Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Врач конспекти

РЕНАЛ ОСТЕОПОРОЗДА БИФОСФОНАТЛАР БИЛАН ДАВОЛАШДА БУЙРАК ФАОЛИЯТИ ҲАМДА КАЛЬЦИЙ-ФОСФОР МУВОЗАНАТИ КЎРСАТКИЧЛАРИНИНГ ҲАРАКАТИ

Ренал остепорозда юзага келадиган кальций-фосфор мувозанатининг бузилиши ва уларнинг кўрсаткичларини коррекция қилиш максадида бифосфонатлар ва кальций препаратлари қўлланилганда бу препаратларнинг кальций-фосфор мувозанатига боғлиқ бўлган ножўя таъсирлари йўқолиб, кальций-фосфор мувозанати бузилиши жараёни сезиларли даражада секинлашади ҳамда ренал остеопорозни даволаш самарадорлигини оширади, шунингдек буйрак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатилади.

Сурункали буйрак касаллиги (СБК) – ҳозирги кунда кўпчилик ривожланган давлатларда буйраклар функциясининг пасайишига олиб келувчи касалликлар сони ортиб бормоқда. Сурункали буйрак етишмовчилиги (СБЕ) муаммоси, шунингдек унинг босқичларини аниқлаш, қимматбаҳо даволаш усуллари (гемодиализ, перитонеал диализ, буйрак трансплантацияси) муаммолари аллақачон ўта муҳим ижтимоий аҳамият қозонган. Беморлар учун нафақат СБЕнинг оғирлашиб бориши, балки асосий касалликнинг қайталаниши оқибатлари, шунингдек етарлича текширув ва даволаш ўтказилмаслиги оқибатида аҳволнинг кескин ёмонлашиш ҳоллари ва юрак қон-томир асоратларининг қўшилиш хавфи ҳам юқорилигича қолмоқда.

СБЕга олиб келувчи сабабларни ўрганишга бағишланган эпидемиологик изланишларда аниқланган хавф омиллари юрак томир касалликларининг хавф омилларига ўхшаш эканлиги аниқланган. Шу сабабли буйрак касалликларининг бирламчи ва иккиламчи профилактикасида юрак томир тизимини ҳимоялаш ҳам кўзда тутилган.

Юқоридагиларга асосан, National Kidney Foundation (АҚШ) томонидан буйрак касалликлари диагностикаси, даволаш ва профилактикасини умумлаштириш мақсадида "Буйраклар сурункали касаллиги" (БСК) тушунчаси киритилди.

БСК деганда, терминал буйрак етишмовчилигига олиб келадиган буйракнинг исталган сурункали касаллигини айтиш мумкин. БСКнинг бир қанча клиник босқичлари фарқланади (US National Kidney Foundation/Kidney Disease Outcomes Quality Initiative):

1-босқич – буйраклар зарарланиши белгилари бор, сийдикда патологик ўзгаришлар аниқланади, коптокчалар фильтрацияси тезлиги нормада (СКФ = 90 мл/мин.).

2-босқич – буйраклар зарарланиши белгилари бор, СКФ 60-89 мл/мин.

3-босқич – СКФ 30-59 мл/мин.

4 босқич – СКФ 15-29 мл/мин.

5-босқич – терминал буйрак етишмовчилиги СКФ <15мл/мин.

СБК босқичларини аниқлашда СКФ асосий роль уйнайди. Шундай қилиб, БСК тушунчаси кўплаб нозологияларни ўз ичига олган синдром тушунчасига мос келади.

