Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
УАШ учун амалий ёрдам

БИРЛАМЧИ ТИББИЙ-САНИТАРИЯ ЁРДАМИ МУАССАСАЛАРИ УЧУН АРТЕРИАЛ ГИПЕРТОНИЯ ВА ҚАНДЛИ ДИАБЕТ БЎЙИЧА МОСЛАШТИРИЛГАН КЛИНИК ПРОТОКОЛЛАР

Маълумки, газетамизнинг ўтган сонларида маълум қилганимиздек, юқумсиз касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш борасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Саломатлик-3" лойиҳаси ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳамкорлигида "Соғлом ҳаёт" дастури бўйича Фарғона ва Қашқадарё вилоятларининг биттадан оилавий поликлиникалари ва учтадан қишлоқ врачлик пунктлари тажриба сифатида олинди ва кузатув жараёни олиб борилди. Берилган материалларда "Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари учун артериал гипертония ва қандли диабет бўйича мослаштирилган клиник протоколлар" хусусидаги маълумотлар тақдим этилган эди. Мутахассисларнинг таклифига асосан ушбу клиник протоколларнинг тўлиқ шаклини беришга қарор қилдик.

Юрак қон-томир, онкологик, ўпканинг сурункали респиратор, қандли диабет ва бошқа юқумсиз касалликлар дунё миқё¬сида касалланиш ва ўлим ҳолатларининг асосий сабабчиси ҳисобланади. Ушбу касалликлар гуруҳини умумий хавф омиллари ташкил этади ва уларнинг олдини олиш ҳамда курашишда бир хил чора-тадбирлар қўлланилади.

ЖССТ маълумотларига кўра, 2012 йилда бутун дунёда 56 миллион ўлим ҳолати кузатилган ва шундан 38 миллиони (68 фоиз) юқумсиз касалликлар туфайли юзага келган. Тахминан 16 миллион одам (40 фоиз) 70 ёшгача умр кўрмаган, ҳаётдан барвақт кўз юмган. ЖССТ тахминларига кўра, агар ўз вақтида чора-тадбир олиб борилмаса, юқумсиз касалликларнинг кўрсаткичи дунё бўйича ўсиб боради ва 2030 йилда 75 фоиздан юқори кўрсаткични ташкил қилади. Бу каби касалликларнинг ижтимоий-иқтисодий томонлари, албатта, оила ва жамиятга катта зарар етказади.

Юқорида таъкидлаб ўтилган сурункали касалликлар ривожланиш ҳолатларининг 60 фоизи турмуш тарзи нотўғри олиб борилиши, тамаки чекиш, алкоголь, ош тузини меъёридан ортиқ истеъмол қилиш ва кам ҳаракатланиш каби етакчи хавф омиллари билан боғлиқ. Ушбу хавф омиллари аҳоли орасида юрак қон-томир, нафас аъзолари, саратон касалликлари ривожланишининг сабабчилари ҳисобланиб, ортиқча вазн ва семизлик, юқори қон босими, қонда қанд ва холестериннинг юқори даражаси каби ҳолатларни юзага келтиради.

Ўзбекистонда ўтказилган тадқиқотлар юқумсиз касалликлар хавф омиллари мунтазам тарзда ошиб бораётганлигини кўр¬сатмоқда. Агар, бу каби ҳолатларга ўз вақтида чора-тадбир кўрилмаса, юқорида кўрсатиб ўтилган хавф омилларининг ўсиши натижасида 2020-2030 йилларга келиб, 40-70 ёшли аҳоли орасида барвақт ўлимнинг юқори даражаси кузатилади.

Расмий маълумотларга қараганда, кейинги йилларда умумий касалланиш қаторида нафас, қон ва қон ишлаб чиқариш аъзолари, ошқозон-ичак ҳамда эндокрин ва юрак қон-томир тизими касалликлари етакчи ўринни эгаллаб келмоқда. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, мамлакатимиздаги ўлим ҳолатлари сабаблари орасида юрак қон-томир тизими касалликлари биринчи ўринни эгалламоқда (62 фоиз) ва юракнинг ишемик касаллиги ҳамда артериал гипертония шулар жумласига киради. Иккинчи ўринда нафас аъзолари ва онкологик касалликлар туради. Юқумсиз касалликлар нафақат аҳоли орасида ўлим даражасини аниқлайди, балки меҳнат лаёқатсизлиги ва ногиронликка олиб келади.

ЖССТ маълумотларига кўра, хавф омилларини камайтириш натижасида, юрак қон-томир касалликлари, қандли диабетнинг 2-тури ва нафас органлари сурункали касалликларининг олдини олишга 70-80 фоиз ҳолатларда эришиш мумкин.

