Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Соғлом она ва бола йили

ҲАР БИР ИНСОН МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДА

Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган эзгу ишлар замирида инсон саломатлиги ётар экан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан мунтазам тарзда ўтказиб келинаётган тиббий-ижтимоий тадбирлар кўламининг кенгайиб бораётганлиги, бу албатта, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда касалликларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Қарийб 7-8 йилдирки, вазирлик томонидан "Саломатлик ҳафталиклари", "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!" каби тиббий-ижтимоий акцияларнинг мунтазам равишда ўтказиб келинаётганлиги халқимизнинг ўз саломатлигига ва тиббиётга бўлган ишончини янада орттирмоқда. Шу ўринда таъкидлашимиз лозимки, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 10 октябрдаги 364-сонли "Республика ҳудудларида аҳолига кўрсатилаётган ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш тўғрисида"ги буйруғи юқоридаги тадбирларнинг яна бир мантиқий давоми бўлиб, мамлакатимиз ҳудудларида айни пайтда "Ҳар бир инсон меҳр ва эътиборда" шиори остида тиббий-ижтимоий тадбир бошлаб юборилди. Мазкур тадбирда республика ихтисослашган тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари, тиббиёт олий ўқув юртлари ва уларнинг клиникалари, республика клиника раҳбарларидан иборат бўлган 370 нафар мутахассис, шулардан, 133 нафари олим ва профессорлар, 167 нафари тиббиёт фанлари номзодлари иштирок этмоқдалар. Ишчи гуруҳларининг устувор вазифаси барча даражадаги ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларида қуйидаги йўллар билан тегишли ҳудудлар доирасида ихтисослаштирилган комплекс амалий ва услубий тиббий ёрдамни ташкил этиш даражасини ҳар томонлама таҳлил қилган ва баҳолаган ҳолда унинг сифатини оширишдан иборатдир. Дарҳақиқат, ушбу тадбир барча ҳудудларда қизғин ва кўтаринки руҳда бошлаб юборилди. Шундай экан, қуйида Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Самарқанд вилоятида бўлиб ўтаётган тадбирлар ҳақида маълумотга эга бўласиз. Тиббий-ижтимоий тадбирнинг ҳудудлардаги жараёнлари билан газетамизнинг кейинги сонларида янада батафсилроқ танишиб борасиз.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасаларида "Ҳар бир инсон меҳр ва эътиборда" шиори остида саломатлик кунлари ўтказилмоқда.

"Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури ижроси доирасида ўтказилаётган саломатлик кунлари Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази шифокор-мутахассислари иштирокидаги семинар билан бошланди.

Пойтахтдан келган юқори малакали мутахассислар самарқандлик ҳамкасблари, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари ходимларига юрак-қон томир касалликларига аниқ ташхис қўйиш ва самарали даволашда тиббиётнинг замонавий услуб ва воситаларидан фойдаланиш бўйича маслаҳат ва тавсиялар берди.

Шундан сўнг вилоятдаги тиббиёт муассасаларида беморлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Юрак ишемик, гипертония, ўткир коронар синдроми каби касалликларни даволашда замонавий усуллардан фойдаланиш юзасидан маслаҳатлар берилди.

– Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилган ислоҳотлар самараси бугунги кунда юртимизнинг барча ҳудудларида замонавий тиббиёт муассасаларининг фаолият кўрсатаётгани ва халқимиз ўртача умр кўриш даражасининг ўсганида яққол намоён бўлмоқда, – дейди Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази директори, Ўзбекистон Қаҳрамони Равшан Қурбонов.

– Бугун тиббий кўрик ташкил этилган вилоят кардиология диспансери, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Самарқанд шаҳар кўп тармоқли поликлиникаси, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалида яратилган шароит ва имкониятларни кўриб, бунга яна бир бор амин бўлдик.

Ўн кун давом этадиган саломатлик кунларида пойтахтдан келган шифокорлар вилоятдаги тиббиёт марказлари етакчи мутахассислари – кардиолог, офтальмолог, терапевт, ортопед, нейрохирург, травматолог, педиатр ва бошқа мутахассислар билан ҳамкорликда туманлардаги тиббиёт муассасаларида бўлиб, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказади.

Қорақалпоғистон Республикасида "Ҳар бир инсон меҳр ва эътиборда" шиори остида саломатлик кунлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган тадбирларда аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, зарур тавсия ва маслаҳатлар берилаётир.

– Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган тиббий кўрикларда Тошкент шаҳридаги йирик клиникалар, тиббиёт марказларининг олий тоифали шифокорлари иштирок этмоқда, – дейди Ўзбекистон Республикаси Саломатлик ва тиббий статистика институти Қорақалпоғистон Республикаси филиали директори Табассум Рўзметова.

– Барча туманлар ва чекка ҳудудлардаги даволаш муассасаларида аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Тадбир доирасида ташкил этилаётган ўқув-семинарларда шифокорлар билим ва малакасини ошириб, замонавий тиббиёт ускуналаридан самарали фойдаланиш, юқори технологияларга асосланган жарроҳлик амалиётини қўллаш борасида тажриба алмашмоқда.

Саломатлик кунларида пойтахтдан келган шифокорлар, жумладан, кардиолог, офтальмолог, терапевт, ортопед, нейрохирург, травматолог, педиатр ва бошқа мутахассислар туманлардаги тиббиёт муассасаларида бўлиб, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказаётир. Хотин-қизлар қўмиталари, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ва "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоллари, фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш бўлимлари ходимлари иштирокида аҳоли яшаш жойлари, маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва саломатликни мустаҳкамлаш бўйича ташвиқот тадбирлари ҳам ўтказилмоқда.

ЎзА материаллари ва суратлари асосида тайёрланди.

№ 40, 21.10.2016 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.