Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Врач конспекти

ШИФОКОРНИНГ БЕМОР БИЛАН МУЛОҚОТИ УСЛУБИЁТИГА ДОИР

Шифокорнинг бемор билан ўзаро мулоқоти даволаш жараёнининг асосидир. Бутун фикр, эътиборни беморга қаратиш, самимийлик, уни диққат билан тинглаш, бемор билан бирга қайғуриш, жиддийлик ўзаро мулоқот ўрнатиш (коммуникация)нинг асоси бўлиб хизмат қилади.

Мулоқот турлари ва тинглаш маҳоратининг умумий тамойиллари

Бемор билан муносабатда сўз орқали (вербал) ва сўз ёрдамисиз (новербал) мулоқот кўникмалари мавжуд.

Сўз орқали мулоқот ўзаро муносабатнинг асосий кўринишидир, бунда қуйидагиларга риоя қилиш мақсадга мувофиқ:

- тушунарли тарзда сўзланг;

- сўз оҳангингиз босиқ ва майин бўлсин;

- ўринсиз саволлар билан бемор ғашини келтирманг;

- икки ё кўп маъноли сўзларни ишлатманг;

- кўрсатмаларни аниқ беринг;

- иложсиз муолажа, дори-дармонларни ваъда қилманг;

- бемор сизни тушунмай қолса, эринмасдан сўзларингизни яна такрорланг;

- сиз билан суҳбатда бемор ўзида туғилган саволларга жавоб топганига ишонч ҳосил қилинг;

- зарурат бўлганда беморга тегишли мутахассисни тавсия этинг;

- беморга зарурат пайдо бўлганда ўз телефон рақамларингизни беринг ва телефон орқали сўзлашувдан қочманг, беморга текширув натижаларини мунтазам равишда айтиб туринг;

- тавсияларингиз ва кўрсатмаларингизни назорат қилиб туринг;

- пунктуал бўлинг (пунктуал – французчадан ponktuel – нуқта, яъни аниқ, саранжом-саришта, ваъдасини вақтида бажарувчи);

- қабул вақтига кеч қолсангиз бу ҳақда телефон орқали огоҳлантиринг;

- даво ижобий натижа бермаса керакли мутахассисга юборинг;

- зарур бўлса шифохона (стационар)да даволанишни қатъиян талаб қилинг.

Мулоқотнинг иккинчи кўриниши новербалдир, яъни сўз ёрдамисиз мулоқот. Бундай мулоқот асосан хатти-ҳаракат, имо-ишоралар билан юзага келади. Бунда:

- мимикаларга, айниқса, нохуш туйғуни ифодаловчи мимикаларга эътибор беринг ва уларни назорат қилинг;

- қўлнинг беўхшов хатти-ҳаракатларини қилманг;

- чуқур "уҳ" тортманг;

- кўз қарашларингизни назорат қилинг;

- беҳуда кулаверманг;

- вазият тақозосидан келиб чиқиб, энг маъқул масофада туринг;

- гавдангизни беморни текшириш учун ва у билан суҳбатлашишга қулай ҳолатда тутинг (касалликларнинг специфик хусусиятларини эътиборга олган ҳолда), жуда узоқ масофада мулоқот қилманг;

- суҳбат вақтида эркинлик яратинг, беморни диққат билан тинг¬ланг, саволлар ва мулоҳазалар билан чалғитманг, шошилманг;

- бемордан нигоҳингизни (кўзларингизни) олиб қочманг;

- унинг сўзларига қизиқишингизни билдириб туринг;

- суҳбатнинг асосий моҳиятини илғаб олинг;

- мулоқотни кўзларингиз билан қўллаб туринг;

- "Ҳа" маъносида бошингизни ирғаб туринг;

- маълумотларни тушунишга ҳаракат қилинг;

- табассумдан тўғри фойдаланинг.

Сўраб-суриштириш услубларига доир

Бемор билан дастлабки мулоқот илиқ табассум ила саломлашиш ва ўзаро танишувдан бошланади. Шифокор ва бемор суҳбат учун қулай вазият эгаллаб олгач, бемордан шикоятларини, касалликнинг ривожланиш тарихи (Аnamnesis morbi): қачон, қай тарзда бошланган, дастлабки клиник белгилари, қачон тиббий ёрдамга мурожаат қилган, қандай ёрдам кўрсатилган, унинг фойдаси ва ҳ.к. Касалнинг ҳаёт тарихи (Anamnesis vitae): оилавий, ижтимоий аҳволи, яшаш, ишлаш жойи ва шароити, аввалги касалликлари, ўтказилган жарроҳлик амаллари, наслий-ирсий касалликлари, дори-дармонларга аллергик сезгирлиги кабилар суриштирилади.

Умумий кўздан кечириш, текширувдан сўнг беморга дастлабки ташхисий мулоҳазалар, ёр¬дамчи ёки қўшимча текширувлар, дори-дармонларнинг қандай қабул қилиниши ва бошқа маслаҳатлар айтилади. Анамнезнинг йиғилиши даволаниш жараёнида тўлдириб борилади. Сўраб-суриштириш шифокордан маҳорат талаб этади. Аниқ, чуқур билим асосида ўтказилган сўраб-суриштириш акса¬рият касалликка тўғри ташхиснинг қўйилишига ёрдам беради.

Суҳбатдан сўнг бемор ўзини енгил ҳис этиши, шифокорга нисбатан катта ишонч, тузалишга умид пайдо бўлиши даркор!

Шифокорнинг тинглай олиш маданиятига оид тамойилларни талабалар уқиб олишлари ва келгуси амалиётларида қўллай олишлари зарур.

Газетамизнинг кейинги сонларида юқоридаги мавзу доирасида тажрибали деонтолог-мутахассисларни суҳбатга чорлаб қоламиз. "Шифокорнинг нутқ маданияти ва бемор билан мулоқот санъати" китобидан олинди.

№ 3, 22.01.2016 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.