Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Спорт

ЎҚУВЧИ БОЛАЛАРНИНГ ЎСИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИНИНГ ТИББИЙ-БИОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ

(Давоми. Боши ўтган сонларда).

2.5-жадвал

Ўқувчиларнинг уюшган ҳаракат фаоллигига доир гигиеник вақт меъёрлари

Жисмоний тарбия дарслари махсус гуруҳ ўқувчиларини жисмоний тарбиялашнинг асосий шакли ҳисобланади. Дарс¬лар ҳафтасига 2-3 марта 45 дақиқадан ўтказилиши лозим. Маш¬ғулотнинг бошланғич қисмида шуғулланувчиларнинг кайфияти аниқланади. Ўз-ўзини ва томир уришини назорат қилиш машқи ўтказилади. Махсус тиббий гуруҳга киритилган мактаб ўқувчилари учун жисмоний тарбия дастурида, асосий гуруҳнинг ўқув дастурига қараганда тезлик, куч ва чидамлилик учун бажариладиган машқлар чегараланиши, юриш ҳамда югуришда масофалар қисқартилилиши керак. Қў¬шимча равишда нафас машқ¬лари бўлими киритилади. Қо¬матни тўғри шакл¬лантириш машқлари гуруҳидаги материал ва орқа ҳамда қорин мушакларини мустаҳкамлаш машқ¬лари кенгайтирилади. Тир¬машиб чиқиш ва акробатика батамом чиқариб ташланади. Шу билан бирга дастурга ўртача тезликда юриш билан навбатлаш керак бўлган ҳар хил сакрашлар киритилади ва тинчлантирувчи ҳамда нафас машқлари билан тугалланади. Дастурга асосан, гимнастика машқлари, енгил атлетика, чанғида учишни ўрганиш, серҳаракат ҳамда спорт ўйинлари элементлари киради. Жисмоний тарбия машқларининг мажмуи, услублари, МТГ машғулотларини ташкил этишдаги турли шакллар қанча кўп бўлса, кўп касалланадиган болаларнинг жисмоний тарбия билан боғлиқ жараёнлари шунчалик самарали бўлади. МТГга кирувчи болалар билан жисмоний тарбия машқларини ўтказиш алоҳида хусусиятларга эга. Бу ўқувчилар гуруҳлари, шифокор хулосаси бўйича шаклланади ва мактаб директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади. МТГдаги машғулотларни мажмуий баҳолаш мезонлари – шифокорлик, педагогик назорат турларидан биридир. Ўқувчини МТГга киритишнинг асосий мезонларидан бири – организм функциясининг бузилиш даражасини ҳисобга олган ҳолда ташҳис қўйиш ҳисобланади.

Кейинги мезон – жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўлиб, бемор боланинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш зарур. Бундай текширувларни педагог шифокор билан ҳамкорликда, саломатлик ҳолати таҳлилларига асосланган ҳолда ўтказиши мумкин. Танлаб олишнинг яна бир муҳим мезонларидан бири – марказий асаб тизими (МАТ)да бузилишлар бўлган ўқувчиларни функционал текширувдан ўтказиш бўлиб, бу тадбирга ҳаракатли реакцияларнинг кўп хусусият¬лари боғлиқ бўлади. Марказий асаб тизимида носозлиги мавжуд бўлган боланинг ҳолатини ҳисобга олиш, жисмоний тарбия машқлари ёрдамида самарали кўмаклашиш учун истисносиз муҳимдир. Жисмоний тарбия ўқитувчиси болаларнинг саломатлик ҳолатини кузатиб бориши, машғулотлар пайтида ижобий ҳис-ҳаяжонга тўла муҳитни яратиш учун барча воситалардан фойдаланиши ва шу орқали боланинг ўз кучига ишонч ҳосил қилишига рағбатлантирмоғи лозим. МТГга (махсус тиббий гуруҳ) танлаб олинган болаларнинг муҳим мезонларидан бири – уларнинг ташқи муҳити омилларини баҳолашга хизмат қилади: ҳаёт шароитлари, овқатланишнинг хусусиятлари, мактабда ва уйдаги руҳий иқлим ва ҳоказо.

