Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Соғлом она ва бола йили

МАКТАБДА НАМУНАЛИ ТИББИЁТ ХОНАСИ

Давлатимиз томонидан ёш авлоднинг соғ¬лом ва баркамол бўлиб ўсиши учун кенг имкониятлар яратилганлиги, фарзандларимиз ҳар томонлама зукко, чаққон ҳамда меҳнатсевар бўлиб вояга етишларида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бундай эътибор ва ғамхўрликлардан ота-оналар мамнун бўлишмоқда. Айниқса, республикамиз миқёсида болалар саломатлиги йўлида қилинаётган муайян ишлар ўзининг самарали натижаларини бераётганлиги қувонарли.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ишлари яхши йўлга қўйилганлиги боис, кейинги йилларда оналар ва болалар ўлими кўрсаткичи камайиб, кўпгина касалликларнинг олди олинди. Шу ўринда таъкидлаш муҳимки, мустақиллигимиз шарофати билан она ва бола скрининг, перинатал марказлари ва уларнинг вилоят филиаллари, Педиатрия ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази, Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси, Акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази ва вилоят филиаллари ҳамда вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказлари замон талаблари даражасида янгидан қурилиб, айримлари қайта реконс¬трукция қилинди, энг сўнгги русумдаги тиббиёт аппаратуралари билан жиҳозланди. Бундай шароит ва имкониятларнинг барчаси келажагимиз бўл¬ган болажонларнинг ҳар томонлама интеллектуал ўсишларида бирламчи аҳамиятга эгадир.

Дарҳақиқат, фарзанд¬лари¬миз янада соғлом ва баркамол ўсишлари учун Президентимиз томонидан болалар спортига қаратилган эътибор ҳам бундан мустасно эмас. Кенг қамровли ишлар қаторида республикବмиз¬даги 9739 та умумтаълим мактабида таълим олаётган 4458162 нафар ўқувчига 16476 нафар тиббиёт ходими бириктирилган. Бу ҳам болалар саломатлигини ўз вақтида назорат қилиш ва ҳар қандай касалликнинг олдини олишда асосий омил бўлиб хизмат қилаётганлиги фикримизнинг ёр¬қин далилидир.

Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 1 августдаги ¬"2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив са¬л¬мат¬лигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги давлат дастури тўғрисида"ги 2221-сонли Қарори ва "Соғлом бола йили" Давлат дастури доирасида бу борадаги ишлар кўлами янада кенгаймоқда. Унга кўра, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ва "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг аҳоли, айниқса, аёллар ва никоҳдан ўтадиган ёшлар орасида соғлом оила қуриш, тўрт мучаси соғ фарзанд дунёга келтириш ҳамда тарбия қилиш масалалари бўйича тизимли асосда тушунтириш ишларини ташкил этиш борасидаги қўшма дастури ва қўмитанинг тармоқ дастурлари қабул қилинди. Қўшма дастурда республикамизнинг 193 та туманида ҳо¬мийларни жалб қилган ҳолда умумтаълим мактабида намунали тиббиёт хоналарини ташкил этиш ва тўлиқ жиҳозлашни амалга ошириш вазифаси белгиланган. Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 242-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан замонавий тиббий воситалар билан жиҳозланган намунали тиббиёт хонаси очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Соғ¬лиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳридаги 11 та туман хотин-қизлар қўмитаси раислари, мактаб жойлашган ҳудуддаги оилавий поликлиника мудирлари, ўқувчи ёш-ларнинг ота-оналари, Олмазор туманидаги 33 та мактаб директорлари, шаҳардаги туман тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари ҳамда халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова иштирок этиб, Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифати ва самарадорлигини ошириш, оналик ва болаликни муҳофазалаш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлашга қара¬тилаёт¬ган эътибор ўзининг юксак самараларини бераётганлигини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ва "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати билан ҳамкорликда 2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дас¬тури ижроси юзасидан ишлаб чиқилган қўш¬ма дастурларда соғ¬лом авлодни вояга етказишга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар белгиланган. Мазкур қўшма дастурда республикамизнинг 193 та туманидаги мактабда ҳомийлар кўмагида намунали тиббиёт хоналарини ташкил этиш лойиҳаси режалаштирилган бўлиб, уларни тўлиқ жиҳозлашни амалга ошириш вазифаси кўзда тутилган. Бундан кўзланган мақсад болалар ва ўсмирларга бирламчи тиббий-санитария ва профилактика ёрдами кўрсатиш кўламини кенгайтириш, ўқувчиларнинг жисмоний ривожланишини доимий мониторинг қи¬лиш, мактабларда соғлом турмуш тарзи тарғиботини янада кучайтиришдан иборатдир.

Ушбу умумтаълим мактабида иш бошлаган тиббиёт хонаси "Магнум медикал сервис" масъулияти чекланган жамияти ҳомийлигида ташкил этилди.

– Мактабимизда уч мингга яқин ўқувчи таҳсил олади, – дейди шифокор Дилрабо Эрхо¬нова. – Бу ерда бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш баробарида тиббий-профилактика ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Ҳар йили икки марта чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилади. Янги тиббиёт хонасида яратилган замонавий шароитлар профилактика ва тиббий тарғибот ишларини янада ривожлантириш, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни камолга етказишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Тадбир жараёнида иштирокчилар намунали тиббиёт ҳамда синф хоналари, спорт залларида олиб борилаётган амалий машғулотлар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, шу куни мактабнинг дарс жадвалидан "Саломатлик дарслари" ўрин олди. Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан мулоқотда бўлдилар. Албатта, бу каби лойи¬ҳалар эзгу мақсад йўлида қилинаётганлиги келажагимиз бўлган фарзандларимиз соғлом ва баркамол ўсишларида муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилишига шубҳа йўқ.

Ибодат СОАТОВА тайёрлади. Суратлар муаллифи Анвар САМАТХОДЖАЕВ.

№ 42, 24.10.2014 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.