Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Соғлом она ва бола йили

ЭРТАНГИ КЕЛАЖАК ЯРАТУВЧИЛАРИ

Ҳар бир давлатнинг тараққиёт ва ривожланиш йўлини, албатта, юксак салоҳиятга эга, мустақил фикрли, истеъдодли ёш авлодлар барпо эта олади. Зеро, бу умуммиллий қарашлардан руҳланган Президентимиз XXI асрни интеллектуал ёшлар асри, деб атадилар. Биз бугун навқирон ўғил-қизларимизнинг камол топаётган очиқ чеҳрасига, ақл-заковатига, ҳаракат ва интилишларига боқиб, уларнинг юртимизда ҳеч кимдан кам бўлмайдиган янги ҳаёт, янги жамият қуришига қодир эканига ишонч ҳосил қиламиз.

Фахр билан айтиш мумкинки, Ўзбекистонни дунёга танитаётган спортчилар, билимдонлар, санъаткор ёшларимиз сони йилдан-йилга тобора ортиб бормоқда. Юрт тақдири, унинг келажаги фарзандларимиз истиқболига чамбарчас боғлиқдир. Ўсиб келаётган авлоднинг одоб-ахлоқли, юксак маънавиятли, ҳуқуқий саводхон, ҳақиқий билимдон, тадбиркор, теран фикрли, имон-эътиқодли инсон бўлиб камол топишида энг аввало, оиладаги муҳит асосий аҳамиятга эга. Фақат ақлли, зукко, соғлом ота-онагина ўз фарзандлари қалбига тўғри тарбияси, тинимсиз меҳнати, шахсий ибрати, ҳалол ва инсонийлиги, Ватан ва оила шаънини муқаддас билиши, халқ ва юрт тақдирига лоқайд эмаслиги каби ноёб фазилатларни сингдира олади.

Халқимизда "Қуш уясида кўрганини қилади", деган нақл бор. Бундан кўринадики, оилада бола тарбиясига алоҳида эътибор бериш лозим. Фарзанд оилада катталар ўзини қандай тутишию, кийинишидан тортиб, ўзгалар билан муо¬мала-муносабатигача барини зийраклик билан кузатади. Табиийки, ўз-ўзидан бу хислатлар унинг феъл-атворига сингиб бораверади. Шу боис, оилавий муҳитда эр-хотиннинг бир-бирига бўлган ўзаро ижобий ёки салбий муносабати фарзанд тарбиясига таъсир кўрсатади. Оиладаги муаммоларни босиқлик, вазминлик, ақл-идрок, дид-фаросат билан ечиш мумкин.

Шуни айтиш жоизки, мамлакатимизда ёшлар тарбияси масаласига мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ, катта эътибор бериб келинмоқда. Натижада, Ўзбекистон қисқа вақт ичида асрларга тенг куч-қудрат, салобат, қадди-бўйи ва қадрини тиклаб, оламга юз тутди. Жаҳон ҳамжамияти эътиборига тушди, нуфузли спорт ўлкаларидан бирига, илм-маърифат ва маданият ўчоғи, Марказий Осиёда бар¬қарор тинчлик ва осойишталик юрти, Шарқ гавҳарига айланди.

Жорий йилимизнинг Баркамол авлод йили деб аталиши бу борада ўтган давр мобайнида амалга оширилган кўплаб хайрли ва савобли ишларнинг мантиқий давомидир. Шундай экан, "Баркамол авлод йили" Давлат дастурида белгиланган вазифа, режаларни Юртбошимиз маърузаларида аниқ ифодаланган мақсадлардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси марказий кенгаши қошидаги "Ёшлар билан ишлаш гуруҳи" ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларидаги шу номли гуруҳлар, фаоллар олдидаги дастур ва режалар мувофиқлаштирилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, "Баркамол авлод йили" Давлат дастури ижроси Ўзбекис¬фтон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 сентябр¬даги 459-сонли Қарори билан тасдиқланган "2007-2010 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни аниқ ижтимоий муҳофаза қилиш ва уларга ижтимоий хизмат кўрсатишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Давлат дастури ҳамда бу борада аввал қабул қилинган ва амалга оширилган кенг миқёсдаги ишларнинг ҳам узвий давоми ҳисобланади. Чунки, бундан кўзланган асосий мақсад ва йўналишлар Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси Низомида аниқ белгилаб қўйилганидек, жамиятда умум¬инсоний ва миллий қадриятлар, юксак маънавий фазилатларни камол топтириш, уларни эъзозлаш, ўзбекона эрксеварлик, ватанпарварлик, ҳамжиҳатлик ва тотувлик хислатлари авлоддан авлодга ўтиб, янада бойишига ҳисса қўшиш, шунинг¬дек, ёшларни Она-Ватанга, Президентимиз, халқимиз, истиқлол ғояларига садоқат, буюк келажак учун курашувчанлик руҳида тарбиялашда самарали фао¬лият кўр¬сатиш билан чамбарчас боғлиқ ва муштаракдир.

Шунинг учун ҳам ёшларни ҳаётга қатъий эътиқод ва қарашлар руҳида, менталитетимизга ёт бўлган зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашимиз, соғ¬лом турмуш тарзига интилишни шакллантириш, ОИТС, гиёҳвандлик, кашандалик ва бошқа зарарли одатларга қарши кураш бўйича муҳофазавий чора-тадбирларни амалга ошириш, уларнинг бўш вақт¬ларини мазмунли ўтказиш, ёшлар спортини оммавий ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш каби бошқа долзарб ¬муаммларнинг ечимини топишда ўз ҳаётий тажрибаси, шахсий ибрати билан намуна кўрсатаётган, эл-юрт¬га меҳнати сингган фахрийларимиз иштирокида маҳалла, олий ва ўрта махсус ўқув юрт¬лари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактаблари, ҳарбий қисм ҳамда бўлинмаларда маънавий, маърифий йўналишларда қизиқарли учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказиш режалаштирилган. Бундай тадбирларимизда ўтган йиллари эл-юрт эътиборига тушган, барчага маъқул ва манзур бўлган "Уч авлод учрашувлари"ни ўтказиш, ўзгалар кўмагига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар, пенсионерлар, ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийларига ўқувчи ва талабадан иборат тузилган "Ғам¬хўр¬лик гуруҳ"лари ташкил этиш, уларга инсонпарварлик, меҳр-мурувват, саховат ёрдамлари кўрсатиш, ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат, ота-она, кексаларга ҳурмат ҳис-туйғуларини тарбиялаш ва шакллантириш, "Бир нуроний ўн оилага бош-қош, тарбиячи, маслаҳатчи" деган шиор ҳамда ҳуқуқий тарғиботни янада кучайтириш, ҳаётга татбиқ этиш зарурдир. Бу тадбирларнинг ўтказилишида барча давлат, нодавлат, жамоат ташкилотлари, ҳомийлар ва кенг жамоатчиликнинг иштироки, ҳамкорлиги зарур, албатта.

Бунинг натижасида ёш оилаларни мустаҳкамлаш, ўсиб келаётган авлодни бардам-бақувват ҳамда жамият тараққиёти йўлида хизмат қиладиган фидойи инсонлар қилиб тарбиялашга эришамиз.

Искандар РАҲМОН, "Нуроний" жамғармаси Марказий Кенгаши "Ёшлар билан ишлаш гуруҳи" раҳбари, Қуролли Кучлар фахрийси.

№ 4, 29.01.2010 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.