Юқори қон босими – юрак ишемик касаллиги ва инсультнинг асосий хавф омилидир. Дунё миқёсида тахминан 380 миллион одам қандли диабетдан, уларнинг 90 фоизи эса қандли диабетнинг 2-туридан азият чекади. Ногиронликнинг асосий сабабчиси қандли диабет бўлиб, у юрак ишемик касаллиги ва миокард инфаркти ривожланишини 2 мартага, буйрак касалликлари ривожланишини 17 мартага, оёқ гангренаси ривожланишини 20 мартага орттиради. Қандли диабет билан оғриган беморларда кўрлик ҳолати, умумий аҳоли орасидаги кўрликка нисбатан 25 марта кўпроқ юзага келади. Демак, артериал гипертония ва қанд¬ли диабет 2-турининг ривожланишини эрта босқичларда аниқлаш, хавф омилларига эга бўлган шахсларга ёрдам бериш ҳамда уларни самарали даволаш, келгусида юзага келиши мумкин бўлган ва катта маблағ талаб қилувчи асоратлар эҳтимолини 50 фоизга камайтириш имкония¬ти борлигини кўрсатади. Юқумсиз касалликлар билан боғлиқ бўлган вазиятнинг жиддийлигини ҳисобга олган ҳолда, 2011 йилда БМТ Бош Ассамблеяси мажлисида "Сиёсий декларация" қабул қилинди. Унда юқумсиз касалликлар ХХI асрнинг бутун дунё¬да ижтимоий-иқтисодий ривожланишга зарар етказувчи ва Мингйилликнинг ривожланиш мақсадларига эришишда хавф туғдирувчи чақириқ сифатида кўриб чиқилди. Декларация назоратни кучайтириш, олдини олиш, барвақт аниқлаш, маҳаллий устуворликлар ва амалга ошириш шароитларига мос равишда юқумсиз касалликларга чалинган беморларни даволаш ва парвариш қилиш орқали хавф омиллари билан курашишнинг ҳар томонлама чора-тадбирларини ишлаб чиққан ҳолда татбиқ этиш зарурлигини кўрсатмоқда.

Шундай экан, юқоридаги фикрлардан хулоса қилган ҳолда эпидемиологик вазият ва ижтимоий-иқтисодий омил¬ларни ҳисобга олиб, энг кўп тар¬қалган юқумсиз касалликларнинг олдини олиш ва уларни интеграллашган ҳолда баҳолаш ҳамда олиб бориш бўйича бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари учун муҳим бўлган дастурларни жорий қилиш мақсадида "Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари учун артериал гипертония ва қандли диабет бўйича мослаштирилган клиник протоколлар"¬нинг ишлаб чиқилганлиги айни муддао бўлди.

Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида тажриба сифатида танлаб олинган оилавий полик¬линика ва қишлоқ врачлик пунктларида "Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари учун артериал гипертония ва қандли диабет бўйича мослаштирилган клиник протоколлар" бўйича олиб борилган жараёндан лавҳалар.

МОСЛАШТИРИЛГАН 1-КЛИНИК ПРОТОКОЛ Миокард инфаркти, инсульт ҳамда буйрак касалликларининг олдини олиш мақсадида артериал гипертония ва қандли диабетни интеграллашган ҳолда олиб бориш

Ушбу протоколдан қандай ҳолатларда

фойдаланиш мумкин?

* Протокол артериал гипертония, қандли диабет (ҚД) ва чекиш каби хавф омилларини ҳисобга олган ҳолда юрак қон-томир касалликлари хавфини баҳолаш ва назорат қилиш учун мўлжалланган.

* Протоколлардан қуйидаги омилларга эга пациентларни аниқлаш ва олиб боришда фойдаланиш мумкин:

- 40 ёшдан катта бўлган;

- чекувчилар;

- бел айланаси (аёлларда 90 см.дан ортиқ, эркакларда 100 см.дан ортиқ);

- аниқланган артериал гипертония;

- аниқланган қандли диабет;

- яқин қариндошлари анамнезида барвақт аниқланган турли юрак қон-томир касалликлари;

- яқин қариндошлари анамнезида ҚД ва буйрак касалликлари.

1-4-амалларда келтирилган йўриқномаларга

риоя қилинг

1-АМАЛ. Қуйидаги саволларни беринг:

- Сизда юрак касалликлари, инсульт, транзитор ишемик ҳужум, ҚД, буйрак касалликлари аниқланганми?

- Сизни юракдаги оғриқ (стенокардия), жисмоний зўриқиш ва ётган ҳолатда нафас етишмаслиги, қўл-оёқларнинг увушиб қолиши ёки заифлиги, озиб кетиш, кучли чанқоқ, пешоб кўп ажралиши (полиурия), юз салқиши, оёқ кафтининг шишиши, сийдикда қон (гематурия) ва бошқалар безовта қиладими?

