Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
УАШ учун амалий ёрдам

АРТЕРИАЛ ГИПЕРТЕНЗИЯНИ ДАВОЛАШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

 АБнинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш учун кўп ҳолларда бир қанча антигипертензив препаратларнинг комбинацияси талаб қилинади (шу жумладан, ҳалқали диуретиклар).

 Протеинурияни камайтириш учун ангиотензин айлантирувчи фермент ингибиторлари ва ангиотензин рецепторлари блокаторларини буюриш зарур.

 Буйраклар шикастланиши бор беморларда юрак қон-томир хавфи жуда юқори бўлганлиги учун комплекс даво тавсия этилади (антигипертензив препаратлар, статинлар, антитромбоцитар воситалар).

20.4. Цереброваскуляр касаллиги бор беморлар

 Анамнезида инсульт ёки транзитор ишемик атака бўлган беморларда антигипертензив терапия қайта инсультнинг час¬тотаси ва буйрак асоратларининг хавфини пасайтиради.

 АБнинг назорати учун барча синф антигипертензив препаратлар ва уларнинг комбинацияси ишлатилиши мумкин.

 АБнинг мақсадли кўрсаткичи <130/80 мм с.у.

 Ўткир инсульт даврида АБни пасайтиришнинг ижобий таъсири тўғрисида ҳозирги кунда маълумотлар йўқ. Одатда антигипертензив терапия беморнинг клиник ҳолати стабиллашгандан кейин бошланади.

20.5. Юрак ишемик касаллиги ва юрак етишмовчилиги

бор беморлар

 Миокард инфаркти ўтказган беморларга бета-блокаторлар, ангиотензин айлантирувчи фермент ингибиторлари ва ангиотензин рецепторлари блокаторларини эрта буюриш мио¬кард инфаркти қайталаниши ва ўлим хавфини камайтиради.

 АГ ва юрак ишемик касаллиги бор беморларда антигипертензив терапия самаралидир. Ижобий таъсирга турли препаратлар ва уларнинг комбинациясини қўллаш фонида эришилади ва бу АБнинг пасайиш даражаси билан белгиланади.

 Ижобий таъсир бошлан¬ғич АБ <140/90 мм с.у. бўлганда ҳам ва АБ 130/80 мм с.у. гача пасайтирилганда намоён бўл¬ган.

 Сурункали юрак етишмовчилиги бор беморларда анамнезида АГ кўп учрайди, лекин АБ кўтарилиши кам кузатилади. Бу беморларга тиазидли ёки ҳалқали диуретиклар, шунингдек ангиотензин айлантирувчи фермент ингибиторлари, ангиотензин рецепторлари блокаторлари ва альдостерон ингибиторларини қўллаш мумкин. Кальций антагонистлари тавсия этилмайди, АБ ва стенокардия симптомларини назорат қилиш зарур бўлган ҳолатлар бундан истисно.

 АГли беморларда диастолик юрак етишмовчилиги кузатилади. Буни даволашда бир препаратнинг иккинчисидан афзаллиги ҳақида ҳозирги кунда маълумотлар йўқ.

20.6. Бўлмачалар

фибрилляцияси

бор беморлар

 АГ бўлмачалар фибрил¬ляция¬си ривожланишида энг муҳим хавф омилидир. Бўлмачалар фибрилляцияси юрак қон-томир касалликлари ва улардан бўладиган ўлим, айниқса тромбоэмболик инсульт хавфини оширади.

 Чап қоринча миокардининг массаси ва чап бўлмача размерлари ошиши бўлмачалар фибрилляцияси ривожланишининг мус¬тақил детерминанталари ҳи¬собланади ва интенсив антигипертензив терапияни талаб қилади.

 Антикоагулянт терапия олаётган беморларда бош мияга қон қуйилиши ва бошқа қон кетишларининг олдини олиш учун АБнинг қаттиқ назорати зарур.

 Ангиотензин рецепторлари блокаторлари ичадиган АГли беморларда бўлмачалар фибрилляциясининг қайталаши ва янги ҳолатлари кам учраши қайд қи¬линган.

