Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Соғлом она ва бола йили

ТИББИЙ ИСЛОҲОТЛАР САМАРАСИ

Президентимиз раҳнамолигида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник баъзасини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида давлатимиз раҳбарининг 1998 йил 10 ¬ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастури тўғрисида"ги Фармони ижроси доирасида ўтган йиллар давомида ўн еттита қишлоқ врачлик пункти ташкил этилиб, барчаси "Саломатлик-1", "Саломатлик-2" лойиҳалари асосида замонавий тиббий жиҳоз ва ускуналар билан таъминланди.

– Муассасамиз туманнинг чекка ҳудудида жойлашганига қарамасдан, замонавий тарзда жиҳозланган, – дейди "Кулла" қишлоқ врачлик пункти мудири Тоҳиржон Ғаффоров. – Яқинда ишга туширилган янги лаборатория эса шу ернинг ўзида қон таҳлилини билиш имкониятини яратди. Бу, ўз навбатида, касалликни эрта аниқлашда ғоят муҳим аҳамиятга эга. Энди биохимик қон таҳлили учун туман марказига бориб келишга асло ҳожат қолмади.

Қишлоқ врачлик пунктларига "Саломатлик-2" лойиҳаси асосида зарур дори-дармон ва бошқа воситалар етказиб берилмоқда. Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида шу мақсадлар учун қарийб 16 миллион сўм маблағ сарфланди. Айни пайтда шифокор ва ўрта тиббиёт ходимларининг билим ва малакасини ошириш ҳам доимий эътибор марказида бўлиб келмоқда. Шу йил 32 нафар шифокор ва етмишга яқин ҳамшира мамлакатимиздаги етакчи тиббий муассасаларда малака оширгани ҳам фикримизнинг ёрқин далилидир.

– "Соғлом бола йили" Давлат дастурида белгиланган вазифалар, Президентимизнинг 2014 йил 1 августдаги "2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида"ги Қарори ижросини таъминлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда, – дейди туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Турсунбой Давронов. – Қишлоқларда оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳо¬лининг тиббий маданиятини юксалтириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, эрта турмуш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар самарасида туманимизда турли касалликлар кўрсаткичи йил сайин камайиб бормоқда.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ. ЎзА.

№ 42, 24.10.2014 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.