Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
УАШ учун амалий ёрдам

ЯРА КАСАЛЛИГИДА АСОРАТЛАРГА ЙЎЛ ҚЎЙМАСЛИК парҳез сақлаш билан узвий боғлиқ

Яра касаллиги (ЯК) сурункали рецидивланувчи характерда бўлиб, беморнинг ошқозон, ўн икки бармоқ ичак ва бош¬қа овқат ҳазм қилиш аъзолари фаолиятини бузиб, айрим асоратлар ривожланиши билан кечади. Касалликнинг ушбу турига чалинганлар сони аҳоли орасида етарли бўлиб, шифокор қабулида бўлганларнинг маълум қисмини ташкил қилади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан тарқатилган статистик маълумотларга кўра, овқат ҳазм қилиш тизими касалликларига учраган беморлар сонининг ошиши ҳар бир мамлакатда кечадиган ўзига хос турмуш тарзи, нотўғри овқатланиш ва глобаллашув жараёнида рўй бераётган турли техноген ўзгаришлар билан боғлиқ бўлиб қолмоқда. Юртимизда яра касаллигига учраган беморларни даволаш бўйича турли профилактик чора-тадбирлар амалга ошириляпти.

Касалликка чалинмасдан аввал унинг олдини олиш чора-тадбирини кўрган афзал. Яра касаллигининг олдини олиш учун меҳнат қилиш ва дам олишни тўғри ташкил этиш, овқатланиш рационини оқилона белгилаш, чекиш ва ичкилик ичишга барҳам бериш, фаол жисмоний ҳаракатда бўлиш лозим. Бундай муаммоси бор бемор диспансер кузатувига олинади, бу эса касалликнинг хуруж қилишига йўл қўймаслик ва яранинг саратон касаллигига айланаётганини илк даврда билиш имконини беради.

Клиник белгилари. Тунда қорин оч бўлгани учун оғриқ кучайгандек бўлади, иштаҳа пасаяди, баъзан умуман йўқолади, кўнгил айнайди, бемор қайт қилади. ЯК учун оғриқларнинг даврий бўлиши характерлидир: касаллик одатда эрта баҳор ва кеч кузда қўзиб туради. Бемор бу белгилар кузатилганда, ўзича оғриқ қолдирувчи дориларни ичиб, шифокорга кеч мурожаат қилади. Натижада касаллик ташхиси кеч аниқланиб, баъзи асоратлар юзага келади.

Хавф омилларига қуйидагилар киради: овқатланиш характери ва тартибига риоя қилмаслик (узоқ вақт дағал овқат ейиш, қуруқ нон, чой билан кифояланиш, кўп ҳолларда оч юриш, яъни вақтида овқатланмаслик), ишда ва оилада асабийлашишга олиб келувчи стресс ҳолатлари, зарарли одатлар – чекиш, спиртли ичим¬лик истеъмол қилиш, баъзан эса ирсий омиллар ЯКни келтириб чиқаради.

Касаллик қандай даволанади? ЯК консерватив ва жарроҳлик усулларида даволанади.

Консерватив даволашда қуйидаги принципларга амал қилиш зарур:

1) давони барвақт бошлаш;

2) беморга жисмонан ва руҳан ором бериш;

3) парҳезни сақлаш;

4) дори-дармон ва физиотерапевтик йўл билан даволаш;

5) ичкилик ичиш ва чекишни қатъий тақиқлаш;

6) касаллик хуруж қилмаслиги учун кун тартиби ва парҳезга мунтазам равишда амал қилиш.

Парҳезга риоя қилган бемор даволашда ижобий натижага эришади.

Яра касаллигида парҳез бўйича тавсиялар

Аксарият касалликларда бўл¬гани каби хасталикнинг бу турида ҳам парҳез сақлаш муҳим аҳамиятга эгадир. Ўткир алкоголли ичимликларни истеъмол қилмаслик, бир кунда 5-6 марта кам-камдан овқатланиш, ўткир, тузланган, консерваланган ва дудланган озиқ-овқатлардан воз кечиш мақсадга мувофиқдир.

Парҳезнинг мақсади: овқатланиш тартибини тўғри ташкил этиш, организмда касаллик билан боғлиқ равишда кечаётган фаол жараённи тўхтатиш, бар¬қарор ремиссияга эришиш ҳамда асоратлар пайдо бўлишининг олдини олиш.

Парҳезга белгиланган умумий характеристика: овқат етарли даражада калорияли ва айни вақтда меъда билан ичакнинг зўрайиб турган секретор ҳамда ҳаракат фаоллигини сусайтиришга ёрдам берадиган бўлиши керак. Дудланган таомлар, қўй ва мол ёғи, ўткир масаллиқлар (горчица, хрен, пиёз, сирка), шунингдек, шира ҳайдайдиган таомлар (гўшт ва балиқ шўрвалари, қовурма таомлар, ичкилик)ни истисно қилиш зарур. Дастлабки 1-2 ҳафтада стол №-1а ва №-1б буюрилади. Стол №1а сут, кисель, дони эзиб пиширилган шўрва, илитилган тухум, желе, мева шарбатини ўз ичига олади. Овқат эзиб, майин қилинган ҳолда суткасига 5-6 мартадан еб турилади. Кунлик рацион калориялари сони тахминан 8,37 МЖ (2000 ккал.)ни ташкил этади. Аҳволи яхшиланганидан кейин беморга стол №-1б буюрилади, бунда стол №-1ага сутда пиширилган бўтқа, янги гўшт ва балиқ қиймадан буғда пиширилган таомлар қўшилади. 4-5 ҳафтадан кейин стол №-1га ўтилади: оқ нон, ёғсиз гўшт ва балиқдан пиширилган таомлар, қатиқ, сметана, творог, бўтқалар истеъмол қилиб турилади. Яра битиб кетгандан кейин беморнинг аҳволи бир қадар яхшиланади, лекин парҳез принципларини бузмаслик беморнинг аҳволи кўнгилдагидек бўлишини таъминлайди, буни унутмаслик керак.

Тавсия этиладиган ва тавсия этилмайдиган маҳсулот ва таомлар рўйхати

Касаллик асоратлари. Ўз вақтида шифокорга мурожаат этмаслик ёки берилган тавсия¬ларга риоя қилмаслик оқибатида айрим асоратлар, яъни ичдан қон кетиши, яра тешилиши ва пенетрацияси, пилорус стенози ва яра ракка айланиб кетиши мумкин. Меъдадан қон кетиши, қон қусиш ёки нажаснинг қорамойга ўхшаб қоп-қора бўлиб тушиши кузатилади. Қон кетган маҳалда бемор кам¬қон бўлиб қолиб, боши айланади, дармони қу¬рийди, артериал қон босими пасайиб кетади, тахикардия (юрак тез уриши) пайдо бўлади. Асоратларнинг олдини олиш учун бемор йилига икки марта – куз ва баҳор ойларида шифокор назоратидан ўтиб туриши зарур.

М. ТОҒАЕВА, Тошкент тиббиёт академияси умумий амалиёт шифокорлари ички касалликлар ва эндокринология кафедраси доценти, тиббиёт фанлари номзоди. З. АБДУРАҲИМОВ, Республика саломатлик ва тиббий статистика институти бўлим бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди.

№ 5, 06.02.2015 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.