 Бўлмачалар фибрилляциясининг доимий шаклида бета-блокаторлар ва нодигидропиридин кальций антагонистлари (верапамил ва дилтиазем) қоринчалар қисқариш сонининг назоратига эришишга ёрдам беради.

21. АЁЛЛАРДАГИ

ГИПЕРТЕНЗИЯ

ДАВОЛАШ

Антигипертензив терапиянинг аёллар ва эркаклардаги самарадорлиги бир хил. Лекин ҳомиладор ва ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларда ангиотензин айлантирувчи фермент ингибиторлари ва ангиотензин рецепторлари блокаторларини буюриш ман этилади, чунки бу препаратлар тератоген таъсирга эга.

ОРАЛ КОНТРАЦЕПТИВЛАР

Контрацептивлар, ҳатто кам миқдордаги эстрогенларни қабул қилиш АГ, инсульт ва миокард инфаркти ривожланиш хавфи билан боғлиқдир. АГли аёлларда прогестеронли препаратларни танлаш зарур, гарчи уларнинг юрак қон-томир таъсирлари етарлича ўрганилмаган.

ЎРИНБОСАР ГОРМОН

ТЕРАПИЯ

Ўринбосар гормон терапия самарадорлиги суяклар синиш сони ва йўғон ичак саратони час¬тотасини камайтиришдадир, лекин коронар ҳодисалар, инсульт, тромеоэмболия, кўкрак бези саратони, ўт пуфаги касалликлари ва деменциянинг хавфи ошади. Бу терапия менопаузадаги аёлларда кардиопротекция учун тавсия этилмайди.

ҲОМИЛАДОРЛАРДАГИ АГ

 Ҳомиладорлар АГ, айниқса, преэклампсия ҳомиладорлик ва туғруқнинг кечишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

 Номедикаментоз даволаш (шу жумладан, яхши назорат ва жисмоний фаолликни чегаралаш) ҳомиладор аёлларга САБ 140-149 мм с.у. ва ДАБ 90-95 мм с.у.дан бошлаб тавсия этиш керак. Ҳомиладорлар АГ мавжуд бўлганда (протеинурия билан ёки усиз) медикаментоз даволаш АБ>140/90 мм с.у. талаб этилади. САБ>170 ёки ДАБ>110 мм с.у.дан ошиши кечиктириб бўлмайдиган ҳолат ҳисобланади ва госпитализацияни талаб этади.

 Оғир бўлмаган АГда танлов препаратлари бўлиб таблетка ҳолидаги метилдопа, лабетолол, кальций антагонистлари ва бета-блокаторлар (камроқ) ҳисобланади.

 Преэклампсия ўпка шиши билан асоратланганда танлов препарати бўлиб нитроглицерин ҳисобланади.

 Диуретиклар тавсия этилмайди, чунки плазма ҳажмини камайтиради.

 Тезкор ҳолатларда лабетолол томир ичига, метилдопа ва нифедипин таблеткалари тавсия этилади. Перинатал патология ҳолатлари туфайли гидралазин томир ичига юборилмайди. Нат¬рий нитропруссидни томир ичига юбориш гипертоник кризни самарали босади, лекин уни узоқ вақтга буюриш мумкин эмас.

 Кальций препаратлари, ба¬лиқ ёғи ва кам дозадаги аспирин тавсия этилмайди. Лекин анамнезида эрта преэклампсия бўлган аёлларга профилактика мақсадида кам дозада аспирин буюриш мумкин.

МЕТАБОЛИК СИНДРОМ

 Метаболик синдром бу абдоминал семизлик, глюкоза, липид метаболизми бузилишлари ва АГ каби хавф омиллари бирга келишидир. У ҳам ўрта ёшли, ҳам кекса беморларда кўп учрайди.

 Метаболик синдромли беморларда микроальбуминурия, чап қоринча гипертрофияси, томирлар қаттиқлигининг ошиши кўп учрайди. Уларда юрак қон-томир хавфи ва қандли диабетнинг ривожланиш хавфи юқори.

