Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Соғлом она ва бола йили

ОНА СУТИ — МЕҲР БУЛОҒИ

Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЮНИСЕФ халқаро ташкилоти ҳамкорлигида жорий йилнинг 4-10 август кунлари Бутунжаҳон кўкрак сути билан боқишни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш ҳафталиги ўтказилди.

Даставвал Республика саломатлик ва тиббий статистика инс¬титути вилоят филиали ҳамда "Шифокор ва ҳаёт" газетаси ходимлари ҳамкорлигида матбуот конференцияси уюштирилиб, иштирокчиларга ҳафталикни ўтказишдан кўз¬ланган мақсад ҳақида ахборот берилди. Йиғилишда сўз олган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош неонатологи, кўкрак сутини тар¬ғиб қилиш дастури координатори Дилбар Азизова жумладан шундай деди:

– Вилоятимиздаги 21 та тиббиёт маскани "Болаларга дўс¬тона муносабатда бўлаётган муассаса" сифатида эътироф этилган. Бунга ўз-ўзидан эришганимиз йўқ. Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази вилоят филиалида гўдакни она сути билан боқиш, аёлнинг овқатланиш рационини тўғри ташкил қилиш, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш мавзулари бўйича кўп маротаба суҳбат ўтказдик. Мутахассислар тавсияси, илмий-амалий хулосаси билан танишаётган қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий полик¬линикаларнинг бош шифокорлари шу йўналишдаги ишларни аҳоли ўртасида тар¬ғиб қилмоқдалар.

Ҳафталик доирасида Уйчи, Тўрақўрғон тиббиёт бирлашмалари шифокорлари учун "Истисносиз кўкрак сути билан гўдакларни боқишни тарғиб қилишда тиббиёт муассасаларининг ўрни" мавзусида семинар-йиғилиш ўтказилиб, кун тартибидаги долзарб масаланинг мазмун-моҳияти атрофлича муҳокама қилинди.

Наманган вилоятида ўтказилган ушбу ҳафталик "Соғлом бола йили" Давлат дастури ижросига қўшилган муносиб ҳисса бўлди.

Рустамали МАМАДАЛИЕВ, Наманган вилояти.

№ 32, 15.08.2014 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.