Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Соғлом она ва бола йили

ПЕДИАТРИЯ ТИЗИМИ: ЮТУҚЛАР ВА ИСТИҚБОЛДАГИ ВАЗИФАЛАР

2016 йилнинг 31 май куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан "Ўзбекистон тиббиётининг педиатрия тизими, ушбу соҳада эришилаётган ютуқлар ва истиқболдаги вазифалар" мавзусида навбатдаги мат¬буот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Лазиз Тўйчиев кириш сўзи билан очиб, мамлакатимиз тиббиёт тизимидаги ижобий ўзгаришларни қайд этди. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида эришилаётган ютуқлар ва келгусидаги вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

– Таъкидлаш муҳимки, мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масаласи давлат ижтимоий сиёсатининг стратегик йўналишларидан бири этиб белгиланди. Ўтган йиллар давомида миллат генофондини яхшилаш, оилада тиббий маданиятни юксалтириш, аҳолининг турмуш фаровонлиги ва узоқ умр кўриш даражасини ошириш мақсадида соғлом авлод туғилиши ва унинг тарбия¬си учун қулай шарт-шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, изчил ишлар амалга оширилди. Айни пайтда юртимизда 5300 нафарга яқин педиатр, 1450 нафардан зиёд неонатолог, 815 нафар болалар хирурги, 261 нафар болалар офтальмологи, 677 нафар болалар невропатологи, 800 нафарга яқин болалар стоматологи фаолият кўрсатмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган "Соғ¬лом она – соғлом бола" концепцияси хал¬қаро миқёсда эътироф этилмоқда. Ушбу концепциянинг изчил амалга оширилаётгани туфайли кейинги беш йилда мамлакатимизда ҳар 100 минг чақалоққа нисбатан оналар ўлими 23,1 дан 19 тага, 5 ёшгача бўлган болалар ўлими 14,8 тадан 13,9 тага, чақалоқлар ўлими 11 тадан 10,7 тага камайди. Ушбу кўрсаткичлар Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Минг¬йиллик ривожланиш мақсадларига тўлиқ эришганининг исботидир. Дарҳақиқат, республикамизда "Соғлом она ва бола йили" деб эълон қилинган жорий йилда бу борадаги ишлар изчил давом эттирилиб, янада кенгайтирилмоқда. Комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида ўтган йиллар давомида юртимизда оналар ва гўдаклар ўлими 3 баробардан кўпроқ камайди. Аҳолининг ўртача умр кўриш даражаси 7,5 йилга узайди. Албатта, ушбу ҳаётий мисоллар биз танлаган соғлиқни сақлаш модели қанчалик тўғри ва самарадорлигини яққол тасдиқлаб турибди. 2016 йил 9 февралда Президентимиз Ислом Каримов томонидан "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури тасдиқланди. Унда "Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади" деган ҳаётбахш қадрият ва олижаноб ғояни жамиятимизда теран англаш ва қарор топтириш, оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш, жамиятда оналарга алоҳида ҳурмат-эҳтиром муҳитини мустаҳкамлаш, баркамол авлодни тарбиялаш, оила институтини мустаҳкамлашда давлат ҳокимияти органлари ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар кўзда тутилган, – дейди Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош педиатри, профессор Дилором Аҳмедова.

– Оналик ва болалик муҳофаза қилинар экан, дунё тажрибасида илк бор ҳомиладор аёлларни таркибида инсон ҳаёти ва саломатлиги учун зарур бўлган микроэлементларга эга поливитаминлар билан таъминлаш амалиётининг йилдан-йилга такомиллашиб бораётгани қувонарлидир. Ўтказилган мониторингдан маълум бўлишича, бунинг натижасида оналар ва дунёга келаётган фарзандларнинг саломатлик кўрсаткичи янада яхшиланмоқда, туғруқ жараёни ва ундан кейинги даврларда юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва вазни кам болалар туғилишининг олди олинмоқда. Ҳаётга татбиқ этилаётган ана шундай кенг кўламли лойиҳалар самараси ўлароқ, 2005 йилдан буён ривожланишида туғма нуқсони бор болалар 1,3 баробарга камайди. Авваллари ҳомиладор аёл саломатлигини тўла-тўкис текшириш учун пойтахтга келган бўлса, эндиликда республикамизнинг барча вилоятларида скрининг марказлари мавжуд бўлиб, у ерда кўплаб аёллар ҳомиладорликнинг 12 ва 14-20 ҳафтасида текширувдан ўтишмоқда, – дейди Республика она ва бола скрининг маркази директори, профессор Мадина Шарипова.

Гап Ўзбекистон педиатрияси ҳақида кетар экан, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент педиатрия институти клиникаси хусусида алоҳида тўхталиш жоиз. Бу ердаги бино ва иншоотлар нафақат ташқи кўриниши, балки замонавий шароитлари билан ҳам киши эътиборини тортади. Ушбу даволаш муассасалари таркибига кирувчи маслаҳатлашув-диагностика поликлиникасида чуқур тиббий кўрикдан ўтиш имконияти мавжуд. Неонатология, кичик ёшдаги болалар патологияси, болалар нев¬рологияси, пульмонология, кардиоревматология, гастроэнтерология, гепатология, аллергология ва иммунопрофилактика, туғма ва орттирилган ЛОР аъзолари касалликлари, болалар хирургияси каби бўлимларда энг илғор тиббий хизмат кўрсатилади. Моддий-техник базанинг мус¬таҳкамлангани тиббиётда ноёб саналган операциялар, мураккаб текширув усулларини жорий этишга шароит туғдирди. Айтайлик, болалар орасида туғма ва орттирилган эшитиш заифлиги деган касаллик бўлиб, мурғак қалб эгалари ушбу нуқсон туфайли бу дунёнинг бебаҳо неъматларидан бири – эшитиш қобилиятидан маҳрум бўлиб қоладилар. Бу хасталикни саноқли давлатлардагина даволаш мумкин. 2014 йилдан бошлаб, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида эшитиш заифлиги бўлган болаларда кохлеар имп-лантация операцияси йўлга қўйилди, – дейди Тошкент педиатрия институти клиникаси бош шифокори Гулираъно Усмонова.

Анжуманда таъкидланганидек, бу борада 280 ўринли, бир сменада 250 кишини қабул қилиш ва йилда 1500 операция ўтказишга мўлжалланган ҳамда замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозланган 4-даражали болалар кўп тармоқли тиббиёт марказини барпо этиш алоҳида аҳамиятга эгадир. Бу, ўз навбатида, оналар ва болаларга юқори технологияли малакали тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини янада ошириш, чақалоқлик давридан 18 ёшга тўлгунига қадар болаларга кардиожарроҳлик, нейрожарроҳлик, урология, нефрология, онкология ва бошқа турдаги тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш, болалар ўлими ва ногиронлигини камайтириш имконини беради.

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

№ 22, 03.06.2016 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.