- Қандай дориларни қабул қиласиз? Комбинациялашган орал контрацептивлар, эстрогенлар, кортикостреоидлар, шамоллашга қарши ностероид воситалар, йўталга қарши воситалар, оғриқ қолдирувчи воситалар (анальгетиклар) каби артериал босимни оширувчи ва пасайтирувчи (гипотензив) давога тўсқинлик қилувчи дори воситаларига алоҳида урғу бериш лозим.

- Чекасизми? (ҳа/йўқ) (агар охирги 12 ой мобайнида чеккан бўлсангиз "ҳа" жавобини беринг).

- Алкоголь истеъмол қиласизми? (ҳа/йўқ) (агар "ҳа" жавоби берилса, у ҳолда қанчалик тез-тез истеъмол қилинганлиги ва миқдорини кўрсатинг).

- Касб тури: фаол бўлмаган ёки фаол.

- Ҳафтада камида 5 кун давомида жисмоний фаолликка 30 дақиқадан кўп вақт ажратасизми? (Ҳа/йўқ)

- Яқин қариндошлари анамнезида юрак, буйрак касалликлари, инсульт, ҚД билан касалланиш ва барвақт ўлим (эркакларда 55 ёшгача ва аёлларда 65 ёшгача) ҳолатлари бўлганми?

- Оила анамнезида энг яқин қариндошларида юрак касалликлари ёки инсультнинг мавжудлиги.

МОСЛАШТИРИЛГАН 1-КЛИНИК ПРОТОКОЛ Миокард инфаркти, инсульт ҳамда буйрак касалликларининг олдини олиш мақсадида артериал гипертония ва қандли диабетни интеграллашган ҳолда олиб бориш

2-АМАЛ. Ҳолатни баҳолаш: физикаль текширув, лаборатория-инструментал текширувлари – қон ва сийдик таҳлили

- бел айланасини ўлчаш;

- артериал босимни ўлчаш;

- тўпиқдаги шишларни аниқлаш;

- бўртиш ва силжишни аниқлаш мақсадида юрак чўққисининг турткисини пайпаслаш;

- юрак аускультацияси (мароми ва шовқинлар);

- ўпка аускультацияси (икки томонламали базал крепитация);

- қорин бўшлиғини бармоқлар билан пайпаслаш (жигарнинг оғриққа сезгирлиги);

- билак артериясида томир уриши ва нафас олиш тезлигини баҳолаш;

- ҚД аниқланган беморларда оёқ юзини текшириш (сезгирлиги, томир уриши ва яраларнинг мавжудлиги);

- сийдикда оқсил миқдорини аниқлаш;

- умумий холестерин миқдорини аниқлаш;

- оч қоринга плазмада глюкоза миқдорини аниқлаш (диабет = оч қоринга плазмада глюкоза > 7 ммол/л (126 мг/дл) ёки овқатдан кейин плазмада глюкоза

(> 11,1 ммол/л (200 мг/дл);

- артериал босим (АБ) аниқланган барча пациентларда 12 узаткич бўйича ЭКГ олинг. АБ ва/ёки ҚД аниқланган барча беморларда ретинопатияни аниқлаш мақсадида кўз тубини текшириш (офтальмоскопия).

3-АМАЛ. Юрак қон-томир касалликлари хавфи ва нишон аъзоларнинг шикастланганлигини баҳолаш (касалхонага даволанишга юборилмаган пациентларда)

- ЖССТнинг хавфни баҳолаш номограммасидан фойдаланинг.

- Ёши, жинси, чекиш, систолик артериал босим, ҚД ва умумий холестерин миқдоридан (агар иложи бўлса) фойдаланинг.

- Агар пациентнинг ёши 50–59 бўлса, блок 50 гуруҳини танланг, агар пациент¬нинг ёши 60–69 бўлса, блок 60 гуруҳини танланг ва ҳ.к. 40 ёшдан ёш бўлган одамлар учун блок 40 гуруҳини танланг.

- Агар қонда холестерин миқдорини аниқлаш имкони бўлмаса, юрак қон-томир касалликлари хавфини баҳолаш учун холестериннинг ўртача миқдоридан (5,2 ммоль/л) фойдаланинг.

- Юрак қон-томир касалликлари хавфини баҳолаш ва нишон аъзоларнинг шикастланганлигини аниқлаш учун инструментал текширишлар – ЭКГ ва офтальмоскопия натижаларидан фойдаланинг.

