Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Соғлом она ва бола йили

МЕҲРИБОНЛИК ВА ЭЗГУЛИК ТИМСОЛИ

Мен мустақил Ўзбекистонимизнинг оддий бир фуқароси, собиқ ҳарбий ходим, Қуролли Кучлар фахрийси сифатида Президентимиз ғояси ва ташаббусига асосан Тошкент шаҳрида барпо этилган "Ватанга қасамёд" ҳайкалининг очилиш тантанасида шахсан иштирок этмаган бўлсам ҳам, уни зангори экран орқали томоша қилиб, ниҳоятда ҳаяжонландим, бу тарихий воқеанинг бевосита иштирокчисига айландим, десам муболаға бўлмайди.

Дарҳақиқат, истиқлол йилларида давлатимиз раҳбари бошчилигида барча соҳалар қатори, миллий армиямизни шакллантириш борасида ҳам улкан ишлар амалга оширилди. Натижада бугунги кун талабларига жавоб берадиган тезкор ва ихчам, замонавий қурол-яроғ ҳамда техника билан таъминланган, жанговар қобилият ва тайёргарликка эга, аҳолимизнинг тинч-осуда ҳаётига қарши қаратилган ҳар қандай таҳдидга, ёвуз кучларга муносиб зарба беришга қодир бўлган Қуролли Кучларимиз вужудга келди. Эътиборли жиҳати шундаки, ҳозирда миллий армиямиз сафларида хизмат қилаётган ёшларимиз ўзининг жанговар, маънавий, интеллектуал салоҳияти, айниқса, ўз халқига ва Президентига содиқлиги билан жаҳондаги ҳеч бир армиядан кам эмас ва кам бўлмайди ҳам!

"Ватанга қасамёд" ҳайкалининг бунёд этилиши Юртбошимизнинг Қуролли Кучларимизга бўлган юксак эътибори, ғамхўрлигининг бир ифодасидир. Ушбу муҳташам мажмуага қараб, беихтиёр ўйга толасан киши. Биз учун Она ва Ватан тушунчаси азалдан азиз ва муқаддас саналиб келган. Она сиймоси меҳрибонлик, фидойилик, эзгуликнинг ёрқин тимсоли бўлса, Ватанимиз ҳам биз учун энг улуғ, энг азиз ва муқаддасдир! Шу боис, юрт ҳақида ўйлаганда аввало кўз олдимизда қўлларини дуога очиб турган, юз-кўзлари нурга тўла, мунис ва мўътабар Онамиз қиёфаси бутун бўй-басти билан гавдаланади. Фарзанд оқ сут берган, бағрида кўтариб катта қилган ўз волидаи муҳтарамаси олдида қанчалик қарздор бўлса, Ватани олдида ҳам шунчалик бурчлидир. Шунинг учун ҳам она заминни, гўзал ва бетакрор диёрини кўздай асраб-авайлаш, ҳимоя қилишга астойдил бел боғлаган алпқомат йигитлар чин қалбидан қасамёд қилади, аҳдига содиқ қолишга ваъда беради.

Ҳеч шубҳа йўқки, бу азиз ва мўътабар маскан эндиликда армия сафига боришга тайёргарлик кўраётган минглаб ёшларимиз, шунингдек, унинг метин сафларида мардонавор хизмат қилаётган ҳарбийларимиз учун энг қадрдон, азиз гўша бўлиб қолади. Баркамол авлод йилида ҳам ёшларимизни ҳарбий-ватанпарварлик, бурчга садоқат руҳида тарбиялашимизга яна бир амалий ва таъсирчан кўргазмали восита сифатида муҳим роль ўйнайди.

Искандар РАҲМОН,

Қуролли Кучлар фахрийси, истеъфодаги тиббий хизмат подполковниги, "Нуроний" жамғармаси марказий кенгаши "Ёшлар билан ишлаш гуруҳи" раҳбари.

№ 3, 22.01.2010 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.