Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Соғлом она ва бола йили

ОНА ВА БОЛА САЛОМАТЛИГИ ХАЛҚАРО ЭКСПЕРТЛАР НИГОҲИДА

Бугун халқимизнинг турмуш фаровонлиги ошиб, аҳоли саломатлиги кучли муҳофазаланган, айниқса, шу мақсадга хизмат қилувчи тиббиёт тизими илғор ривожланган дунё мамлакатлари орасида ўзининг муносиб ўрнига эга. Боиси, юртимизда истиқлол йилларида тиббиёт соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар, хусусан, замонавий шифо масканлари янгидан барпо этилиб, мавжудларининг тубдан реконструкция қилингани ва улар энг сўнгги тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозланиб, даволанувчилар учун барча зарурий шарт-шароитларнинг яратиб берилаётгани ана шундай фикр юритишимизга асос бўлади.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб, аҳоли саломатлиги масаласига устувор вазифа сифатида қаралиб, бу борада амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар, жумладан, соғлиқни сақлаш тизимининг барча йўналишларини босқичма-босқич модернизациялаш ва юқори тиббиёт технологияларини ўзлаштириш самарасида БМТнинг минг йиллик ривожланиш мақсадларининг барчасига эришиб келинмоқда. Бунинг натижасида жамиятнинг асосий таянчи ҳисобланувчи она ва бола саломатлигига бўлган эътибор ҳамда амалиётга самарали перинатал технология-ларни татбиқ қилиш орқали оналик ва болаликни муҳофазалашнинг замонавий усулларини жорий этиш ишлари изчиллик билан давом эттирилмоқда. "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури доирасида белгиланган вазифалар ва уларнинг ижроси бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Шу асосда қўшимча дастур ва лойиҳалар ишлаб чиқилиб, улардан кўзланган мақсадлар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Пойтахтимизда она-бола саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган йўналишли ислоҳотлар кўламини янада яхшилашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа ҳудудий бюроси ҳамкорлигида "Перинатал аудит перинатал ёрдамни яхшилаш воситаси" мавзусида ўтказилган халқаро анжуманни ана шундай ишларнинг узвий давоми дейиш мумкин.

Мамлакатимиз ҳамда Латвия, Молдова, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон каби ўнга яқин хорижий давлатлардан ташриф буюрган соғ-лиқни сақлаш тизимининг қатор экспертлари, етакчи мутахассис ва профессор-олимлари иштирок этган тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А. Худаяров, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Д. Аҳмедова ва бошқалар мамлакатимизда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ишлаб чиқилган ва ижроси изчиллик билан босқичма-босқич амалга оширилаётган "Соғлом она – соғлом бола" лойиҳасининг оналик ва болаликни тиббий-ижтимоий муҳофазалаш, шу билан бирга, соғлом ва баркамол авлодни камолга етказиш, халқимизнинг генофондини мустаҳкамлашдаги аҳамияти хусусида алоҳида тўхталиб ўтишди. Шунингдек, икки кун давом этган мазкур анжуманда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган туғруққача бўлган давр, туғруқ ва янги туғилган чақалоқ парваришининг дастлабки етти кунида перинатал аудит услубини қўллаш ҳамда уларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини яхшилаш масалалари иштирокчилар диққат марказида бўлди.

– Айтиш керакки, бугун жаҳон тиббиётида перинатология хизматини янада такомиллаштириш билан боғлиқ янги-янги лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда, – дейди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси вакили Гунта Лаздане. – Жумладан, туғруққача, туғруқ вақтида ва чақалоқ ҳаётининг дастлабки етти кунида она ва болага замонавий тиббий ёрдамни ташкил этишга йўналтирилган ушбу перинатал аудит лойиҳаси бунга мисолдир. Бу орқали кўрилаётган чора-тадбирлар эса она ва бола саломатлигини асраш, чақалоқлар ўлимининг олдини олишга хизмат қилади. Таъкидлаш жоиз, мамлакатингизда бу йўналишда илғор тажрибалар тўпланган, айниқса, тиббиёт муассасаларингизда жаҳон тиббиётининг замонавий усулларидан самарали фойдаланилаётгани юқоридаги фикрларимнинг тасдиғидир.

Тадбирда, шунингдек, республикамизда оналик ва болаликни муҳофаза қилишга оид Давлат дастурларининг ҳаётга татбиқ этилиши ЖССТ, ЮНИСЕФ, ЮНФПА ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида самарали амалга оширилётгани, хусусан, ушбу халқаро анжуман ҳам бу борада йўлга қўйилган ишларнинг тараққиётига ҳисса қўшиши айтиб ўтилди.

– Перинатал, яъни ҳомиладорлик, туғруқдан кейинги даврда юқори тиббий хизмат кўрсатиш ва соғлом фарзандни дунёга келтириш учун бугун мамлакатимизда эътирофга арзигулик ишлар амалга оширилмоқда, – дейди Республика перинатал маркази директори ўринбосари Шоҳида Бобожонова. – Хусусан, барча шароитларга эга перинатал марказлар барпо этилиб, уларда ушбу хизмат турининг уч босқичли тизими шакллантирилди. Бундан ташқари, жаҳон андозаларидан олинган клиник стандартлар амалиётга татбиқ қилиниб, кадрлар салоҳияти оширилмоқда. Ушбу анжуманда ҳам соҳанинг дунёдаги етук мутахассислари иштирокида перинатал ёрдам борасида эришилган ютуқлар, кўрилган натижалар ва орттирган тажрибаларимиз билан фикр алмашиш имконига эга бўлдик. Қолаверса, соҳада яна қандай технологияларни қўлласак иш самарадорлиги ортади ва унинг мониторингини йўлга қўйиб, хизмат сифатини баҳолаш тизимини ташкил этиш чоралари кўриб чиқилмоқда. Ўйлайманки, тадбирда ечимини топиш назарда тутилган масалалар юзасидан берилган тавсиялар ҳамда чиқарилган хулосалар юртимизда оналар ва болалар саломатлигини яхшилаш, уларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, мамлакатимизда миллатнинг бугуни, эртанги тақдирини белгилаб берувчи оналар саломатлиги ҳамда келажак ворислари соғлом ва баркамол бўлиб улғайиши учун яратиб берилаётган имкониятлар замирида эл-юрт фаровонлиги, Ватан тараққиётига ҳисса қўшувчи эзгу мақсадлар мужассам. Зеро, соғлом оналаргина шу юрт манфаатларига хизмат қилувчи соғлом фарзандларни дунёга келтиради. Шу боис ҳам бу Ватанда она мўътабар, бу Ватанда фарзандлар азиз.

Ҳасан АБДУҒАНИЕВ. Суратлар муаллифи Акром АБДУЛЛАЕВ.

№ 41, 28.10.2016 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.