- Агар бемор даволанаётган бўлса, у ҳолда хавф омиллари бўйича даволаниш бошлашдан олдинги маълумотлардан фойдаланинг. Агар бундай маълумотлар бўлмаса, у ҳолда ҳозирги пайтда мавжуд хавф омилларини баҳоланг.

- Хавф жадвалларида оила анамнезида барвақт юрак қон-томир касалликлари, семизлик, қонда триглицеридларнинг ошган миқдори каби хавфли омиллар баҳоланмайди.

4-АМАЛ. Барча ташрифлар пайтида мутахассислар маслаҳати ва даволашига ёки касалхонага ётқизиш учун йўлланма бериш мезонлари

- САБ>200 ва/ёки ДАБ>120 мм сим.уст. (зудлик билан касалхонага йўллаш).

- 40 ёшдан ёш бўлган шахсларда САБ>140 ва/ёки ДАБ>90 мм симоб уст. (иккиламчи гипертензияни истисно қилиш).

- Қуйидаги ҳамроҳ касалликлар аниқланган: юрак қон-томир касалликлари (миокард инфаркти, стенокардия, юрак етишмовчилиги), цереброваскуляр касалликлар (ишемик ва геморрагик инсульт, транзитор ишемик ҳужум), буйрак касалликлари (диабет нефропатияси, буйрак етишмовчилиги), периферик томирлар касалликлари (аортанинг қатламланувчи аневризмаси, периферик артерияларнинг шикастланиши), гипертоник ретинопатия. Шу билан бирга, агар олдин ҳисобга олинмаган бўлса, юрак қон-томир касалликлари хавфини баҳолашда ҳамроҳ касалликларни ҳам ҳисобга олинг.

- Кўкракда илк бор пайдо бўлган оғриқ ёки стенокардия, оғирлик даражасининг ўзгариши, ностабил стенокардия ва транзитор ишемик ҳужум ёки инсультнинг симптомлари

- Нишон-аъзоларнинг шикастланиши (масалан, стенокардия, ўқтин-ўқтин тутадиган оқсоқлик, юрак чўққисининг бўртиб чиқиши, юрак етишмовчилиги, гипертоник ва диабет ретинопатияси).

- Юракда шовқин пайдо бўлиши.

- 2 ёки 3 дори воситалари ёрдамида ўтказилган даволашга қарамай турғун гипертониянинг АБ > 140 / 90 (ҚД ҳолатларида 130/80 мм симоб устунидан юқори) сақланиб қолиши.

- Протеинурия.

- Ёши 30 дан кичик бўлган шахсларда тана вазнининг камайиши билан илк бор диагноз қўйилган ҚД.

- Умумий холестерин > 8,0 ммоль/л (320 мг/дл).

- Сульфонилмочевина билан ёки усиз метформиннинг максимал дозасига қарамасдан, назорат қилинмайдиган ҚД (оч қоринга плазмада глюкоза 7 ммоль/л.дан юқори ёки тенг, овқатдан сўнг > 9 ммоль/л).

- Оғир инфекция ёки оёқ юзидаги яралар билан бирга кечувчи ҚД.

- Кўриш қобилиятининг ёмонлашиши билан бирга кечувчи ҚД (ёки охирги икки йил давомида кўриш қобилияти текширилмаганлиги).

- Юрак қон-томир касалликларининг юқори даражадаги хавфи.

- Ҳомиладорлик ва пешобда оқсил ва глюкозанинг мавжудлиги (диагноз қўйилмаган ёки назорат қилинмайдиган диабетда).

Агар маслаҳат олиш, касалхонага йўлланма бериш мезонлари бўлмаса, у ҳолда 5-амалга ўтинг.

МОСЛАШТИРИЛГАН 1-КЛИНИК ПРОТОКОЛ Миокард инфаркти, инсульт ҳамда буйрак касалликларининг олдини олиш мақсадида артериал гипертония ва қандли диабетни интеграллашган ҳолда олиб бориш

5-АМАЛ. Беморларга маслаҳат бериш, қуйида келтирилган схема бўйича кузатув ва даволаш

ХАВФ

ДАРАЖАСИ ПАСТ

< 20%

- Парҳез, жисмоний фаоллик, чекишни тўхтатиш ва алкоголни истеъмол қилмаслик масалалари бўйича маслаҳатлар

- Агар хавф даражаси 10 фоиздан кам бўлса, кейинги кузатиш 12 ойдан сўнг

- Агар хавф даражаси 10 фоиздан 20 фоизгача бўлса, меъёрий кўрсаткичларга эришилмагунча ҳар 3 ойда АБни ўлчаш ва назорат қилиш, сўнгра ҳар 6-9 ойда назорат қилиб бориш

- Сийдикда оқсил, қонда глюкоза миқдорини аниқлаш, кўз тубини текшириш, ЭКГ – бир йилда бир марта