СБКнинг бир қатор патогенетик бўғинлари кенг салмоқли ўрганилган ва самарали коррекция қилинмоқда. Бироқ СБКда фосфор-кальций мувозанати бузилиши ва ренал остеопорознинг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек уларнинг коррекцияси бўйича изланишлар етарли эмас. Маълумки фосфор-кальций мувозанатининг бузилиши ва ренал остеопороз СБКни жадаллаштирувчи омиллардан биридир [10]. Ренал остеопороз туфайли юзага келадиган суякларда оғриқ бўлиши, синишга мойиллик туғилиши ва бошқа тана скелети билан боғлиқ дискомфортлик одатда сурункали буйрак касаллигининг (СБК) IV босқич охири ва асосан V босқичда (NKF/QDOKI классификациясига мувофиқ, 2002) намоён бўлади [8]. Бироқ СБКнинг нисбатан эрта босқичлари, яъни СБКнинг III босқичида организмда фосфор-кальций мувозанати сезиларли даражада бузилиши ренал остепороз ривожланишига туртки бўлади. Маълумки СБКда юзага келадиган ренал остеопороз буйрак фаолиятининг сурункали бузилиб бориши натижасида буйракдаги проксимал эгри каналчаларда жигардан келган Д витаминининг нофаол шакли бўлган 25-ОН-Д3 (холекальциферол)ни 1-гидроксилаза таъсирида мураккаб монооксигеназ реакция ёрдамида 1,25-(ОН)2Д3 (кальцитриол)га айланишининг бузилиши туфайли юзага келади деб ҳисобланади. 1,25-(ОН)2Д3 (кальцитриол) Д витаминининг фаол шакли бўлиб, у ичакларда кальцийнинг сўрилишини ва суякларга жойлашишини таъминлайди [4,8]. Юқоридаги бузилиш эса кальций-фосфор мувозанати кўрсаткичларини ўзгартириб ренал остеодистрофияга сабаб бўлади [8]. Бироқ бу патологик жараён коптокча фильтрацияси 30 мл/мин.дан пасайгандан сўнг бошланади [9]. Чунки 1 -гидроксилаза ферменти йўл¬дош ва бошқа тўқималарда, жумладан, минимал миқдорда бўлса ҳам суякда мавжуд [4]. Бироқ СБКнинг нисбатан эрта босқичлари, яъни СБКнинг III босқичида организмда фосфор-кальций мувозанати кўрсаткичлари сезиларли даражада бузилади. Коптокча фильтрацияси нормадан 25 фоизгача пасайиши билан қонда гиперфосфатемия ва гипокальциемия бошланади [7,8,10]. Бу ҳолат қуйидагича тушунтирилади: СБКнинг III босқичида каналчалардан фосфор экскрециясининг камайиши оқибатида гиперфосфатемия бошланади [7]. Плазмада миқдори кўпайган фосфор кальций ионини ўзига бириктириб кальций фосфат тузини пайдо қилади ва у организмдаги деярли барча қон томирларда макро ва микро қон томирлар кальцификацияни бошлаб беради [4,5,8]. Оқибатда плазмада гипокальциемия юзага келиб қалқонсимон без олди безидан паратгармон (ПТГ) ишлаб чиқарилиши рағбатланишига олиб келади. Бу жараён плазмада ПТГ миқдори ошиб суяк тўқимасидаги остеокластлар фаоллигини кучайтириши оқибатида суяклар резорб¬ция¬сини бошлаб беради. Натижада юзага келган ренал остеодистрофия СБКнинг IV-V босқичларида ренал остеопороз клиникасини намоён этади.

Бу патологик жараённи коррекция қилишнинг одатий усулларидан бири бўлиб кальций сақловчи препаратларни қўллаш ҳисобланади. Улардан айнан кальций карбонат танлов препарати бўлиб, у ренал остеопорозни даволашда коптокча фильтрация¬си пасайиб боришига қараб 3 грамм/суткагача тавсия этилади [1,7]. Шунингдек, таркибида фосфор сақлаган озиқ-овқатлар (кўпроқ оқсилли маҳсулотлар) камайтирилади ва ичакларда фосфорнинг сўрилишини камайтирувчи препаратлар тавсия этилади. Бу мақсадда алмагель 10 мл.дан суткасига 4 маҳал буюрилади. Алмагель таркибига кирувчи алюминий гидроксиди фосфор билан қўшилиб эримайдиган бирикма ҳосил қилади ва ичакда сўрилмай қолишига олиб келади. Шунингдек, Д витаминининг мойли ва спирт¬ли эритмаси (эргокальциферол) суткасига 100000 дан 300000 ХБ дозада тавсия этилади [1,7]. Мазкур препаратлар маълум даражада плазмадаги кальцийни меъёрлаштириши мумкин, шунингдек қалқонсимон без олди бези фаолиятини бироз пасайтириб ПТГ миқдорини камайтиради. Бироқ кальций препаратлари Д витамини билан биргаликда қўлланилиши плазмада кальций микдорини тез ошириши туфайли кальций фосфат тузи пайдо бўлиши натижасида эктопик макро ва микро қон томирлар кальцификацияси жараёни тезлашиши эҳтимоллиги ҳам ошади [4,8]. Эктопик микро қон томирлар кальцификацияси жараёни буйрак коптокчаларини ҳам четлаб ўтмайди, яъни бу патологик жараён нефрокальциноз ривожланишини тезлайди [2,5,8]. Қолаверса бу усул билан плазмада кальций миқдорини меёрда тутиб туриб бўлмайди. Ваҳоланки, даволашнинг асосий мақсади қонда кальций ва фосфор миқдорини меъёрга яқинлаштириш ва меъёрда ушлаб туришдир. Шундай экан бу даволаш тамойили масалани узил-кесил ҳал этмайди. Шунинг учун СБКнинг нисбатан эрта босқичларида кальций-фосфор мувозанати кўрсаткичларини ва ренал остеопорозни коррекция қилишнинг бошқа йўлларини излаш, ўрганиш ва кузатиш мақсадга мувофиқдир.

ТАДҚИҚОТ МАҚСАДИ

СБК III босқичи билан оғриган беморларда ренал остеопороз кальций Д3 ва бонвива (ибандронат кислота) препаратлари комбинацияси билан коррекция қилинганда фосфор-кальций мувозанати кўрсаткичлари ҳамда буйрак фаолияти ҳолатини ўрганиш.

