Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Соғлом она ва бола йили

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР ЭТАДИ ДАВОМ

"Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди мажлислар залида "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида "Тинчлик йўлидаги озиқ-овқат ёрдами" дастури доирасида тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Фонд республикамиздаги тиббий-ижтимоий муассасалар, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, "Мурувват", "Саховат" уйлари, махсус мактаб-интернат тарбияланувчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситалари, кийим-кечак ҳамда дармондорилар билан бойитилган озиқ-овқат маҳсулотларини мурувват ёрдами сифатида етказиб бермоқда.

Светлана ИНАМОВА, "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди бошқаруви раиси:

– Албатта, "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурининг амалдаги ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатганмиз. Бугун "USAID" халқаро ташкилотининг "Тинчлик йўлидаги озиқ-овқат ёрдами" дастури доирасида АҚШнинг "Resource and Policu Exchange" халқаро ташкилоти томонидан келтирилган 112,5 тонна витаминлар билан бойитилган қуритилган сабзавот маҳсулотининг тақдимот маросимида йиғилиб турибмиз.

Мазкур маҳсулот асосан сил, қандли диабет, руҳий асаб хасталикларига чалинган беморлар, шунингдек, фтизиатрия ва пульмонология муассасаларига, кўп болали, кам таъминланган оилалар, ногиронлар, ижтимоий аҳволи оғир хонадонларга режа асосида қишлоқ варчлик пунктлари бош ҳамширалари томонидан тарқатилади. Бу борада Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган битимга кўра, ҚВПларида хизмат қилаётган бош ҳамширалар ишлаб чиқилган махсус дастурга кўра малака оширишлари йўлга қўйилган.

Шунингдек, маросимда 2009 йилда АҚШнинг "Resource and Policu Exchange" халқаро ташкилоти билан тузилган ўзаро ҳамкорлик келишув битимига кўра, жорий йилда ҳам "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фондига ҳамкор ташкилотлар томонидан дори-дармон, тиббиёт анжомлари, мультивитаминлар, ногиронлик аравачалари, витаминлаштирилган сабзавот аралашмаси кўринишидаги мурувват ёрдамлари келтирилгани айтиб ўтилди. Ушбу хайрия ёрдамлари фонднинг ҳудудий филиаллари, соғлиқни сақлаш бошқармалари орқали республикамиздаги тиббий ва махсус болалар муассасалари, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга тарқатилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш лозимки, ўтган 2015 йилда АҚШ-нинг "Resource and Policu Exchange" халқаро ташкилоти хайрия сифатида тақдим этган 112,5 тонна витамин билан бойитилган қуритилган сабзавот маҳсулоти қабул қилиниб, 118 та тиббий ва ижтимоий муассасаларга топширилган бўлса, бу йил ҳам мазкур халқаро ташкилот томонидан келтирилган 112,5 тонна маҳсулот фонд ва унинг ҳудудий филиаллари, соғлиқни сақлаш ҳамда халқ таълими тизими орқали республикамиздаги мавжуд 139 та тиббий ва ижтимоий муассасаларга тарқатилади.

Памела СПРАТЛЕН,

Америка Қўшма

Штатларининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси:

– Аввало, бизни ушбу тақдимотга таклиф этганингиз учун миннатдорлик билдирмоқчиман. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси билан Америка Қўшма Штатлари ўртасида ўрнатилган ўзаро ҳамкорлик алоқалари давом этаётгани ва натижалари самарали бўлаётганини таъкидламоқчиман.

Ўзбек халқи – инсонпарвар халқ. Уларнинг меҳри дарёлиги, меҳмондўстлиги, тўғри сўзлиги бизларни қувонтиради. Ўзаро ҳамкорлик доирасида хайрия ёрдами кўрсатиш ишлари ҳам режа асосида белгиланган бўлиб, мана бугун еттинчи бор мурувват ёрдами тақдимотида иштирок этаяпмиз. Сизлар билан ҳамкорлигимиз бардавом бўлишига ишонаман.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, 2016 йилнинг саккиз ойи давомида фонд ўз мурувват йўналиши доирасида хайрия тадбирларини амалга оширишда АҚШнинг "AmeriCares", "TOMS SHOES" ва "Resource and Policu Exchange", Германиянинг "Friedensdorf International", Жанубий Корея Республикасининг "Save tre Children", KOFIN халқаро соғлиқни сақлаш фонди, Финландиянинг "Priboru Ou" ташкилоти билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Мазкур йилда халқаро хайрия ташкилотлари томонидан 30 бор мурувват юклари, яъни дори-дармонлар, санитария-гигиена воситалари, озиқ-овқат ҳамда тиббий жиҳозлар келтирилди ҳамда белгиланган тартибда тегишли муассасаларга, оилаларга тарқатилди.

АҚШнинг "USAID" халқаро тараққиёт агентлиги иштирокида Ўзбекстонга 2016 йил бошидан шу кунгача 311 446, 93 долларлик витаминлар билан бойитилган сабзавот маҳсулотлари келтирилди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Ўзбекистон ишончли ҳамкор сифатида халқаро ҳамжамиятнинг хайрихоҳлигини қозона олди. Мамлакатимиз хавфсиз ҳудуд эканлиги ҳам хорижлик ҳамкорларнинг эътиборини ўзига жалб этмоқда. Юсуф ЖЎРАЕВ. Суратлар муаллифи Акром АБДУЛЛАЕВ.

№ 36, 23.09.2016 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.