Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Соғлом она ва бола йили

Эътирофлиси шундаки, истиқлолимиз йилларида мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида эришилган ютуқлар билан ҳақли равишда фахрлансак арзийди. Айниқса, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти ташаббуси билан тиббиёт соҳасида босқичма-босқич амалга оширилган ислоҳотлар натижасида соҳада улкан ўзгаришлар юзага келди.

Жумладан, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида ҳам ижобий натижалар қўлга киритилиб, Республика перинатал, Она ва бола скрининг марказлари ҳамда уларнинг вилоят филиаллари, вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказлари, туғруқ мажмуалари, шунингдек, Акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказлари ва вилоят филиалларининг моддий-техник базаси ривожланиб, оналар ва болалар саломатлиги учун кенг имкониятлар яратилди. Албатта, бу каби кенг имкониятлар пойтахтимиздаги шаҳар 5-сон болалар клиник шифохонамизда ҳам яратилган бўлиб, малакали мутахассисларимиз томонидан даволанувчи болажонларимизга сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Мазкур клиникада ўттиз йилдан буён фаолият юритаётган бўлсам, шифо масканимизнинг ташқи ва ички кўринишлари замонавий қиёфа кашф этиб, энг сўнгги русумдаги янги технологиялар билан жиҳозланди.

Унинг натижасида, болалардаги касаллик ташхисини тўғри аниқлаш, даво муолажаларини замонавий аппаратураларда олиб бориш ҳамда хасталикни бартараф этиш билан бирга, тиббий хизмат сифати яхшиланди. Клиникамиз 150 қатновга мўлжалланган бўлиб, шундан 70 таси муддатидан олдин туғилган чақалоқларга, қолган 80 таси эса эмизикли болаларга ажратилган. Шунингдек, реанимация бўлимида ҳам барча шароит ва имкониятлар яратилган бўлиб, чақалоқларнинг меъёрий ривожланиши учун барча қулайликлар мавжуд. Бўлим доимий равишда бир хил ҳароратда ушлаб турилади. Бемор болага тўғри ташхис қўйиш жараёнида, яъни унинг мия қисми ҳамда ички аъзолари касалликларини аниқлашда хориждан келтирилган "Sonoscape" ssi 6000 – ультратовуш аппарати ниҳоятда қўл келмоқда.

Бу каби мўъжизавий аппарат юрак, ўпка, жигар, буйрак сингари тана аъзоларида бирон дард бўлса, мониторда аниқ кўрсатади. Бу албатта, касалликка тўғри ташхис қўйишни таъминлайди. Бунинг баробарида рент-ген хонасидаги КМС 950 русумли замонавий аппаратнинг мавжудлиги ҳам касалликнинг асосий босқичларини эрта аниқлаш ва даволашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Айтишим муҳимки, клиникамизга айрим туғруқ мажмуаларидан олиб келинаётган, яъни муддатидан илгари туғилган (муддатидан аввал туғилган болалар одатда 700-950 гр. бўлади) чақалоқларга мўлжалланган инкубатор хонасида бир хил мўътадил ҳароратни сақлаб турувчи аппарат, бола эркин ҳаракатланиши учун махсус жиҳозлар, керакли миқдорда кислород етказувчи шланг, бир марта ишлатиладиган анжомлар мавжуд бўлиб, улар шифокор ва ҳамширалар томонидан доимий назоратда. Эмизикли болалар учун алоҳида изоляция хоналари ажратилган. Она ва бола учун зарурий шароитлар яратилган. Бундай изоляция хоналарининг алоҳидалиги шундаки, болалар орасида тез-тез учраётган айрим юқумли касалликларнинг бир бирига юқи-шининг олдини олишда, шунинг-дек, хасталикнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганишда асосий омил бўлиб хизмат қилади. Мутахассис сифатида айтишим ўринлики, болаларимиз беш ёшгача бўлган даврда, уларнинг саломатлигига ниҳоятда эътибор қаратишимиз зарур. Чунки бу даврда болани тўғри овқатлантириш, вазнига эътибор қаратиш ва жисмоний ривожланиши ҳамда динамик кузатувини таъминлаш, у соғлом ва баркамол ўсишида асосий пойдевор бўлиб хизмат қилади. Клиникамизда мазкур ёшдаги хасталанган болаларимиз учун ҳам керакли шароитлар муҳайё. Муассасамизда кўп сонли тиббиёт ходимлари меҳнат қилишади. Уларнинг малакасини ошириш борасида ҳам фаолиятлар тўғри йўлга қўйилган. Маълумки, болалар саломатлиги йўлида хизмат қилиш ҳар бир мутахассисдан катта масъулият талаб этади. Бунинг учун болалар шифокори самимий, меҳрибон, жонкуяр ва хушмуомала бўлиши зарур. Ушбу эзгу фазилатларни янада шакллантириш учун жамоа орасида маънавият ва маърифат соатлари олиб борилади. Бундан ташқари, бўлимларда оналар мактаби ташкил этилган бўлиб, улар учун шифокор ва ҳамширалар томонидан муҳим тавсиялар бериб борилади…

Фахр билан айтмоқчиманки, истиқлол йилларида ҳукуматимиз томонидан тиббиёт ходимлари меҳнатини қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, тиббиёт ходимлари давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланиши, касб байрамининг нишонланиши, турли номинациялар бўйича кўрик-танловлар ўтказилиши диққатга моликдир. Ана шундай рағбатга муносиб бўлаётган жамоадаги ходимларимизнинг борлиги амалдаги фаолиятларимиз маҳсули деб биламан. Мустақиллигимизнинг йигирма тўрт йиллигида реанимация бўлими мудири Нажбиддин Ерхаджаев "Шуҳрат" медали билан тақдирланди. Шунингдек, жорий йил Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган Республика "Ҳамшира" кўрик-танловида клиникамиз ҳамшираси Гулруҳ Ғайратова иштирок этиб, фахрли иккинчи ўрин соҳибаси бўлди ва Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Олий маълумотли ҳамшира факультетига имтиёзли равишда ўқишга қабул қилинди. Албатта, бу каби муваффақиятлар замирида тинимсиз изланиш, касб-га садоқат ҳамда жамиятимиз тараққиёти учун астойдил хизмат қилиш ётади.

Шундай экан, давлатимизнинг бизга инъом этаётган барча имкониятларидан унумли фойдаланиб, халқимиз саломатлиги йўлида хизмат қилишга доим тайёрмиз. Дилором ДАВЛЕТОВА, Тошкент шаҳар 5-сон болалар клиник шифохонаси бош шифокори.

№ 35, 16.09.2016 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.