- Холестерин миқдорини аниқлаш – бир йилда бир марта

ХАВФ ДАРАЖАСИ ЎРТАЧА

20 дан < 30% гача

- Парҳез, жисмоний фаоллик, чекиш ва алкоголни истеъмол қилишни тўхтатиш масалаларида маслаҳатлар

- Кузатув: АБни ўлчаш/ҳар 3-6 ойда назорат

- АБ турғун равишда >140/90, дори-дармонли давони қўллашни назарда тутиш лозим (**Антигипертензив дорилар)

- Сийдикда оқсил миқдори – ҳар 6 ойда

- Қонда глюкоза, кўз тубини текшириш, ЭКГ – бир йилда бир марта

- Кардиолог маслаҳати – бир йилда бир марта (кўп тармоқли поликлиникада холестерин, креатинин миқдорини аниқлаш – бир йилда бир марта)

ҚДга чалинган шахслар учун қўшимча амаллар

- АБ > 130/80 мм. симоб уст. бўлган беморлар учун антигипертензив дорилар буюриш.

- ҚД 2-тури бор ёши 40 ва ундан катта бўлган барча беморларга статинлар буюриш.

- ҚД 2-турида агар парҳез фонида оч қоринга плазмада глюкоза миқдори 7 ммоль/лдан катта бўлса, у ҳолда қарши кўрсатмалар мавжуд бўлмаганида метформин буюрилади.

- Плазмада глюкоза миқдорини қуйидаги кўрсаткичларга етказувчи дозаларда метформин буюриш:

Плазма гликемияси мақсадли даражасини

индивидуал равишда танлаш (ммоль/л)

МОСЛАШТИРИЛГАН 1-КЛИНИК ПРОТОКОЛ Миокард инфаркти, инсульт ҳамда буйрак касалликларининг олдини олиш мақсадида артериал гипертония ва қандли диабетни интеграллашган ҳолда олиб бориш

БИРИНЧИ ТАШРИФ

ХАВФ ДАРАЖАСИ ЮҚОРИ ВА ЖУДА ЮҚОРИ

> 30%

- Парҳез, жисмоний фаоллик, чекишни тўхтатиш ва алкоголни суиистеъмол қилмаслик масалаларида маслаҳатлар

- АБ турғун равишда >130/80, дори-дармонли давони қўллашни назарда тутиш лозим (**Антигипертензив дорилар);

- Статинларни буюринг;

- Ҳар 3 ойда кузатиб бориш, агар 6 ой мобайнида юрак қон-томир касалликлари хавфи камаймаса, касалхонада даволаниш учун йўлланма бериш;

- Ҳар 6 ойда – сийдикда оқсил, қонда глюкоза миқдорини аниқлаш, ЭКГ;

- Бир йилда бир марта – кўз тубини текшириш;

- Албатта кардиолог, эндокринолог, невропатолог маслаҳатларини йилига 2 марта ўтказиш (кўп тармоқли поликлиникада холестерин, креатинин миқдорини аниқлаш – бир йилда икки марта).

МУҲИМ

АМАЛИЙ

ЖИҲАТЛАР

Дори-дармонли даво тайинланишини кўриб чиқиш

- ҚД ва юрак қон-томир касалликлари (миокард инфаркти, стенокардия, юрак етишмовчилиги), цереброваскуляр касалликлар (ишемик ва геморрагик инсульт, транзитор ишемик ҳужум), буйрак касалликлари (диабетик нефропатия, буйрак етишмовчилиги), периферик томирлар касалликлари (аортанинг қатламланувчи аневризмаси, периферик артерияларнинг шикастланиши), гипертоник ретинопатия аниқланган барча беморларга.

- Агар беморнинг аҳволи барқарор бўлса, буюрилган даволашни давом эттириш ва хавф 30 фоиздан ортиқ бўлган ҳолатдаги каби чора-тадбирларни амалга ошириш.

- Альбуминурия, ретинопатия, чап қоринчанинг гипертрофиясига эга бўлган беморларга

- АБ турғун равишда 160/100 мм симоб устунига тенг ва катта бўлган беморларга: антигипертензив терапия

- Умумий холестерин миқдори 8 ммоль/л (320 мг/дл) ёки ундан катта бўлган беморларга: турмуш тарзини ўзгартириш бўйича маслаҳатлар ва статинларни буюриш.

