Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Спорт

ЎҚУВЧИ БОЛАЛАРНИНГ ЎСИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИНИНГ ТИББИЙ-БИОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ

(Давоми. Боши ўтган сонларда).

2.8-жадвал

Болалар ва ўсмирлар (7-9 ёш) учун юрак қисқаришлари сони ва артериал босим кўрсаткичлари бўйича спорт машғулотларида жисмоний ривожланишга баҳо беришдаги функционал синамалар ва кўрсатмалар

Эслатма: боланинг кафтига таяниб полдан кўтарилиши ва югуришигача ЮҚС ва АБ дастлабки кўрсаткич ҳисобланади, масалан, 7 ёшдаги болада нормада ЮҚС дақиқада 80 марта агар, 10 сек. ичида кафтига тиралиб полдан 10 марта кўтарилишидан кейин ЮҚС 1 дақиқада 80+9=89 марта уришини, 2 дақиқада 80+4=84 мартани ташкил қилса, 3 дақиқанинг охирида дастлабки даражани, яъни 80 марта уришни ташкил қилади; АБ нормада 94/62 мм/сим. устуни ҳисобида, полдан кўтарилишлардан 10 сония ўтгач, тикланиш даври 1 дақиқада: максимал 94+15=109, минимал 62+10 мм.сим. устуни ҳисобида, икки дақиқада тегишлича 94+10 ва 94+5 мм.сим. устуни ҳисобида ва 3 дақиқа ичида нормал кўрсаткичларгача тикланса, биз бу болани жисмонан яхши ривожланган ва спорт билан фаол шуғуллана олади, дея оламиз.

2.9-жадвал

Болалар ва ўсмирлар (10-15 ёш) учун юрак қисқаришлари сони ва артериал босим кўрсаткичлари бўйича спорт машғулотларида жисмоний ривожланишга баҳо беришдаги функционал синамалар ва кўрсатмалар

Эслатма: боланинг кафтига таяниб полдан кўтарилиши ва югуришгача ЮҚС ва АБ дастлабки кўрсаткич ҳисобланади. Масалан, 12 ёшдаги болада нормада ЮҚС дақиқада 74 марта уради, 10 сек. ичида полдан 10 марта кўтарилишдан кейин 1 дақиқада ЮҚС 74+8=82 марта уришни, 2 дақиқада 74+3=77 ва 3 дақиқа охирида дастлабки даражани, яъни 74 уришни ташкил қилади; АБ нормада сим.устуни ҳисобида 104/68 мм. Полдан кўтарилишдан 10 сек. ўтгач, тикланиш даври 1 дақ.да: максимал –104+15=119, минимал 68+10 мм.сим. устуни ҳисобида. 2 дақиқада тегишлича 104+10 ва 68+5 мм.сим. устуни ҳисобида, 3 дақиқа ичида нормал кўрсаткичларгача тикланади. Бу бола жисмонан яхши ривожланган ва спорт билан фаол шуғулланиши мумкин, дея оламиз.

2.10-жадвал

Болалар ва ўсмирлар (16-18 ёш) учун юрак қисқаришлари частотаси ва артериал босим кўрсаткичлари бўйича спорт машғулотларида жисмоний ривожланишга баҳо беришдаги функционал синамалар ва кўрсатмалар

Эслатма: боланинг кафтига таяниб полдан кўтарилиши ва югуришигача ЮҚС ва АБ дастлабки кўрсаткич ҳисобланади. Масалан, 16 ёшдаги болада нормада ЮҚС дақиқасига 70 марта, 10 сония ичида қўл кафтига тиралиб, полдан 10 марта кўтарилишдан кейин ЮҚС 1 дақ.да 70+8=78 марта уришни, 2 дақиқада 70+3=73 мартани ташкил қилса, 3 дақиқа охирида дастлабки даражани, яъни 70 марта уришни ташкил қилади; АБ нормада 112/74 мм.сим. устуни ҳисобида тикланиш даврининг 10 секунд ичида кўтарилишларидан сўнг, 1 дақиқада максимал 112+15=127, минимал 74+10мм.сим. устуни ҳисобида, 2 дақиқада тегишлича 112+10 ва 74+5 мм.сим. устуни ҳисобида ва 3 дақиқада нормал кўрсаткичларгача тикланса, биз бу бола жисмонан яхши ривожланган ва спорт билан фаол шуғуллана олади, дея оламиз.

СПОРТНИНГ АҲАМИЯТИ ВА ТУРЛАРИ

Спорт кўпқиррали жамоавий ҳодиса бўлиб, инсонни меҳнат қилиш ва фаолиятнинг бошқа турларига тайёрлайдиган, жамиятнинг маънавий сўровларини қониқтирадиган, байналмилал алоқаларни мустаҳкамловчи ва кенгайтирувчи соҳа, шунингдек ахлоқий ва эстетик тарбиянинг энг муҳим воситаларидан бири ҳисобланади. Жамоавий ривожланишнинг маҳсулоти сифатида у жамият маданиятининг органик қисмини ташкил қи¬лади ва муайян ижтимоий шароит¬ларга боғлиқ ҳолда турли қирра ва шаклларга эга бўлади.

