Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
УАШ учун амалий ёрдам

АРТЕРИАЛ ГИПЕРТЕНЗИЯНИ ДАВОЛАШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

(Давоми. Боши ўтган сонларда).

 Дориларнинг ножўя таъсирларига доимо эътибор бериш керак, чунки улар беморларнинг даволашга бўлган лаё¬қатини пасайтиришга олиб келувчи асосий омилдир.

 Препаратнинг гипотензив таъсири камида 24 соатгача давом этиши керак, бу АБ врач қабулида, уй шароитида ўлчанганда ёки суткалик мониторлашда тасдиқланиши мумкин.

 Бир марта қабул қилинадиган, таъсири 24 соатлик препаратларни афзал кўриш керак. Чунки даволашнинг оддий схемаси беморларнинг даволанишга бўлган лаёқатини оширишга ёрдам беради.

16. КЛИНИК ҲОЛАТЛАР ВА АНТИГИПЕРТЕНЗИВ ПРЕПАРАТНИ ТАНЛАШ

17. ТУРЛИ ГУРУҲДАГИ АНТИГИПЕРТЕНЗИВ ПРЕПАРАТЛАРНИ БУЮРИШГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР

18. МОНОТЕРАПИЯ ЎКИ КОМБИНИРЛАШГАН ТЕРАПИЯ

Ҳар қандай антигипертензив препарат билан монотерапия кам сонли беморлардагина АБнинг мақсадли кўрсаткичларига эришишга имкон беради.

Кўп беморларда АБнинг самарали назоратига камида 2 препаратни ўз ичига олган комбинирлашган терапия фонида эришилиши мумкин.

Бошқа синфдаги препаратни бирламчи тавсия этилганига қў¬шиш – даволашнинг асосий тактикасидир. Ножўя таъсири юзага чиқиши ёки самарасиз бўлиши туфайли бирламчи препаратни бекор қилиш ҳолатлари бундан истисно.

Даволашни монотерапиядан ёки 2 препаратларни кичик дозали комбинациясидан бошлаш мумкин.

Монотерапия юмшоқ АГли ва умумий юрак қон-томир хавфи паст ёки ўртача бўлган беморларга буюрилиши мумкин. 2- ёки 3-даражали АГли, шунингдек умумий юрак қон-томир хавфи юқори ёки жуда юқори бўлган 1-даражали АГли беморларда даволашни 2 та препаратни кичик дозали комбинациясидан бошлаган афзал.

Икки препаратли фиксацияланган препаратлар даволаш схемасини енгиллаштиришга ва беморларнинг даволашга лаё¬қатини оширишга имкон беради.

19. МОНОТЕРАПИЯ ВА КОМБИНИРЛАШГАН ТЕРАПИЯ СТРАТЕГИЯСИ

20. АНТИГИПЕРТЕНЗИВ ПРЕПАРАТЛАРНИНГ РАЦИОНАЛ КОМБИНАЦИЯЛАРИ

21. АЛОҲИДА ГУРУҲ БЕМОРЛАРДА АГни ДАВОЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Антигипертензив терапия алоҳида гуруҳдаги беморларда ёки айрим клиник ҳолатлар бўлганда умумий популяциядаги АГли беморларга тавсия қилинган даволашдан фарқ қилади. Бу беморларни даволашнинг махсус талаблари қуйида келтирилган.

20.1. Кекса беморлар

 Антигипетензив терапия қарияларда ҳам самарали. 65 ёшдан катта беморларда бу таъсир ёш беморлардаги самарадорликдан кам эмас.

 Йирик мета-анализлар натижаларига кўра, антигипертензив препаратлар гуруҳлари орасида АБ ва асоратлар ривожланишини пасайтиришда фарқ йўқ.

 Медикаментоз терапияни тиазидли диуретиклар, кальций антагонистлари, ангиотензин рецепторлари блокаторлари, ангиотензин айлантирувчи фермент ингибиторлари ва бета-блокаторлардан бошлаш мумкин. Текширишларда алоҳида систолик гипертензияли беморларда диуретиклар ва кальций антагонистларининг ижобий таъсири аниқланган.

Кекса беморларда ножўя таъсирларнинг ривожланиш эҳтимоллиги юқори бўлганлиги учун бошланғич дозалар паст¬роқ бўлиши мумкин ва дозаларни титрлаш аста-секинлик билан олиб борилиши зарур.

Кексаларда ҳам АБнинг мақсадли кўрсаткичлари <140/90 мм с.у. Постурал гипотензиянинг хавфи юқори бўлганлиги учун қарияларда АБни тик турган ҳолатда ҳам ўлчаш зарур.

20.2. Қандли диабетли беморлар

 Қандли диабетли беморларда антигипертензив терапияни АБнинг >140/90 мм с.у. бошлаш керак. Юқори нормал АБда медикаментоз даволашнинг мақсадга мувофиқлиги текширишларда ўз тасдиғини топмади. Лекин микроальбуминурия мавжуд бўлган ҳолатларда медикаментоз терапия самарали бў¬либ, буйраклар шикастланишининг олдини олади.

 Қандли диабетга чалинган беморларда АБнинг мақсадли кўр¬саткичлари <130/80 мм с.у. Лекин бунга реал эришиш қийин. Шунинг учун кўп ҳолатларда 2 ва ундан ортиқ препаратлар комбинациясини қўл¬лаш талаб этилади.

 Комбинирлашган тера¬пия¬нинг мажбурий компонентлари сифатида ренин-ангиотензин системасининг ингибиторлари (ангиотензин рецепторлари блокаторлари, ангиотензин айлантирувчи фермент ингибиторлари) бўлиши шарт. Монотерапияда ҳам шу препаратларни танлаш зарур. Чунки бу гуруҳ препаратларининг юқо¬ри нефропротектив хусусиятлари исботланган.

 АГ ва қандли диабетли беморларни даволаганда барча хавфли омилларни назорат қи¬лиш керак, шу жумладан дислипидемияни ҳам.

20.3. Буйраклар шикастланиши бор беморлар

 Буйраклар дисфункцияси ва буйрак етишмовчилиги жуда юқори юрак қон-томир хавфи билан боғлиқ.

 Буйрак патологияси кучайи¬шининг олдини олиш учун қу¬йидагилар зарур:

- АБнинг қаттиқ назорати (<130/80 мм с.у., агар суткалик протеинурия >1 г/сут бўлса ундан ҳам паст);

- имкон даражасида про¬теинурияни пасайтириш.

Г. ҲАМИДУЛЛАЕВА, тиббиёт фанлари доктори, Н. СИРОЖИДИНОВА, тиббиёт фанлари номзоди. Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази мутахассислари. (Давоми бор).

№ 39, 03.10.2014 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.