Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Соғлом она ва бола йили

БОШ МАҚСАД – АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИНИ ЯХШИЛАШГА ЭРИШИШ

Мустақиллик йилларида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда тиббиёт ислоҳотларини босқичма-босқич амалга оширишга давлатимиз раҳбари томонидан алоҳида эътибор қаратилиб, муайян мақсадларга йўналтирилган фармон ва қарорларнинг ижроси ҳам бу жараёнда муҳим аҳамият касб этмоқда. Сир эмас, Президентимиз томонидан мазкур йўналишдаги фаолиятларни ривожлантириш мақсадида ўндан ортиқ қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилди ва уларда асосан аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш, тиббий муҳофазани кучайтириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш вазифалари бош мақсад қилиб олинди. Ўтган давр мобайнида тиббиёт ислоҳотлари янги босқичга кўтарилиб, кўпгина ижобий ўзгаришларга, даврий янгиланишларга эришилди.

Ҳар йилнинг ўзгача ном билан аталиши замирида ҳам бевосита инсон саломатлигини муҳофаза қилиш ва унинг тиббий манфаатларини ҳимоялаш сингари устувор вазифалар асосий ўрин тутади.

Мана бу йилимизнинг Баркамол авлод йили деб эълон қилиниши ва шу мақсадда қабул қилинган Давлат дастурида белгиланган тадбирлар режаси ҳам мамлакатимизда инсон соғлиги ҳақида ғамхўрликни кучайтириш ва яхшилаш борасидаги савобли ишларнинг ёрқин намунасидир. Дастур ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш, ёшларга ўз истеъдодларини рўёбга чиқариш, йигит-қизларни етук шахс бўлиб етишишларига кўмаклашиш каби кенг қамровли чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган.

Баркамол авлод деганда ўзида маънавий-ахлоқий фазилатларни мужассамлаштирган, ўз қобилиятини ҳар томонлама намоён эта оладиган, маърифатли, дунёвий билимларни мукаммал эгаллаган, ахлоқан пок, жисмонан соғлом, бунёдкор ва ижодкор шахс тушунилади. Ушбу Давлат дастури тўғрисидаги Қарордан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2010 йил 10 февралдаги 35-сонли буйруғи ишлаб чиқилди. Мазкур буйруққа асосан соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар режаси белгиланиб, вазирликнинг масъул ходимлари республикамиз ҳудудларига бириктирилиб, Давлат дастури бажарилишини мониторинг қилиб борувчи ишчи гуруҳи таркиблари тузилди. Буйруқ ижро учун ва унинг бажарилишини таъминлаш мақсадида ҳудудий соғлиқни сақлаш ва республика даволаш-профилактика муассасаларига етказилди.

Дастурда тиббиёт ходимлари олдига қуйидаги вазифаларни амалга ошириш режалаштирилган:

- оналар ва болаларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш, профилактикага асосланган соғлиқни сақлаш тизимини устувор ривожлантириш, тиббий хизмат моддий-техник базасини мустаҳкамлаш асосида соғлом авлодни вояга етказиш чора-тадбирларини янада кучайтириш, бунинг учун "Соғлом она – соғлом бола" дастурининг қуйидаги мақсадли вазифаларини амалга оширишни давом эттириш:

- фертил ёшдаги аёлларни ва 14 ёшгача бўлган қиз болаларни юз фоиз қамраб олган ҳолда чуқурлаштирилган комплекс тиббий кўрикларни ташкил этиш, аниқланган беморларни соғломлаштириш;

- соғлом оилани шакллантириш масалалари бўйича қизларга маслаҳат беришни ташкил этиш;

- репродуктив саломатликни сақлаш ва соғлом оилани шакллантириш муаммолари бўйича ёшлар ҳамда ёш оналар ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш;

- "Оилада саломатлик" марафонини, "Соғлом она – соғлом авлод" тадбирларини ташкил этиш;

- оналарнинг репродуктив саломатлиги ва уларнинг соғлигини муҳофаза қилиш соҳасида тиббий ёрдам сифатини ошириш;

- ташҳислаш ва даволашнинг клиник қўлланмалари, стандартларини ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ва жорий этиш;

