Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Соғлом она ва бола йили

ХОТИН-ҚИЗЛАР ЖИСМОНАН ЧИНИҚИШМОҚДА

Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида аҳоли саломатлиги, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини юксалтириш, оилаларда соғлом маънавий муҳит ва соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самара бермоқда.

Буни Андижон вилоятининг Балиқчи тумани мисолида ҳам кўриш мумкин. Туманда 2 та шифохона, 2 та кўп тармоқли поликлиника, 25 та қишлоқ врачлик пункти самарали фаолият кўрсатмоқда. Тиббиёт муассасаларида капитал таъмирлаш ва реконструкция ишлари амалга оширилди. Қишлоқ врачлик пунктлари "Саломатлик-1", "Саломатлик-2" лой謬ҳалари доирасида замонавий тиббий жиҳоз ва асбоб-ускуналар билан тўла таъминланган.

Опа-сингилларимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, айниқса, она ва бола соғлиғини муҳофаза қилиш йўналишларида туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, тиббиёт бирлашмаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлими, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати туман кенгаши ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

– Президентимизнинг 2014 йил 1 августдаги "2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғ¬лиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида"ги Қарори ҳамда "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Балиқчи тумани ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Гў¬зал Деҳқонова. – Жорий йилнинг ўтган даврида шифокорлар иштирокида маҳаллалар, меҳнат жамоалари ва таълим муассасаларида 150 дан ортиқ турли тадбирлар ўтказилди. Айниқса, "Саломатлик кунлари" доирасидаги тиббий кўрик мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Оилаларда тиббий маданиятни юксалтириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш, эрта турмуш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

– Ёшлар ҳар томонлама оилавий ҳаётга тайёр, зарур билим ва тушунчага эга бўлса, қурилаётган оила пойдевори ҳам мустаҳкам бўлади, – дейди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Зуҳриддин Турғунов. – Тиббий кўрикдан ўтмасдан оила қуриш, айниқса, эрта турмуш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш борасида зарур чора-тадбирлар белгиланган. Шифокорлар томонидан маҳалла фаоллари, имом-хатиблар, кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда бу борада кенг кўламли тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Таълим муассасаларидаги "Ораста қизлар", маҳаллалардаги "Ораста қизлар давраси" тўгаракларининг шифокорлар, катта ҳаётий тажрибага эга онахонлар иштирокида ўтказилаётган машғулотлари қизларни турмушга тайёрлаш, уларнинг оилавий ҳаёт, соғлом турмуш тарзи ҳақидаги билим ва тушунчаларини бойитишга хизмат қилмоқда.

Хотин-қизларни спортга жалб этиш, айниқса, болалар спортини ривожлантириш доимий эътиборда. 60 дан ортиқ маҳаллада болалар спорт майдонлари, сузиш ҳавзалари барпо этилган. Айни пайтда туманда 2 мингга яқин хотин-қиз спорт билан мунтазам шуғулланаётган бўлса, 5 мингга яқин уй бекаси, 6 мингга яқин ўсмир қиз турли спорт тўгараклари маш¬ғулотларига жалб қилинган. Жумладан, жорий йилда ўтказилган "Аёллар спартакиадаси" ва бошқа спорт мусобақаларида меҳнат жамоаларининг 300 нафар ишчи-хизматчиси, маҳаллалардаги 600 нафарга яқин уй бекаси фаол иштирок этди. Бўстон, Балиқчи, Хўжаобод қишлоқларида хотин-қизлар ўртасида волейбол, стол тенниси, шахмат-шашка, енгил атлетика, велопойга бўйича мусобақа ўтказилди. Ушбу спорт тадбирларида 1 минг 300 га яқин уй бекаси ва қизлар қатнашди.

– Маҳалламизда хотин-қизларнинг спорт билан шуғулланиши учун барча шароит мавжуд, – дейди "Оққўрғон" маҳалласида яшовчи уй бекаси Зарифа Тожибоева. – Маҳалламизнинг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Санобар Бобоматова ташаббуси билан хотин-қизлар учун енгил атлетика ҳамда волейбол тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган. Маҳалламизнинг аёллар волейбол жамоаси бир неча йилдирки, туман ва вилоят миқёсидаги мусобақаларда ғолиблар қаторидан жой олиб келмоқда.

Хотин-қизлар ва болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор оилаларда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ёш авлоднинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, жисмонан соғлом ва маънан етук инсонлар бўлиб улғайишига хизмат қилмоқда.

Фахриддин УБАЙДУЛЛАЕВ.

№ 21, 27.05.2016 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.