Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
УАШ учун амалий ёрдам

КАСАЛЛИКНИ ЎЗ ВАҚТИДА АНИҚЛАШ ЗАРУР

Меъда ости бези қорин бўшлиғининг орқа томонида 1-2 бел умуртқалари қаршисида, меъданинг орқасида кўндаланг ҳолатда ётади. Бу без катталиги бўйича жигардан сўнг иккинчи ўринда туради. Безнинг узунлиги 16-22 см, кенглиги 3-8 см,қалинлиги 2-3 см, оғирлиги 70-90 грамм бўлиб,уч қисмдан (бош, тана ва дум қисмидан) иборат. Меъда ости бези ўзининг тузилишига кўра мураккаб, ишлаб чиқарадиган маҳсулоти жиҳатидан аралаш безларга киради. У ҳазм аъзолари тизимига қуядиган ширасидан ташқари, инсулин деган гармонни ҳам ишлаб чиқаради ва уни тўғридан-тўғри қонга қўшиб туради. Инсулин без таркибидаги махсус қисмларда (Лангерганс оролчаларида) ишланади. Ушбу инсулин туфайли организмда қанд миқдори бир меъёрида сақланиб турилади. Инсулин ишлаб чиқарилишининиг камайиши қандли диабет касаллигига сабаб бўлади.

Меъда ости бези ўсмалари гистологик ва клиник ҳусусиятларига қараб хавфли ва хавфсиз ўсмаларга ажратилади. Меъда ости бези хавфли ўсмалари саратон касаллиги деб юритилади. Овқат ҳазм қилиш аъзолари саратони касалликлари ичида меъда ости бези саратони 10,4 фоизни ташкил этади ва тўртинчи ўринда туради. Меъда ости бези саратонининг 10 дан ортиқ тури мавжуд бўлиб, эндокрин ва экзокрин ўсмаларга бўлинади. Меъда ости бези саратони кўп миқдорда тамаки маҳсулотларини, юқори калорияли овқатларни кўплаб истеъмол қилувчи, алюминий корхоналари ва бензоколонкаларда, химиявий ишлаб чиқариш, қуруқ химчистка, мотор ва автомобиль ишлаб чиқариш, озиқ-овқат, тамаки, терисозлик, пойафзал, бензин индустрияси, тамға ишлаб чиқариш, қоғоз комбинати, резина, текстиль ва ёғочсозлик корхоналарида ишловчиларда тўрт баробаргача кўп учрайди. Ундан ташқари, 5 хил модда: органик бўёқ ва чанг, ёғоч чанги, симоб ва бензол меъда ости бези саратонини келиб чиқишига кўп миқдорда туртки бўлади. Қандли диабет, сурункали панкреатит ва сурункали вирусли гепатит билан оғриганларда касаллик кўрсаткичи 2-3 маротаба ортиқ. Олимларнинг охирги текширувларида саратон касаллигининг келиб чиқишида ирсий мойиллик ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланмоқда. Ирсий мойиллиги бўлган инсонларда ички ва ташқи омилларнинг таъсирида ҳужайра ядросида жойлашган 23 нафар хромосома генларидаги патологик ўзгаришлар, яъни мутация натижасида саратон ҳужайралари пайдо бўлади деган хулосага келмоқдалар.Меъда ости бези саратони меъда ости бези бош қисмида 63,8 фоиз, тана қисмида 23,1 фоиз ва дум қисмида 7,2 фоиз миқдорида учрайди. Меъда ости безида ўсма пайдо бўлиб, катталаша бошлайди ва беморда ички заҳарланиш натижасида иштаҳа пасайиши, умумий ҳолсизлик, озиш, кам-қонлик ва қоринда кучсиз оғриқ пайдо бўлади. Аксарият ҳолларда беморлар бу белгиларга эътибор бермай, шифокорга ўз вақтида мурожаат қилмайдилар. Ўсма катталашган сари беморда оғриқларнинг кучайиши ва оғриқларнинг бел соҳасига тарқалиши кузатилади. Ўсма ривожланишда давом этади ва умумий ўт йўлига ўсиб ўтади, ҳамда беморда сариқлик белгилари: тери ва шиллиқ қаватларнинг сарғайиши, терида қичишлар, пешоб рангининг қизариши ва ахлат рангининг оқариши кузатилади. Касалликнинг ушбу белгилари беморларни биринчи навбатда юқумли касалликлар шифокорига мурожаат қилишига сабаб бўлади. Беморга ўтказилган оддий ультратовуш текширувида ўт йўлларининг кенгайганлиги,ўт қопи ҳажмининг катталашганлиги ва меъда ости бези бош қисмида ўсма борлиги аниқлангач, онколог шифокорига мурожаат қилиш тавсия этилади. Ташхисни янада ойдинлаштриш мақсадида беморга қорин бўшлиғи аъзолари компьютер томографияси ўтказилиб, ўсманинг тарқалиш даражалари аниқланади. Меъда ости бези ўсма касалликларини даволашни асосий услуби жарроҳлик амалёти ҳисобланади. Операция мураккаблиги сабабли, ушбу амалиётлар махсус ихтисослаштирилган клиникаларда малакали мутахассислар томонидан ўтказилади.

Меъда ости бези ўсма касалликларининг олдини олиш учун меъёрида овқатланиш, зарарли одатлардан воз кечиш, меъда ости безининг сурункали касалликларини ўз вақтида даволаш ҳамда ҳар хил зарарли кимёвий моддалар билан ишловчи корхоналарда белгиланган техника ҳавфсизлик чораларига амал қилиш тавсия этилади.

Меъда ости бези ўсма касалликларини ўз вақтида аниқлаш учун ҳар 6 ойда қорин бўшлиғи аъзоларини ультратовуш текширувидан ўтиб туриш мақсадга мувофиқдир.

Юсуф ЯКУБОВ, Республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази абдоминал бўлими етакчи мутахассиси, т.ф.н.

№ 33, 17.08.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.