МУҲИМ

АМАЛИЙ

ЖИҲАТЛАР

**Антигипертензив дорилар

Агар беморнинг ёши 55 ёшгача бўлса, тиазидли диуретиклар ва/ёки ААФ ингибиторлари тавсия қилинади. Агар ушбу препаратларга қарши кўрсатмалар ёки уларни кўтара олмаслик ҳолатлари мавжуд бўлса, у ҳолда қиммат бўлмаган ангиотензин II рецепторларининг антагонистлари тавсия қилинади. Агар ёши 55 ёшдан катта бўлса, узоқ вақт таъсир қилувчи кальций каналларининг блокаторлари (кальций антагонистлари) тавсия қилинади. Шишлар пайдо бўлганида, юрак етишмовчилиги мавжудлигида ёки кальций антагонистлари таъсир қилмаганида, тиазидли диуретиклар ва/ёки қиммат бўлмаган ангиотензин II рецепторларининг антагонистлари тавсия қилинади.

ААФ ингибиторларини кўтара олмаслик ҳолатлари мавжуд бўлганида (беморда қўшимча ножўя таъсир тарзида йўтал пайдо бўлса), узоқ таъсир қилувчи кальций антагонистлари ва/ёки арзон ангиотензин II рецепторларининг антагонистлари тавсия қилинади.

ААФ ингибиторларига қарши кўрсатмалар ва кўтара олмаслик ҳолатлари мавжуд бўлса ёки фертиль ёшдаги аёлларга бета блокаторлар тавсия қилинади.

Аспирин

Аспириннинг паст дозалари (75 мг/сут) юрак қон-томир касалликлари хавфи юқори ва жуда юқори 50 ёш ва ундан юқори артериал гипертонияга чалинган беморларга, қарши кўрсатмалар мавжуд бўлмаса ҳамда юрак қон-томир касалликлари хавфи ўртача бўлган беморларга тавсия қилинади.

Статинлар

Умумий холестерин миқдори 8 ммоль/л.дан юқори бўлган беморлар учун турмуш тарзини ўзгартириш бўйича тавсиялар бериш ва умумий холестерин миқдорини 6,0 ммоль/л.дан паст даражага тушириш учун статинлар буюрилади.

ҚДга чалинган шахслар учун қўшимча амаллар (давоми)

- Агар метформиннинг максимал дозаси глюкоза миқдорини меъёрий даражагача туширмаса, у ҳолда эндокринолог билан биргаликда ўртача дозаларда сульфонилмочевинанинг 3-авлод препаратларини қўшиш. Метформинга қарши кўрсатмалар мавжуд бўлганида сульфонилмочевинанинг 3-авлод препаратларини буюриш

- Оёқ юзи, тирноқлар гигиенасига риоя қилиш, қадоқларни даволаш, тегишли пойабзал кийиш масалаларида маслаҳат бериш; текширишнинг объектив усулларидан фойдаланган ҳолда, оёқ юзида яралар пайдо бўлиш хавфини баҳолаш.

- ҚДга чалинган беморларга ААФ ингибиторлари ва/ёки тиазидли диуретикларнинг паст дозаларини артериал гипертонияни даволашда биринчи навбатдаги даволаш (биринчи танлов давоси) сифатида тавсия қилиш. Бета-блокаторлар биринчи танлов препаратлари сифатида тавсия қилинмайди. ААФ ингибиторларига қарши кўрсатмалар мавжуд бўлганида, ангиотензин II рецепторларининг антагонистлари, кальций каналларининг блокаторлари тавсия қилиш.

- Кейинги кузатув ҳар 3 ойда.

МОСЛАШТИРИЛГАН 1-КЛИНИК ПРОТОКОЛ Миокард инфаркти, инсульт ҳамда буйрак касалликларининг олдини олиш мақсадида артериал гипертония ва қандли диабетни интеграллашган ҳолда олиб бориш

БИРИНЧИ ТАШРИФ

Беморлар ва уларнинг оила аъзоларига маслаҳатлар

- Ош тузи истеъмол қилишни суткасига 5 граммгача чекланг ва маринадлар, тузланган балиқ, тез тайёрланадиган овқатлар, тез ишлов бериладиган маҳсулотлар, консервалар ва шўрванинг қуруқ бўлакчалари каби тузланган овқат маҳсулотларини истеъмол қилишни чекланг.

- Артериал босим, қонда глюкоза ва сийдикда оқсил даражасини мунтазам назорат қилиб туринг.

ҚДга чалинган беморлар учун тавсиялар

- Ортиқча вазнга эга беморларга вазнни камайтириш, овқат миқдори ва калориялилигини камайтиришни тавсия қилиш. Барча беморларга ўз рационларида углеводларнинг манбаи сифатида паст гликемик индексга эга маҳсулотларни (масалан, ловия, мош, маккажўхори, дуккакли ўсимликлар, ясмиқ, сули ва ширинлик қўшилмаган мевалар) кўпроқ истеъмол қилишни тавсия этиш. Агар бемор қонда глюкоза даражасини пасайтириб юбориши мумкин бўлган инсулин қабул қилаётган бўлса, у ҳолда ўзи билан қанд ёки конфет олиб юрсин.

