Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Соғлом она ва бола йили

СОҒЛОМ БОЛА – ОИЛА ҚУВОНЧИ

"Соғлом бола йили" Давлат дастури ижроси доирасида Жиззах вилоятида ҳомиладор аёлларнинг 85 фоизи перинатал ультратовуш скрининг текширувидан ўтказилди.

Текширувдан ўтган аёлларнинг ҳомиласида касалликка мойиллик аниқланганда, қайта кўрикдан ўтказилмоқда.

– Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараё¬нида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, туғма ногиронликнинг олдини олиш, тиббий хизмат сифатини тубдан такомиллаштириш, даволаш ва диагностика ишларида замонавий технологиялардан фойдаланишга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бермоқда, – дейди Жиззах вилояти "Она ва бола" скрининг маркази раҳбари Шербек Ашуров. – Замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган скрининг марказлари фаолияти бу борада муҳим аҳамият касб этаётир.

Давлатимиз раҳбарининг 2009 йил 13 апрелда қабул қилинган "Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғ¬лом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори вилоят скрининг маркази фаолия¬ти самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлмоқда. Марказнинг замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлангани, шифокорларнинг юқори малакаси скрининг текширувлари самарадорлигини оширмоқда. Марказ иш бошлаган 2011 йилда 2 минг 915 ҳомиладор аёл скрининг текширувидан ўтказилган бўлса, жорий йилнинг тўққиз ойида бу кўрсаткич 11 минг 405 нафарни ташкил этди. Ногирон болалар туғилиши 2011 йилда ҳар минг чақалоққа 5 тани ташкил этган бўлса, 2014 йилга келиб бу кўрсаткич биттага тушди.

Вилоят скрининг маркази мутахассислари жойлардаги тиббий муассасалар ходимлари билан ҳамкорликда маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинларида, ўқув масканларида бўлиб, "Скрининг маркази фаолияти", "Тиббий маданият – соғлом турмуш гарови", "Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш: ютуқлар ва муаммолар" каби мавзуларда давра суҳбатлари ташкил этмоқда. Бундай тадбирлар давомида камқонлик, буйрак, жигар етишмовчилиги каби экстрагенитал касалликлар билан хасталанган туғиш ёшидаги аёллар аниқланиб, диспансер, амбулатория даволанишларига қамраб олинмоқда.

Давлат дастури ижроси доирасида қишлоқ врачлик пункт¬ларида ҳомиладор аёлларнинг оммавий перинатал скринингини ўтказиш тадбирлари изчил давом этмоқда. Жорий йилдан бошлаб қишлоқ туманларда яшовчи ҳомиладор аёлларни таркибида фолий кислотаси бўлган умумий қувватлантирувчи витаминлар билан бепул таъминлаш амалга оширилмоқда.

Т. БЕКНАЗАРОВ.

№ 40, 10.10.2014 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.