Миран Сахатов, Мансур Абдурашидов, Дониёр Солиев, Фахриддин Ҳамроев каби спортчиларимиз иштирок этди.

Дзюдо бўйича вазни 100 килограммдан ортиқ бўлган спортчилар ўртасидаги беллашувларда қатнашган Одил Тўлендибоев рақиблари – озарбайжонлик Илҳом Закиевни, япониялик Кенто Масакани, финалда эса бразилиялик Силва Дэ Араухони мағлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Олтин медаль. 60 килограммгача бўлган беллашувларда қатнашган Шерзод Намозов уругвайлик Хенри Боргес, озарбайжонлик Рамин Иброҳимов, финалда япониялик Макото Хиросени енгиб, олтин медаль эгасига айланди. Ўткир Ниғматов ҳам пуэрто-риколик Луиз Диас Перес, украиналик Давид Хорава ва озарбайжонлик Байрам Мустафоев устидан ғалаба қозониб, ўз ҳисобига олтин медаль ёзиб қўйди. Шунингдек, ўз вазн тоифасида эркаклар ўртасида Шуҳрат Бобоев, Феруз Саидов ва Ширин Шарипов бронза медалини қўлга киритди. Дзюдо бўйича хотин-қизлар баҳсида Ҳайитжон Олимова кумуш, Гулруҳ Раҳимова, Турсунпошша Нурметова бронза медаль билан тақдирланди. Шоҳсанам Тошпўлатова 2 дақиқа 27 сония натижа билан бронза медаль, шунингдек, 200 метрга комплекс усулда сузиш бўйича кумуш медални қўлга киритди. Енгил атлетиканинг узунликка сакраш баҳсларида Дониёр Солиев муносиб иштирок этиб, шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Шунингдек, ўн метрдан пистолетда ўқ отиш баҳсларида иштирок этган Сервер Ибрагимов 172.1 очко тўплаб, терма жамоа-мизга яна бир бронза медалини келтирди.

Ўзбекистон спорт делегация-си ҳисобига яна битта олтин медални енгил атлетика баҳсларида иштирок этган Ҳусниддин Норбеков келтирди. Тажрибали спортчимиз диск улоқтириш баҳс-ларида 59,75 метр натижа қайд этиб, биринчи ўринни эгаллаб, енгил атлетиканинг ядро улоқтириш мусобақасида 15,17 метр натижа билан бронза медали билан тақдирланди. Унинг кўрсатган натижаси жаҳон ва Пар-алимпия ўйинлари рекорди сифатида қайд этилди. Ғолиб спортчиларимиз шарафига Ватанимиз байроғи юқори кўтарилиб, мадҳиямиз янгради.

Дзюдо бўйича хотин-қизлар ўртасида вазни 52 килограммгача бўлган спортчилар баҳсида қатнашган Севинч Салаева учинчи ўринни эгаллади. 100 метрга баттерфляй усулида сузиш баҳс-ларида Кирилл Паньков 56.84 сония натижа кўрсатиб кумуш медални, Музаффар Турсун-хўжаев 57.26 сония натижа билан бронза медални қўлга киритган бўлса, 50 метрга эркин сузиш бўйича 24.48 сония натижа билан бронза медалига ҳам эгалик қилди. Хотин-қизлар ўртасида 100 метр-га баттерфляй усулида сузиш бўйича финал босқичида иштирок этган Муслима Одилова 1 дақиқа 04.92 сония натижа кўрсатиб кумуш медаль ҳамда 50 метрга эркин усулда сузиш бўйича 28.00 сонияда иккинчи кумуш медалини олишга сазовор бўлди Шунингдек, енгил атлетика бўйича Александр Свечников найза улоқтиришда 65,59 метр натижа қайд этиб, Пар-алимпия рекордини янгилаган бўлса, Сафия Бурхонова ҳам ядро улоқтиришда 15,05 метр натижа билан кумуш медаль соҳибасига айланди.

Спортчиларимизнинг бу каби ютуқлари юртимиз равнақини ривожлантирибгина қолмай, унинг дунё ҳамжамиятидаги ўрни ва нуфузини янада оширишга салмоқли хизмат қилади.

Намоз ТОЛИПОВ.

№ 35, 16.09.2016 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.