Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Соғлом она ва бола йили

ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИНИНГ МУҲИМ АСОСИ

2012 йилнинг 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан "Жамиятнинг асосий бўғини сифатида оиланинг ҳуқуқий кафолатлари: унинг фаровонлигини ошириш омиллари" мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирнинг асосий мақсади мазкур йилга "Мустаҳкам оила йили" деб ном берилиши муносабати билан Юртбошимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифалардан бири – мамлакатимизда оила институтини ривожлантириш бўйича мавжуд қонунчилик базасини янада такомиллаштириш, жумладан, қонун ҳужжатларига зарур ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда оила мустаҳкамлиги, шунингдек, фаровонлигини ошириш масалаларига жамиятимизнинг эътиборини кучайтиришдан иборат бўлди.

Давра суҳбати давомида иштирокчилар томонидан истиқлол йилларида қўлга киритилган самарали натижалар, бунинг баробарида эса, жорий йилимизга Мустаҳкам оила йили деб ном берилиши катта мазмун-моҳиятга эга бўлиб, унда асосан юртимизда оила муҳофазаси ва унинг ҳуқуқларини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири эканлиги алоҳида таъкидланди.

Айтиш муҳимки, давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланган оила манфаатларини ҳимоя қилиш ғояси ўз ифодасини топган бўлиб, бу йўналишдаги эзгу ниятли ишлар асосан оила мустаҳкамлигига қаратилганлиги бежиз эмас. Шундай экан, бу борада давлат идоралари, нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан муайян ишлар амалга оширилаётган бўлсада, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш механизмларини кенг жорий этиш ва оила ҳуқуқлари кафолатларини тўлиқ таъминлашда қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга зарурат борлиги кўзга ташланмоқда.

Юқоридагиларни хисобга олиб, қўмитанинг бир гуруҳ депутатлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг айрим моддаларига ўз-гартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича иш олиб борилаётгани ва уларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида маълумот берилди.

Қонун лойиҳасининг мазмунига кўра, Кодекснинг 15, 160, 205-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда. Хусусан, 15-модданинг биринчи қисмига ўзгартиш киритиш орқали эркаклар ва аёллар учун белгиланган никоҳ ёшини тенглаштириш, яъни 18 ёш этиб белгилаш, шунингдек, Оила кодексининг 160-моддасига болалари билан бир йилдан ортиқ муддат давомида бирга яшамаётган, болани тарбиялаш ва таъминлашдан бўйин товлаган ҳолларда ва бу ҳолат суд томонидан узрсиз деб топилганда ота-онанинг розилигини олмасдан бошқа шахсга фарзандликка олинишига имконият яратиш, шу билан бирга, Оила кодексининг 205-моддаси ўзбек ва рус тилидаги матнини бирхиллаштириш таклиф этилмоқда.

Қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизда болаларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириб, уларни фарзандликка бериш, уларга васий ва ҳомий тайинлашдаги бир қатор ҳуқуқий муаммоларни бартараф этади. Никоҳ ёшини 18 ёш этиб белгилаш, аёлларнинг тўлақонли таълим олишларига кенгроқ имкониятлар яратиб беради, шунингдек, турмуш қуриш ёшини халқаро стандартларга мувофиқлаштиради ва мустаҳкам оила шаклланишига яна бир асос сифатида хизмат қилади.

Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Соғ-лиқни сақлаш, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекис-тон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди каби қатор ташкилотлар масъул ходимларининг маърузалари тингланиб, унинг якунида тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Ибодат СОАТОВА.

№ 7, 17.02.2012 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.