 Метаболик синдромли беморлар диагностикаси нишон аъзолари шикастланишининг чуқур текширишларини ўз ичига олиши зарур. АБ мониторингини ўтказиш ва уй шароитида ўлчаш мақсадга мувофиқдир.

 Метаболик синдромли барча шахсларга турмуш тарзига қаттиқ эътибор беришлари тавсия этилади.

 АГни медикаментоз даволашнинг қандли диабет ривожланишини кучайтирмайдиган препаратлардан бошлаш зарур. Бунинг учун даволаш бошида ренин-ангиотензин системаси блокаторларини буюриш керак, зарурият бўлганда кальций антагонистлари ёки кичик дозадаги тиазидли диуретиклар қўшилади. АБнинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш мақсадга мувофиқдир.

 Дислипидемия ва қандли диа¬бет мавжудлигида статинлар ва диабетга қарши дори воситаларини буюриш зарур.

23. РЕФРАКТЕР АГ

ТАЪРИФИ

Рефрактер АГ бу даволашнинг адекват дозадаги уч компонентли (жумладан, диуретиклар) схемасига ва "оқ халат гипертензияси" ҳамда ўлчашдаги хатоликларни (катта қўлда кичик манжетани ишлатиш) истисно қилинишига қарамасдан АБни >140/90 мм с.у. бўлишидир.

САБАБЛАРИ

 Даволашга паст лаёқат.

 Турмуш тарзини ўзгартириш бўйича берилган тавсияларни бузиш: вазн ошиши, алкоголни суиистеъмол қилиш.

 Антигипертензив терапия самарадорлигини камайтирувчи препаратларни қабул қилиш (лакриа, кокаин, глюкокортико-стероидлар, яллиғланишга қар¬ши ностероид воситалар ва бош¬қалар).

 Тунги обструктив апноэ синд¬роми.

 Аниқланмаган иккиламчи АГ.

 Нишон аъзоларининг қайтариб бўлмас шикастланиши.

 Диуретиклар билан ноадекват терапия, кучайиб борувчи буйрак етишмовчилиги, кўп миқдорда ош тузини истеъмол қилиш, гиперальдостеронизм туфайли ҳажмнинг ортиқча ошиши.

ДАВОЛАШ

Сабабини аниқлашга қаратилган тўлиқ текшириш.

Зарурият бўлганда альдостерон антагонстларини қўшган ҳолатда уч ва ундан кўп препаратларни ишлатиш.

24. АГдаги КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАЙДИГАН ҲОЛАТЛАР

 Гипертоник энцефалопатия.

 АГ билан боғлиқ ўткир чап қоринча етишмовчилиги.

 Ўткир миокард инфаркти АГ билан.

 Ностабил стенокардия АГ билан.

 Қаватланувчи аорта аневризмаси АГ билан.

 Бош мия жароҳати ва суб¬арахноидал қон қуйиш билан боғлиқ оғир АГ.

 Феохромоцитома туфайли ривожланган гипертоник криз.

 Амфетамин, ЛСД, кокаин ёки экстази каби наркотик моддаларни ишлатиш.

 Жарроҳлик аралашувидаги АГ.

 Оғир преэклампсия ва эк¬ламп¬сия.

25. ЁНДОШ ХАВФ

ОМИЛЛАРИНИ ДАВОЛАШ

Гиполипидемик терапия

 АГли ва юқори хавфли беморларда статинлар қўлланилиши мумкин.

 Статинларни кальций антагонистлар билан бирга ишлатиш статинларни бета-блокаторлар билан бирга ишлатишга қараганда кўпроқ ижобий таъсир кўрсатади.

 Охирги ўтказилган текширишлар натижаларига кўра, статинлар юрак қон-томир асоратлари ривожланиши ўртача (10 йилда 15 %) ва С-реактив оқсили юқори бўлган беморларда ҳам самарали.