- Диабет ретинопатиясини аниқлаш мақсадида ҚДга чалинган беморларга офтальмолог кўригидан ўтишни тавсия қилинг.

Диабет ретинопатияси аниқланган ҳолларда, йилига 2 марта кўз тубини текшириш билан офтальмолог кузатуви тавсия қилинади. Ялангоёқ сайр қилишдан ўзингизни тутиб туринг, оёғингизни иситкич, каминь, танчада иситманг.

- Оёқларингизни илиқ сувда ювинг ва оёқ бармоқлари орасини қуруқ ҳолатга келгунига қадар пухталик билан артинг. Пахта толасидан қилинган пайпоқ ва қулай ҳамда эркин турадиган пойабзал кийинг.

- Қадоқ ва сўгалларни кесиб ташламанг ва уларни кимёвий моддалар билан қайта ишламанг.

- Оёқ юзини ҳар куни кўздан кечиринг, агар бирор муаммо ёки шикастланишни аниқласангиз, зудлик билан даволовчи врачга мурожаат қилинг.

ИККИНЧИ ТАШРИФ

Амалларни қайтариш

- 1-амал. Қуйидаги саволларни беринг:

- Янги симптомлар пайдо бўлмадими?

- Врачнинг чекиш ва алкоголни суиистеъмол қилиш, жисмоний фаоллик, соғлом овқатланиш, дори воситаларини қабул қилиш бўйича тавсияларига риоя қиласизми?

- 2-амал. Беморнинг ҳолатини баҳолаш (физикал ва лаборатория текширувлари);

- 3-амал. Юрак қон-томир касалликлари хавфини баҳолаш;

- 4-амал. Зарур бўлганида, мутахассис кўриги ёки касалхонага етказиш учун йўлланма бериш;

- 5-амал. Барча беморларга маслаҳат бериш ва уларни протоколга мос равишда даволаш.

МОСЛАШТИРИЛГАН 2.1-КЛИНИК ПРОТОКОЛ Соғлом турмуш тарзига ўқитиш (барча пациентлар учун)

Пациентга қуйидагиларни ўргатинг

А. Жисмоний фаолликка мунтазам равишда вақт ажратиш

Б. "Соғлом юрак" парҳезига риоя қилиш

В. Чекишни тўхтатиш ва алкоголь истеъмол қилишдан ўзини тийиб туриш

Г. Профилактика мақсадларида мунтазам равишда врач ҳузурига ташриф буюриш

А. Жисмоний фаолликка мунтазам вақт ажратинг

- Жисмоний юкламани аста-секин ўртача даражага оширинг (масалан, тез юриш); уни ҳеч бўлмаганда ҳафтасига беш кун, кунига 30 дақиқагача етказинг.

- Тана вазнини назорат қилиб боринг ва юқори калорияга эга бўлган овқат миқдорини камайтирган ҳамда жисмоний фаолликка етарлича вақт ажратган ҳолда, унинг ҳаддан ташқари ортиб кетишига йўл қўйманг.

Б. Юрак учун фойдали бўлган парҳезга риоя қилинг

- Ош тузи (натрий хлорид)

- Ош тузи, шу жумладан, тайёр овқатлар ва бошқа ҳар қандай маҳсулотлар таркибидаги туз миқдорини кунига 5 граммгача (1 чой қошиғида) чеклаш.

- Таркибида ош тузи миқдори юқори бўлган тайёр ва ярим тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари (колбаса, қурт, сузма, пишлоқ, дудланган маҳсулотлар, чипслар, қуритилган нон, маринадлар, сосискалар, қази ва бошқалар) истеъмол қилишни чеклаш.

Мева ва сабзавотлар

Кунига мавсумий мева ва сабзавотларнинг 5 порциясини (400-500 грамм) истеъмол қилиш: 1 порция, 1 ўртача катталикдаги шафтоли, апельсин, олма, 3-4 дона ўрик, бир ҳовуч узум, анор ва 3 ош қошиғидаги янги ва қайнатилган сабзавотларга (қайнатилган картошка бундан истисно) тенг.

Ёғли овқат

- Ёғли гўшт истеъмол қилишни чеклаш, бошқа турдаги гўштларни парранда гўшти (терисиз) билан алмаштириш

- Таркибида ёғ ва маргарин миқдори юқори бўлган сутли маҳсулотларни истеъмол қилишни чеклаш (икки ош қошиғидан кам). Рациондан мол ёғини чиқариб ташлаш.

