Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Соғлом она ва бола йили

СОҒЛОМ ОНА ВА БОЛА - СОҒЛОМ ЖАМИЯТ АСОСИ

Фарғона вилоятида "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури ижроси доирасида жорий йилнинг ўтган даврида 733 миллиард сўм ва 15,5 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфланди.

Мамлакатимизда соғлом она – соғлом бола масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган. Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида мутлақо янги тизим – перинатал, скрининг хизматлари, репродуктив саломатлик марказлари фаолияти йўлга қўйилди. Замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган туғруқ мажмуалари барпо этилди, оналик дастури ҳаётга изчил татбиқ қилинмоқда. Қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларда ўсмир қизлар, туғруқ ёшидаги ва ҳомиладор аёллар, ёш оналарнинг саломатлигини доимий назорат қилиб бориш, уларни ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтказиш учун зарур шароит ва имкониятлар яратилди.

Бундай саъй-ҳаракатлар замирида, аввало, инсон, унинг манфаатлари, аҳоли фаровонлигини юксалтириш, жисмонан соғлом, маънан етук авлодни камолга етказишдек эзгу мақсадлар мужассам. 2016 йил – Соғлом она ва бола йилида бу борадаги ишлар кўлами янада кенгайди.

– Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, соғлом авлодни тарбиялашда уларнинг ролини кучайтириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда, – дейди Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Тўлқиной Тожиева. – Аёлларимизнинг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида шаҳар ва туманларда 21 та маиший хизмат мажмуалари ишга туширилди. Қизларни соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, оилавий ҳаётга тайёрлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Таълим муассасалари ва маҳаллаларда "Ораста қизлар" тўгараклари фаолияти йўлга қўйилиб, уларга тажрибали шифокор ва психологлар жалб этилган. Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган коллеж битирувчиларига 26 миллиард сўмдан ортиқ кредитлар ажратилди. "Тадбиркор қизнинг энг яхши бизнес лойиҳаси" танлови ҳам шаҳар ва туманларда юксак савияда ташкил этилди. Танловнинг вилоят босқичида 40 лойиҳага тижорат банклари томонидан 434 миллион сўм кредит ажратилди.

Вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳам Давлат дастури ижросини таъминлашда фаол иштирок этмоқда. Жумладан, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда таълим муассасаларида ёшларни оилага тайёрлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, эрта турмуш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олишга оид тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. "Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари", "Сиз турмуш қуришга тайёрмисиз?", "Эрта никоҳ – умр заволи", "Эрта ҳомиладорликнинг салбий оқибатлари" каби мавзуларда ўтказилаётган семинар, давра суҳбатлари ёшлар маданиятини юксалтиришга хизмат қилмоқдалар.

Тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини янада яхшилаш ҳам доимий эътиборда. Давлат дастури ижроси доирасида Бешариқ, Фурқат, Данғара, Бағдод, Бувайда, Учкўприк, Олтиариқ, Риштон, Қува, Тошлоқ туманларида янги тиббиёт масканлари қурилиб, замонавий тарзда жиҳозланди. Биринчи Президентимизнинг 2014 йил 1 августдаги "2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида"ги Қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

"Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури ижро доирасида вилоятда амалга оширилаётган чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.

Ўз мухбиримиз.

№ 47, 09.12.2016 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.