- ирсий касалликларни аниқлаш бўйича ташҳислаш тадқиқотлари доирасини кенгайтирган ҳолда она ва боланинг перинатал ҳамда неонатал скринингини янада давом эттириш;

- ОИВ инфекциясининг онадан болага ўтишининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш;

- соғлом оилани шакллантириш бўйича контрацептив воситалар билан таъминлаш, тизимни такомиллаштириш ҳамда сифатли хизмат кўрсатиш;

- кечиктириб бўлмайдиган акушерлик ёрдами ва перинатал даврдаги парвариш сифатини ошириш;

- қишлоқ жойларида врач буюртмасига асосан ҳомиладор аёлларни таркибида фолий кислотаси мавжуд бўлган поливитаминларнинг махсус комплекслари билан бепул таъминлашни жорий этишда қатнашиш;

- республика тиббиёт ва соғломлаштириш муассасалари учун бинолар қуриш;

- даволаш-профилактика муассасаларини замонавий тиббий ва лаборатория ускуналари, мебель билан таъминлаш;

- миллий эмлаш тиббиёт тақвимига мувофиқ, болаларни юқумли касалликлар (қизамиқ, полиомиелит, бўғма, қоқшол, кўкйўтал, "В" гепатити, сил)га қарши эмлашни таъминлаш;

- ёш оналарни касаба уюшмалари тизимида санаторийларда, ишлайдиган ёшларни корхоналар, ташкилотлар ва ўқув юртлари санаторий-профилакторийлари базасида, ёз даврида болаларни оромгоҳларида уларни соғломлаштириш;

- аҳолининг мақсадли гуруҳлари орасида озиқ-овқат маҳсулотларини фортификация қилиш, тузни йодлаштириш, темир, фолий кислота ва "А" витамини саплементацияси бўйича мавжуд дастурлар амалга оширилишини кенгайтириш;

- оилаларда овқатланиш маданияти тарғиботи бўйича ахборот-таълим ишларини амалга ошириш;

- ёш авлодни жисмонан баркамол этиб тарбиялаш, ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш;

- ёшларни ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароит яратиш, фанни янада ривожлантириш ҳамда истеъдодли, иқтидорли ёшларни илмий фаолиятга фаол жалб этиш;

- таълим жараёнига – янги ахборот коммуникация ва педагогик технологияларни кенг жорий этиш;

- "Баркамол авлод йили" Давлат дастурининг мақсадли мазмуни ва аҳамияти тўғрисида оммавий тушунтириш ишларини тизимли равишда ташкил этиш.

Шунингдек, Дастурда Саломатлик ва тиббий статистика институтига ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини қарор топтириш, уларни гиёҳвандлик, четдан кириб келадиган экстремистик марказлар ҳамда паст савияли "оммавий маданият" иллатларининг зарарли таъсирлари таҳдидидан муҳофаза қилиш юзасидан:

- соғлом турмуш тарзи маданиятини шакллантиришга, ўз соғлигига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишга, соғлом оила қарор топтиришни тарғиб қилиш;

- ҳар бир таълим муассасасида гиёҳвандликка қарши курашиш халқаро ойлигини, "Биз гиёҳвандликка қаршимиз" ёшлар фестивалларини ўтказиш;

- "Соғлом турмуш тарзи – ёшларни уйғун камол топтириш гарови" махсус таълим-маърифат сайтини ташкил этиш;

- таълим муассасалари учун соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи кўргазмали воситалар ишлаб чиқариш ва улар билан таъминлаш;

- ОИВ инфекциясининг тарқалишига кўмаклашувчи зарарли ижтимоий ҳодисаларни бартараф этишга йўналтирилган роликлар ва плакатларни миллий анъаналар ва қадриятларни ҳисобга олган ҳолда тайёрлаш ҳамда уларни ёшлар ўртасида тарқатиш;

- ёшлар ўртасида тамаки чекиш, алкоголли ичимликлар истеъмол қилиш, гиёҳвандлик, турли ахлоқсизликнинг зарарли оқибатларига бағишланган энг яхши роликлар ва плакатлар учун танловлар ташкил этиш;

- "Ёшлар соғлом турмуш тарзини танламоқда" шиори остида шоу-концертларини уюштириш;

- қуйидаги мавзуларда семинар-тренинглар, ижодий кечалар, давра суҳбатлари, савол-жавоб кечалари, шунингдек, илмий-амалий конференциялар ташкил этиш;

- "Соғлом турмуш тарзи маданиятини шакллантириш – баркамол авлод пойдеворидир";

- ёшларни ғоявий таҳдид ва паст савияли "оммавий маданият"нинг зарарли таъсирларидан ҳимоя қилишнинг илмий-методик масалалари кабиларни амалга ошириш юклатилган.