- Пальма ва кокос ёғларини истеъмол қилмаслик. Зайтун, сояли, писта, маккажўхори, кунжут, пахта ёғларидан фойдаланиш.

Балиқ

- Асосан ёғли денгиз балиғини истеъмол қилишни кўпайтириш тавсия қилинади.

В. Чекишни тўхтатиш ва алкоголь истеъмол қилинишига йўл қўймаслик

- Барча чекмайдиганларни чекишни бошламасликка ишонтириш.

- Барча чекувчилар учун қатъий равишда чекишни тўхтатишни тавсия қилиш ва тамакини бошқа кўринишда истеъмол қилувчиларга тамакини истеъмол қилишдан воз кечиш лозимлигини маслаҳат бериш.

- Алкоголь истеъмол қилишдан ўзини тийиб туришни қўллаб-қувватлаш лозим.

- Одамларга соғлиқни мустаҳкамлаш мақсадида алкоголь истеъмол қилишни маслаҳат бермаслик лозим.

- Агар қуйидаги қўшимча хавф омиллари мавжуд бўлса, пациентларга алкоголь истеъмол қилмасликни маслаҳат бериш лозим:

- автомобилни бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш

- ҳомиладорлик ёки кўкрак билан овқатлантириш

- алкоголь билан бирга салбий таъсир кўрсатувчи дори-дармонларни қабул қилиш

- алкоголь қабул қилинганида зўрайиб кетадиган касалликларнинг мавжудлиги

- алкоголь истеъмолини назорат қилишдаги қийинчиликлар

Г. Даволанишга оид бўлган маслаҳатларга амал қилиш

- Агар беморга дори-дармон(лар) буюрилган бўлса:

* беморга уй шароитида қандай қилиб дори-дармонни(ларни) қабул қилиш лозимлигини тушунтиринг;

* таъсир қилиш вақти узоқ бўлган, узоқ вақт давомида ва мунтазам қабул қилиниши лозим бўлган дори-дармонлар (масалан, кальций антогонистлари – амлодипин) ва тез таъсир қилувчи ва мос равишда қисқа вақт давомида қабул қилинадиган (тез гипотензив таъсир кўрсатувчи дорилар, масалан, капотен, коринфар ёки фармодипин) дори-дармонлар орасидаги фарқни тушунтириб беринг;

* дори-дармонларнинг мумкин бўлган ножўя таъсирлари ҳақида огоҳлантиринг;

* нима учун дори-дармон қабул қилиш муҳимлигини тушунтиринг.

- Беморга лозим бўлган дозани кўрсатинг.

- Дори-дармонни кунига неча марта қабул қилиш кераклигини тушунтиринг.

- Дори-дармонларни саранжом қилиб ўраб, унга белги қўйиб беринг.

- Дори-дармонларни сақлаш усуллари ва муддатларини тушунтиринг.

- Бемор хонадан чиқиб кетгунча врач йўриқномаларини тушунганлигини текширинг.

- Қуйидагилар муҳимлигини тушунтиринг:

* узлуксиз даволанишни таъминлаш учун дори-дармонларнинг етарлича захираси мавжуд бўлиши лозимлиги;

* ҳаттоки, симптомлар бўлмаганида ҳам, дори-дармонларни врачнинг маслаҳатларига биноан мунтазам қабул қилиш лозимлигини.

МОСЛАШТИРИЛГАН 2.2-КЛИНИК ПРОТОКОЛ Соғлом турмуш тарзига ўқитиш. Тамаки истеъмол қилишни тўхтатиш бўйича маслаҳатлар.

* Кейинги назоратни ташкил қилиш учун иккинчи ташрифни ўша ой мобайнида амалга ошириш тавсия қилинади, кейин эса 4 ой давомида ҳар ойда ташриф буюриш лозим; бир йилдан кейин эса баҳолашни амалга ошириш лозим. Агар буни амалга оширишнинг имкони бўлмаса, пациентнинг артериал босимини мониторинг қилиш зарур бўлган ҳар бир ҳолатда маслаҳат беришни такрорлаш лозим.

Қонда холестерин миқдорини ўлчаш имконияти мавжуд бўлганида 10 йиллик юрак қон-томир касаллиги хавфини баҳолаш учун ЖССТ/Гипертония бўйича халқаро жамияти НОМОГРАММАСИ

*САБ – систолик артериал босим.

Қонда холестерин миқдорини ўлчаш имконияти мавжуд бўлмаганида 10 йиллик юрак қон-томир касаллиги хавфини баҳолаш учун ЖССТ/Гипертония бўйича халқаро жамияти НОМОГРАММАСИ

*САБ – систолик артериал босим.

№ 42, 23.10.2015 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.