Спорт учун ўзига хос бўлган (специфик) хусусият, мусобақалашиш фаолияти орқали, кўзлаган мақсад – инсонни жисмонан такомилга етказиш ҳисобланади, албатта у беллашувсиз мавжуд бўла олмайди. Мусобақалашиш фаолияти, расмий мусобақалар шароитида, юқори спорт натижаларини қўлга киритишдек кўрсатмалар орқали амалга оширилади.

Бироқ спортни фақатгина мусобақали фаолият турига киритиш мумкин эмас, унинг янада чуқурроқ маъноси ҳам бор. Бу унинг ижтимоий моҳияти ва бизнинг жамиятдаги спортнинг аҳа¬мияти билан изоҳланади.

Бутун жаҳонда спортнинг ривожланиши спортнинг кўплаб алоҳида турлари юзага келиши ва кенг тарқалишига замин яратди, ҳозирги кунда уларнинг сони 200 дан зиёдни ташкил этади. Улардан ҳар бири ўзининг мусобақалашиш пред¬мети, ҳаракатларнинг алоҳида таркиби, спорт курашини олиб бориш усуллари ва мусобақа қоидалари билан тавсифланади. Спортнинг энг кенг тарқалган турлари қишки ва ёзги Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган.

Жаҳонда кенг тарқалган спор¬т¬¬нинг барча турларини, мусобақалар предметининг хусусиятлари ва ҳаракатли фаоллигининг характерига қараб олти гуруҳга бўлиб таснифлаш мумкин.

1-гуруҳ – спортчиларнинг чегараланган даражада жисмоний ва руҳий сифатларини намоён қиладиган спортнинг фаол ҳаракатли турлари. Мазкур спорт тур¬ларида эришиладиган ютуқлар спортчининг шахсий-ҳаракатли имкониятларига боғлиқ бўлади. Мазкур гуруҳга спортнинг кўплаб турлари киради.

2-гуруҳ – махсус ҳаракатланувчи техник воситаларни бошқариш (автомобиль, мотоцикл, яхта, самолёт ва бошқалар) билан боғлиқ амалиётли асосга эга бўлган спорт турлари. Ушбу турлардаги спорт натижалари, асосан техник воситаларни самарали бошқара олиш маҳорати ва уларни сифатли тайёрлаш малакаси билан изоҳланади.

3-гуруҳ – бу гуруҳдаги спорт турларидан ҳаракатли фаоллик, махсус қуролдан (ўқ отиш, дартс) нишонни мўлжалга олиш шарти билан қатъий лимитлаштирилган.

4-гуруҳ – бу гуруҳдаги спорт турларида моделли-конструктирлаш фаолияти бў¬йича спортчи эришган натижалар (авиамоделлар ва бошқалар) таққослаб кўрилади.

5-гуруҳ – асосий мазмуни мавҳумий-мантиқий характерга эга бўлган мусобақалар орқали, рақибни ютишга асосланган спорт турлари (шахмат, шашка, бридж ва бошқалар) киради.

6-гуруҳ – спорт турларидан тузилган кўп курашлар (спортча йўналиш олиш, тулки ови, биатлон, денгиз ва хизмат кўп курашлари ва бош¬қалар).

Спортчиларни тайёрлаш тизими ўз ичига тўртта йирик блокни қамраб олади:

- саралаш тизими ва спортча йўналишни олиш;

- спорт машқлари;

- мусобақалар тизими;

- машқлар ва мусобақалардан ташқаридаги машқий-мусобақавий жараённинг мақбуллашган омиллари.

Спортчининг асосий тайёргарлик кўриш-машқли фаолияти спорт машқлари шароитида амалга оширилади. У спортчини тайёрлашнинг асосий шакли ҳисобланиб, у машқлар тизими асосига қурилган ва спортчининг спортга доир такомиллашувини бошқаришга йўналтирилган, унинг юқори натижаларга эришишга тайёрлигини таъминлаб берадиган, ўзига хос ихтисослашган педагогик жараён сифатида намоён бўлади.

Спортчини тайёрлаш тизимидаги энг муҳим таркибий қисмлардан бири, кўзланган мақсад, восита ва спортчиларни тайёрлаш услуби сифатида кўзга ташланадиган мусобақалар ҳисобланади. Мусобақалар махсус соҳа сифатида ифодаланган бўлиб, уларда спортчининг фаолияти амалга оширилади ва унинг алоҳида қобилиятларини объектив равишда таққослаб кўришга имкон берадиган ва уларни максимал даражада намоён этишни таъминловчи таркибий қисм ҳисобланади.

Мусобақаларда иштирок этиш учун энг юқори тайёргарликка эришиш ва юқори спорт натижаларини қўлга киритиш, бутун тайёргарлик тизимини замонавий илмий шароитлар билан таъминлаш мавжуд бўл¬ган ҳоллардагина мумкин бўлади. "Спорт мактаби" деган тушунча ҳам ана шундан келиб чиққан ва у орқали биз спортчиларни янги илмий маълумотлар ва етакчи спорт амалиётлари асосида юзага келган спортчиларни тайёрлаш тизимини тушунамиз.

Дилором АҲМЕДОВА, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори,профессор.

(Давоми бор).

№ 8, 22.02.2013 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.