МТГ МАШҒУЛОТЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ

ТУРЛИ ШАКЛЛАРИ

1. Машғулотларнинг қўшимча дарслик шакллари (дарсгача ва ундан сўнг).

Саломатлик ҳолатида чекланишлари мавжуд бўлган болалар жисмоний тарбия билан бевосита мактабда шуғулланишади. Бундай машғулотлар кун тартибида режалаштирилади, дарсгача ёки ундан сўнг ҳафтасига икки марта 45 дақиқадан ёки ҳафтасига 3 марта 30 дақиқадан ўтказилади. Жисмоний тарбиянинг қўшимча дарслари тез ва узоқ вақт касалланадиган МТГга кирган болалар учун куннинг иккинчи ярмида, шифокорлик-педагогик назорати мавжуд бўлган ҳолларда ва кўнгилли ёрдамчилар (волонтёрлар) иштироки билан анча самарали бўлади. Жисмоний тарбия масалаларини ҳаётга жорий этишда тақсимлашларнинг индивидуаллашуви, нафақат тез касалланадиган гуруҳлар ичида, ҳатто бир-бирига ўхшаш ташҳислари ва турли ёшда бўлсалар ҳам, бироқ ўша-ўша бир хил ўқувчига нисбатан, ўзининг захирали имкониятларини машғулотлар давомида ўзгартирган ва тайёрлов гуруҳига ўтишга шайланган болаларда муҳим аҳамият касб эта бошлайди. Қўшимча дарсларда қўлланиладиган услублар қанчалик турли-туман бўлса, бундай машғулотларнинг самарадорлиги ҳамда нафи шунча юқори бўлади. Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, мактаблардаги бу каби машғулотлар шакли, кўпинча бошланғич синф ўқувчилари учун ўтказилади. Негаки, юқори синфлар ўқув машғулотларининг кун тартиби шундоқ ҳам анчагина юкламаларга эга.

2. Машғулотларнинг дарслик шакллари (индивидуал-табақалашган ёндашув ва касалланган болаларнинг интеграцияси).

Кўпинча, саломатлигида чекланишлари бўлган болалар жисмоний тарбия машғулотларида соғлом болалар билан иштирок этишади. Саломатлик ҳолатидаги бузилишлари бўлган болаларнинг соғлом болалар гуруҳидаги интеграцияси ўзининг мураккабликларига эга. Булар индивидуал ёндашувларни амалга оширишдаги қийинчиликлар, ўз кайфиятининг назорати ва юкламаларнинг тақсимланишида намоён бўлади. Жисмоний тарбия ўқитувчиси дарсда, асосий гуруҳ билан бундай машғулотларни фақат тиббий ходим ёки волонтёр бўлган ҳоллардагина ўтказиши мумкин.

МТГдаги болалар машғулотининг самарадорлигини баҳолаш мезони – бу мазкур болаларнинг тайёрлов гуруҳига ўтишдан иборатдир.

3. Даволаш физкультураси иштирокидаги машғулотлар (ДФК).

Сурункали касалликлари мавжуд болалар учун ДФК даволаш-профилактика муассасаларида мутахассис – тиббий ходимлар, услубчилар томонидан ўтказилади. Саломатлиги яхшилана боришига қараб, болалар ўз синфидаги соғлом болалар билан маш-ғулотлар ўтказиши мумкин. Бунда улар машғулотларнинг дарслик шакллари шароитига амал қиладилар. Саломатликда чекланишлари бўлган болалар учун ҳаракатли тартиб фойдали. Улар сайр қилиш, яқин атрофга саёҳат, жисмоний машқлар, рақслар, ҳаракатли ўйинлар, чиниқиш, яъни кўникмали жисмоний тарбия (КЖТ) воситаларидан фойдаланишлари мумкин.