Бу борада Республика Саломатлик ва тиббий статистика институти ҳам ўзининг қатор тадбирларини (институтнинг 2010 йил 16 февралдаги 4-сонли буйруғи) режалаштирди. Бу буйруқ ва режа институтнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вазирликнинг барча вилоятлар ва Тошкент шаҳар филиалларига етказилиб, режалаштирилган тадбирлар жойларда маҳалла қўмиталари, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, халқ таълими бўлими, хотин-қизлар қўмитаси, ички ишлар бўлими, санитария-эпидемиология назорат марказлари, қишлоқ врачлик пунктлари, поликлиникалар тиббий ходимлари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Улар асосан маҳаллалар, оилалар ва болалар ясли-боғчалари, мактаб, лицей, коллеж, олий ўқув юртлари, овқатланиш корхоналари, маданий-маиший шахобчалари, корхона ва ташкилот, муассасалар кабиларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, турли зарарли одатлардан тийилиш, тиббий маданият ва саводхонликни ошириш, шахсий ва умумий гигиена қоидаларига риоя қилиш, тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик ва спорт, ирсий касалликлар, муомала маданияти, атроф-муҳитни асранг каби мавзуларда учрашувлар, савол-жавоб кечалари, давра суҳбатлари, радиосуҳбатлар, телекўрсатув кабилар ҳамкорликда олиб борилмоқда.

Ҳар бир инсон ўз саломатлиги билан боғлиқ муаммолар ечимини қишлоқ врачлик пункти ёки шифохона, дорихоналардан эмас, балки ҳар ким ўз уйидан, ўқийдиган мактабию, ўқув даргоҳларидан, иш жойидан излаши керак. Инсон саломатлигини яхшилаш, турли касалликларга қарши кураша олиш имкониятларини кундалик турмуш тарзидан излаши зарур.

Бугунги кунда республикамизда ижтимоий-сиёсий вазият ўзгариб, ҳар биримизнинг онгимизда соғлигимизга нисбатан мутлақо янгича муносабатни шакллантиришимиз зарурлигини тақозо қилмоқда.

Шу ўринда Президентимиз ўзларининг чиқишларида аҳоли соғлиги бош мақсад эканлиги, уни ҳимоя қилишда давлат муҳофазасини таъминлаш билан бирга яна бир муҳим масалага тўхталиб: "Лекин, мен шу ўринда барчамиз оддий, аммо муҳим бир ҳақиқатни унутмаслигимизни истардим, яъни одамзотнинг соғлиги кўп жиҳатдан авваламбор унинг ўзига боғлиқ. Бунинг учун у ўз ҳаётини оқилона йўлга қўйиши, ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун соғлом ҳаёт тарзи ва турмуш маданияти талабларига амал қилиши, шак-шубҳасиз, катта ўрин тутади", деганлар.

Дарҳақиқат, ЖССТ хулосаларига кўра, инсон саломатлигига таъсир қилувчи омиллар орасида соғлом турмуш тарзи омиллари улуши – 55 фоиз, ирсий омиллар – 18 фоиз, ташқи муҳит омиллари – 17 фоиз, тиббий хизмат кўрсатиш омили – 10 фоизни ташкил этади.

Институтимиз ва унинг жойлардаги ходимлари бу йилнинг Баркамол авлод йили деб эълон қилинишида теран маъно борлигини чуқур ҳис қилиб, Давлат дастури ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғида белгилаб берилган режаларни қўллаб-қувватлаб, касбдошларимиз ва бажаришга масъул ходимлар билан ҳамкорликда амалга оширишни ўзларининг муқаддас бурчлари, деб биладилар.

Зулхумор МУТАЛОВА, Республика саломатлик ва тиббий статистика институти директори, Ёри ЖЎРАЕВ, услубиятчи шифокор.

№ 10, 12.03.2010 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.