Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Соғлом она ва бола йили

ОНАЛАР ВА БОЛАЛАР САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДАГИ ЭЗГУ САЪЙ-ҲАРАКАТЛАР

Пойтахтимиздаги Мирзо Улуғбек тумани тиббиёт бирлашмаси ҳамда унинг жойлардаги тузилмалари томонидан "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурига мувофиқ кенг кўламли ишлар амалга оширилаётир.

Туман тиббиёт бирлашмаси ва ҳудуддаги оилавий поликлиникаларда ёшларни никоҳдан олдинги чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, санитария-гигиена соҳасидаги ишларни кучайтириш, тўғри овқатланишни тарғиб этиш бўйича тарғибот-тушунтириш ишлари фаол олиб борилмоқда.

Тиббиёт бирлашмасида "Ёш ота-оналарга", "Она сутининг аҳамияти", "Камқонлик ҳақида нималарни биласиз?", "Мен бахтли она бўламан", "Гўдакларни кўкрак сути билан боқиш", "Бехатар оналик" каби мавзуларда суҳбатлар уюштирилмоқда. Тумандаги барча умумтаълим мактаблари, коллеж ва маҳаллаларда эрта турмуш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, никоҳдан олдинги тиббий кўрик аҳамияти ҳақида давра суҳбатлари, тарғибот ишлари мунтазам ташкил этилаётир.

Муассасада мунтазам равишда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилади. Касалликлар аниқланган ҳолларда уларни даволаш бўйича тезкор чоралар кўрилмоқда. Ҳомиладорларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича оила шифокори, патронаж ҳамшира ва тиббиётнинг ўндан ортиқ йўналиши бўйича мутахассислар ҳамкорлиги йўлга қўйилган.

– "Соғлом она – соғлом бола" концепциясига асосан фертиль ёшидаги аёллар ва уларнинг саломатлиги ҳақидаги маълумотларнинг электрон базаси яратилган, – дейди Мирзо Улуғбек тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокори ўринбосари Нури Раҳимова. – Бу тиббий кўрикдан ўтказилган аёлларни соғломлаштириш, ҳомиладорлик ҳолатини баҳолаш ва муаммони ўз вақтида бартараф этишда муҳим аҳамият касб этаётир. "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури доирасида ҳудудимиздаги барча тиббиёт масканларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, замонавий ускуна ва жиҳозлар билан таъминланди. Тажрибали акушер-гинекологлар гуруҳи ҳафтада икки кун жойларда бўлиб, ҳамкасбларига амалий ёрдам кўрсатиш, тегишли тавсиялар бериш баробарида аҳоли, айниқса, аёлларнинг тиббий маданиятини юксалтиришга ҳисса қўшмоқда.

Ҳомиладор аёлларга таркибида инсон ҳаёти ва саломатлиги учун зарур микроэлементлар бўлган поливитаминлар тавсия этилмоқда. Натижада кам вазнли болалар туғилиши, ирсий касалликлар ва туғма нуқсонларнинг олди олинаётир. Болаларнинг ўткир респиратор вирусли инфекциялар, пневмония, бронхит, сколиоз билан касалланиш ҳолатлари камаймоқда.

– Шифокор ва ҳамшираларимиз ёш оналарга доимий равишда зарур маслаҳат ва тавсиялар бериб келмоқда, – дейди туман тиббиёт бирлашмаси бош терапевти Умида Тоирова. – Давлатимиз томонидан тиббиёт муассасаларида яратилаётган шароитлар иш фаолиятимизни янада ривожлантириб, самарали натижаларга эришишимизда муҳим ўрин тутмоқда.

Тиббиёт бирлашмаси тасарруфида олтита оилавий поликлиника мавжуд бўлиб, улар 262 минг 200 аҳолига тиббий хизмат кўрсатмоқда. Олтмиш иккита мактабгача таълим муассасаси, ўттиз олтита умумтаълим мактаби, ўн бешта коллеж ва академик лицейга ҳам тиббий хизмат кўрсатилади.

– Бугун шифокорлар кўригидан ўтдим, – дейди Мирзо Улуғбек туманида яшовчи -Насиба Қулмуродова. – Шифокорлар саломатлигим жойида эканлигини айтди. Бундан жуда хурсанд бўлдим. Тиббиёт ходимлари ҳомиладор аёлларнинг овқатланиш тартиби, рационал овқатланиш қоидалари, бола учун зарур бўлган витаминлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Соғлом ва баркамол фарзандни вояга етказиш, унинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллашига кўмаклашиш ҳар бир ота-онанинг юксак орзуси, жамиятнинг улуғ мақсадидир. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, аёл бахтли бўлса, оила соғлом бўлади, оила соғлом экан – жамият мустаҳкам, жамият мус-таҳкам экан, мамлакат барқарордир.

Шаҳноза МАМАТУРОПОВА, ЎзА.

№ 36, 23.09.2016 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.