Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Соғлом она ва бола йили

МИЛЛАТНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШГА ХИЗМАТ ҚИЛАЁТГАН ҒОЯ

Мамлакатимиз мустақилликка эришганига чорак аср тўлди. Ўтган йиллар давомида жамиятнинг ҳар бир жабҳасида илгари ҳатто тасаввуримизга сиғмаган улкан янгиланишлар, бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Хусусан, халқимизга жаҳон андозалари даражасида тиббий ёрдам кўрсатишнинг самарали тизими яратилди. Буларнинг барчаси Биринчи Президентимиз Ислом Каримов номи ва -фаолияти билан бевосита боғлиқдир.

Мустақиллик йилларида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ этишнинг ҳуқуқий ва амалий асослари яратилди. Мамлакатимизнинг илк ордени "Соғлом авлод учун" деб номлангани, ўтган йилларнинг аксарияти оила, она ва бола, ёшлар манфаатидан келиб чиқиб номлангани Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг ўсиб-униб келаётган авлодларга бўлган чуқур меҳр-муҳаббати, юксак ишончи ва ғамхўрлигининг амалий ифодаси бўлди.

"Соғлом она – соғлом бола" миллий дастури ишлаб чиқилиб, уни амалга ошириш бўйича муҳим чора-тадбирлар ҳаётга татбиқ этилди. "Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур", деган даъват жамиятимизда амалга оширилаётган эзгу ислоҳотларнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланди.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастури тўғрисида"ги Фармони соғлиқни сақлаш соҳасини чуқур ислоҳ қилиш, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг янги, замонавий тизимини барпо этишда муҳим дастурил-амал бўлди. Ушбу фармондан келиб чиқиб, аҳолига замонавий тиббий-профилактика ёрдамини аямаслик бўйича муҳим лойиҳалар амалга оширилди. Қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникалар ташкил этилиб, замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Умумий амалиёт шифокорлари тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими яратилди. Аҳоли орасига янада чуқурроқ кириб бориш, оила, она ва бола манфаатини ҳар томонлама муҳофаза этиш мақсадида тиббий патронаж соҳасига асос солинди.

Ўтган йилларда туман тиббиёт бирлашмалари тубдан модернизация қилинди. Вилоятларда болалар ва катталарга жаҳон андозалари даражасида тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида махсус диагностика ва тиббиёт марказларига асос солинди. Она ва бола скрининг, перинатал, репродуктив саломатлик марказлари фаолияти йўлга қўйилди. Шошилинч ва ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларининг ноёб тизими шакллантирилди. Фармацевтика тармоғи барпо этилди. Эмлаш орқали юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича замонавий тизим шаклланди. Бугунги кунда ўн икки турдаги юқумли касалликка қарши қўлланиладиган вакциналар давлат бюджети ҳисобидан харид қилинмоқда.

Жорий йилда ушбу мақсадларга- 18,5 миллиард сўм ажратилди. Эмлаш қамрови қарийб юз фоизни ташкил этмоқда. Бу жаҳонда энг юқори кўрсаткичдир. Мазкур ижобий натижаларни нуфузли халқаро ташкилотлар алоҳида эътироф этади.

Инсон саломатлигини асрашда тиббиёт билан бир қаторда бошқа муҳим масалалар ҳам эътибордан четда қолмади. -Хусусан, аҳолини сифатли озиқ-овқат билан таъминлаш, рационал овқатланиш маданиятини тарғиб этиш, озиқ-овқат маҳсулотларини фойдали элементлар билан бойитиш ишлари тизимли ташкил этилмоқда. Мамлакатимизда жаҳон тажрибасида илк бор ҳомиладор аёлларни таркибида фойдали микроэлементлари бўлган поливитаминлар билан бепул таъминлаш амалиёти жорий этилди ва бунинг муҳим натижалари қисқа муддатда ўз самарасини намоён этди. Оммавий спорт, айниқса, болалар спортини ривожлантириш эзгу ҳаракатга айланди.

Соғлом она ва бола йилида бу йўналишдаги ишлар янада юқори босқичга кўтарилмоқда. "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури доирасида бирламчи тиббий-профилактика муассасалари, вилоятлардаги болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари модернизация қилинмоқда. Бу хайрли ишларнинг натижалари халқимиз, айниқса, нав-қирон авлоднинг саломатлик кўрсаткичи яхшиланаётгани, жисмоний ва интеллектуал салоҳияти юксалиб бораётгани мисолида яққол намоён бўлмоқда.

Мамлакатимизда она-бола скрининг хизматининг самарали фаолияти натижасида 2005 йилдан буён ривожланишида туғма нуқсони бор болалар 1,3 баробарга камайди. Кейинги йилларда спорт билан шуғулланадиган 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларимиз ўртасида ўткир респираторли вирусли инфекциялар билан касалланиш 47,3, пневмония 55,6, бронхит 61,7, сколиоз 45,5 фоизга камайди.

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида оналар ўлими 3,2, болалар ўлими 3,4 баробар камайди. Юртимизда камолга етаётган болаларнинг 92 фоизи ривожланиш кўрсаткичлари бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти стандартларига тўла мос келади.

Биринчи Президентимиз -Ислом Каримов асос солган "Соғлом она – соғлом бола" миллий модели Юртбошимиз орзу қилган ва бутун ҳаётини бахшида этган эзгу мақсад – миллатимизни соғломлаштириш, халқимизнинг генофондини мустаҳкамлаш йўлида ана шундай улкан натижаларга пойдевор бўлди. Аждодларимизнинг руҳлари шод, халқимизнинг турмуши обод бўлди. Оилаларда, маҳаллаларда, юртимизда соғлом ва бахтли болаларнинг шодон кулгиси баралла янграмоқда. Бу ишларнинг маҳсулини нафақат халқимиз, балки бутун жаҳон ҳамжамияти эътироф этмоқда.

Буларнинг барчаси Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг эл-юрт, келажак авлодлар манфаати ва камолоти йўлида кунни тунга улаб қилган заҳматли меҳнати, шижоати, фидойилиги, оқилона сиёсати эвазига бунёд бўлди.

Замонлар ўтар, тарих ўзгарар, лекин бу улуғ зотнинг эл-юрт манфаати йўлида амалга оширган бундай эзгу ишлари асло унут бўлмайди. Ислом Каримов асос солган ҳаётбахш ғоялар нафақат халқимиз, балки бутун инсониятнинг эртанги тараққиётига хизмат қилувчи, келажак авлодларимизни комилликка етакловчи қадрият сифатида бардавом яшайди. Турғунпўлат ДАМИНОВ, Тошкент тиббиёт академияси профессори, "Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳиби.

№ 36, 23.09.2016 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.