Ҳаракатли тартиб давомийлиги об-ҳаво, ҳаво ҳарорати ўқувчиларнинг жисмоний ҳолатига боғлиқ ҳолдаги кундалик сайрларни ўз ичига олади. Шу маънода тақсимланган жисмоний юкламалар ва ҳис-ҳаяжонларга бой бўлган ҳолатларни таъминловчи яқин туризм ниҳоятда ижобий ҳодиса сифатида ўзини оқлаган. У ёрдамида организмнинг асаб тизимидаги зўриқиш ҳолларидан фориғ бўлиб, умумий жисмоний тайёргарлик ошади. КЖТдаги жисмоний машқлар соғломлаштириш, умуммустаҳкамловчи даволовчи машқлар, йўқотилган функциялар максимал даражада тикланишига йў¬налтирилган, компенсацияларни шакллантириш ва ҳаракатли сифатларни ривожлантиришни (куч¬лилик, чаққонлик, тезкорлик, эгилувчанлик, чидамлилик каби) ўз ичига олади. Мана шу изчилликдаги машқларни қўл¬лаш заифлашган организм учун соғломлаштирувчи, ривожлантирувчи таъсирни таъминлайди. Жисмоний машқларни танлаш жисмоний тарбиянинг асосий жиҳатлари билан боғлиқ ҳолда амалга оширилади. Индивидуал тартибда бажариш мумкин бўл¬ган, енгил тақсимланадиган жисмоний машқлар танлаб олинади, улар кўникмали имкониятларни шакллантиришга йў¬нал¬тирилган бўлиб, шикастланган мушакларнинг тикланишини рағбатлантирувчи, мушакли гуруҳлар ҳамда таянч-ҳаракатли аппарат каби бошқа функционал тизимларни ҳам бузилган функ-ция¬ларини тиклайди.

Машғулотлар жисмоний тарбия ўқитувчилари, тренерлар, ДФК ўқитувчилари каби умумий ва қисман патология асослари, нормал ва патологик анатомия ҳамда физиологиянинг хусусиятлари, КФД услубиёти ва назарияси қонуниятлари, нозология¬га тегишли равишдаги қонуниятларни яхши билувчи мутахассислар томонидан олиб борилади.

Ҳаракатли фаолликнинг ривожланиши КЖТда умумий жисмоний тарбия услублари асосида негизланади. Жумладан, куч имкониятларини тарбиялаш учун чексизлик саъй-ҳаракатлари услубини кўплаб такрорлаш орқали, мусобақали ва ўйинли услубларга куч характердаги машқларни киритган ҳолда қўллаш мақсадга мувофиқдир. КЖТнинг услублари ҳақида бўлимларда муфассал тўхталиб ўтилади.

Тезкорлик – такрорий, ривожланувчи машқлар, ўйинли ва мусобақали усуллар орқали ривожлантирилиши мумкин.

Чидамлилик бир маромдаги, узлуксиз, такрорий, танаффусли машқлар, ўйинли ва мусобақали усуллар орқали ривожлантирилади.

Эгилувчанлик маҳаллий (машқ¬лар алоҳида олинган бўғинларнинг ҳаракатини ривожлантиришга йўналтирилган бўлади), интегралли (машқлар ҳаракатлар бўғинлар тизимида кенг қулоч ёйиши учун йў¬налтирилган, ҳаракатли вазиятларга боғлиқ ҳолда тана ҳолатини ўзгартиришга имкон берадиган), ўйинли ва мусобақали усуллар орқали ривожланади.

Чаққонлик махсус машқлар – мушакли саъй-ҳаракатларнинг дифферен¬циаллашиши, бўш¬лиқни дифференциаллаштириш, қобилиятни такомиллаштириш, вақт давомида ҳаракатларни дифференциялаш, мувозанатни сақлаш функцияларини такомиллаштириш, тақсимланган зўриқишлар ва бў¬шашишлар уйғунлиги ёрдамида ривожлантирилиши мумкин. Ўз ичига югуриш, тўп отиш, тепага кўтарилиш каби чаққонлик эстафеталари ҳам яхши фойда беради.

КЖТ машғулотларида янада кўпроқ самарадорликка эришиш учун жисмоний тарбиянинг услублари ва турли воситаларидан фойдаланиш тавсия этилади. Сабаби, фойдаланилаётган воситаларнинг кўникмали турлилиги ва уларни ўз вақтида навбатлаштириб туриш ижобий физиологик самарани оширади ҳамда машғулотларга қизиқиш уйғотиб, ҳис-ҳаяжонли муҳитни яратади, чарчоқнинг олдини олади.

Дилором АҲМЕДОВА, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори, профессор.

(Давоми бор).

№ 4, 25.01.2013 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.