Антиагрегант терапия

 Йирик мета-анализлар натижаларига кўра антиагрегант терапия юрак қон-томир касалликларининг иккиламчи профилактикасида юқори самарадорликка эга. Бу мета-анализларда кўрсатилишича, умумий хавф паст бўл¬ган беморларда антиагрегант терапияни бирламчи профилактика учун қўлланилиши уни ножўя таъсирлари туфайли ўзини оқламайди.

 Антиагрегант терапия АГли беморларда юрак қон-томир асоратлар хавфи юқори бўлганда буюрилади.

 Антиагрегант терапия юрак қон-томир асоратларисиз АГли беморларда креатинин миқдори >1,3 мг/дл ёки коптокчалар фильтрацияси тезлиги <45 мл/мин/1,73 м2 бўлганда самаралидир.

26. БЕМОРЛАРНИ

КУЗАТИШ

 АБнинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш мақсадида препаратлар дозасини ўз вақтида ва самарали титрлаш учун врач қабулида тез-тез бўлиш лозим. Бу даволаш схемасини АБ даражасига қараб ўзгартиришга ва ножўя таъсирларини ўз вақтида аниқлашга имкон беради.

 Агар АБнинг мақсадли кўр¬саткичларига эришилган бўл¬¬са ташрифлар сонини камайтириш мумкин. Лекин ташрифлар орасидаги вақт узоқ бўлиши керак эмас, чунки шифокор-бемор ўртасидаги боғлиқлик бузилади, бу эса беморларни даволашга бўлган лаёқати пасайишига сабаб бўлиши мумкин.

 1-даражали АГ ва паст хавф¬ли беморлар ҳар 6 ойда кузатувдан ўтиши ва уй шарои¬тида АБни назорат қилишлари мумкин. Юқори ва жуда юқори хавфли беморларда ташрифлар кўпроқ бўлиши керак. Номедикаментоз даволашдаги беморлар ҳам шифокорга тез-тез келишлари керак, бу даволаш самарадорлиги турли ва беморларнинг бу даволаш турига мо¬йиллиги пастлиги билан боғлиқдир.

 Кейинги ташрифларнинг мақсади хавф омилларини назорат қилиш ва нишон аъзолари шикастланишини аниқлаш мақсадида текширишлар ўтказиш бўлиши зарур. Даволаш фонида чап қоринча миокард массаси ва уйқу артериялари девори қалинлиги регрессияси секин кечгани учун беморларни текшириш йилига бир мартадан кўп бўлмаслиги керак.

 АГни даволашни умр давомида давом эттириш тавсия этилади, чунки одатда даволаш тўхтатилгандан кейин гипертензия яна қайтади. Қабул қилинаётган препаратлар дозасини эҳтиётлик билан хавф паст бўлган беморларда амалга ошириш мумкин, айниқса номедикаментоз даволаш самарали бўлса.

27. БЕМОРЛАРНИ АНТИГИПЕРТЕНЗИВ ДАВОЛАШГА БЎЛГАН МОЙИЛЛИГИНИ ҚАНДАЙ ЯХШИЛАШ ЗАРУР

 Беморларга АГ билан боғлиқ хавф ва самарали даволаш фойдаси ҳақида маълумот бериш.

 Даволаш бўйича ёзма ва оғзаки аниқ тавсияларни тақдим этиш.

 Даволаш режимини беморнинг турмуш тарзига мослаштириш.

 Имкони борича даволаш схемасини оддийлаштириш, масалан қабул қилинадиган таблеткалар сонини камайтириш.

 Беморни уй шароитида АБни ўз-ўзини назорат қилиш ва эслатмалардан фойдаланишга ўргатиш. Ножўя таъсирларга эътибор бериш ва зарурият бўлганда дозалар ёки даволаш схемасини ўзгартириш.

 Даволашга мойиллик ва касаллик ҳақидаги маълумот ҳа¬қида бемор билан мулоқот.

 Кейинги ташрифлар ҳақида жадвал тузиш.

Г. ҲАМИДУЛЛАЕВА, тиббиёт фанлари доктори, Н. СИРОЖИДИНОВА, тиббиёт фанлари номзоди. Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази мутахассислари.

№ 40, 10.10.2014 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.