Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Спорт

ШИЖОАТ ВА ЧАҚҚОНЛИК УСТУН КЕЛГАНДА...

Чирчиқ шаҳридаги "Кимёгар" спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллиги муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси марказий кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Касаба уюшмалари федерацияси жисмоний тарбия ва спорт жамияти кенгаши билан ҳамкорликда тармоқ тизимидаги ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида "Спорт – саломатлик гарови" шиори остида республика спартакиадасининг якуний финал босқичи ўтказилди.

Тадбир бошида таъкидланганидек, спартакиадани ўтказишдан мақсад ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, соғлигини мустаҳкамлаш, жисмоний тарбия ва спортга қизиқишини орттириш ҳамда тармоқ тизимидаги ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчиларини касаба уюшмалар сафига жалб қилишдан иборатдир.

Спорт мусобақаларида тиббиёт коллежлари ўқувчилари иштирок этди. Финал босқичига қадар ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигида спартакиаданинг ҳудудий босқичлари ташкил этилиб, 70 мингдан ортиқ ўрта-махсус касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчилари қатнашди. Якуний финал босқичида ҳар бир ҳудудий босқичда ғолиб бўлган 100 нафар коллеж ўқувчилари ўзаро куч синашдилар. "Алпомиш ва Барчиной" тестлари, стритбол, енгил атлетика ва мини-футбол бўйича мусобақаларда ўқувчилар ўз маҳоратларини зўр иштиёқ билан намойиш эта олдилар.

Мини-футбол бўйича Тошкент шаҳри, стритболда Қорақалпоғистон Республикаси ёшлари биринчи ўринга сазовор бўлди. Енгил атлетика бўйича беллашувларда 16 ёшли ўғил болалар ва қизлар ўртасида – Фарғона вилояти, 17 ёшли ўғил болалар ўртасида – Тошкент шаҳри, қизлар ўртасида – Наманган вилояти, 18 ёшли ўғил болалар ўртасида – Тошкент вилояти, қизлар ўртасида – Сурхондарё вилояти етакчилик қилди. Республика спартакиадасининг якуний финал босқичида биринчи, иккинчи, учинчи ўринларга муносиб деб топилган ғолиблар ҳамда фаол иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Ибодат СОАТОВА тайёрлади. Муаллиф олган суратлар.

№ 48, 30.11.2012 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.