МАТЕРИАЛ ВА УСЛУБЛАР

Тошкент тиббиёт академияси (ТТА) III клиникаси Республика нефрология илмий-амалий марказида ҳар бири 20 нафардан иборат СБКнинг III босқичида (коптокча фильтрацияси 30-59 мл/мин.) бўлган беморлардан икки гуруҳ тузилди. Гуруҳдагиларнинг ўртача ёши 35 ±ки 13,5 ёш, яъни текширувга ёши 50 дан ошган ва 20 дан кичиклар ҳамда буйрак-тош, тизимли ва қандли диабет касаллиги бор беморлар олинмади. 1-гуруҳга кальций Д3 (таркибида 500 мг кальций ва Д витаминнинг нофаол шаклини сақлайди, Асклепий компанияси) 1 таб./сутка, 2-гуруҳга эса тушда кальций Д3 1 таб./сутка ва эрталаб бонвива 150 мг (ибандронат кислота Roche компанияси) ойига 1 таблеткадан перороал тавсия килинди. Текширув гуруҳидаги барча беморларда даволанишни бошлашдан олдин ва уч ойдан сўнг қон зардобида ионлашган кальций ва фосфор ҳамда ПТГ текширилди. Шунингдек, буйрак фаолияти билан боғлиқ бўлган кўрсаткичлар қонда мочевина ва креатинин ҳамда коптокча фильтрацияси аниқланди. Лаборатор таҳлиллар ТТА биологик кимё кафедраси қошидаги илмий изланиш лабораториясида, ТТА III клиникаси марказий лабораториясида ва РИ Эндокринология ИАТМ РИА лабораториясида бажарилди. Олинган натижаларни статистик таҳлил қилишда Statistica v. 6.0 (Statsoft Inc., USA) статистик пакетидан фойдаланилди. Ўртача арифметик қиймат (М), ўртача хатолик (m) ҳисобланди. Колмогоров-Смирнов критерийси бўйича танланганларни нормал тарқалиши баҳоланди. Фарқ р< 0.05 ишончлиликда ҳисобланди.

НАТИЖАЛАР МУҲОКАМАСИ

Текширув гуруҳидаги барча беморларда даволанишни бошлашдан олдин қон плазмасида кальций ўртача қийматда 1.91 ±ки 0.19 ммоль/л, фосфор ґртача іийматда 1.74 ±ки 0.28 ммоль/л миідорда эканлиги кґрилди. Уч ойдан сґнг 1-гуруµ беморларда кальций ґртача іийматда 2.64 ±ки 0.16 ммоль/л, фосфор ґртача іийматда 0.91 ±ки 0.24 ммоль/л, 2-гуруµ беморларда эса кальций ґртача іийматда 2.26 ±ки 0.18 ммоль/л, фосфор ґртача іийматда 1.44 ±ки 0.22 ммоль/л миідорда эканлиги кґрилди.

Кальций-фосфор мувозанатига хос лаборатор кўрсаткичлар

Натижаларга кўра фақат кальций Д3 қабул қилган 1-гуруҳда гиперкальциемия ҳолати кузатилди. Гиперкальциемия ҳолати кальций фосфат тузини пайдо бўлишини жадаллаштиргани учун фосфор кўрсаткичи меъёрнинг пастки чегарасини эгаллади. Кальций фосфат тузи пайдо бўлиши эса бу эктопик кальцификацияга сабаб бўлади. 2-гуруҳ беморларида эса кальций ва фосфор кўрсаткичларининг меъёрда бўлиши кальций Д3 ва ибандронат кислота препаратлари комбинацияси билан боғлиқдир. Бинобарин ибандронат кислота билан даволанишда одатда беморларда гипокальциемия ҳолати кузатилса, 1-гуруҳдан маълумки кальций Д3 билан монотерапияда гиперкальциемия хавфи ортади. Шундай экан икки препарат комбинацияда қўлланилганда препаратларнинг ножўя таъсирлари ўзаро бартараф этилади. Шунинг учун СБКнинг III босқичида кальций ва фосфор кўрсаткичларини меъёрлаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

ПТГ даволанишдан сўнг ҳар икки гуруҳда ўртача қийматда нормал кўрсаткичда кузатилган бўлсада 1-гуруҳда қийматлар гиперпаратиреоз даражасида тебранди. Яъни ПТГ ўртача қиймати нормада бўлгани билан баъзиларида нормадан юқори кўрсаткич кўрилган. Бу беморларда суякларда остеокластларнинг фаоллашиши давом этаётганидан ва ренал остеодистрофия ҳали тўлиқ секинлашмагани ҳамда кальций-фосфор кўрсаткичлари бузилиши жараёни тўхтамаганлигидан далолат беради. 2-гуруҳда эса қийматлар нормал кўрсаткичлар даражасида тебранди. Бу СБКда кальций-фосфор мувозанати бузилиши жараёни сезиларли даражада секинлашганини билдиради.

Буйрак фаолияти билан боғлиқ бўлган лаборатор кўрсаткичлар

Буйрак фаолияти билан боғлиқ бўлган лаборатор кўрсаткичлар 1-гуруҳга нисбатан 2-гуруҳда ижобий томонга силжиши бу кальций фосфат тузи ҳосил бўлиши кескин камайганлиги учун эктопик кальцификация жараёни бартараф этилгани туфайлидир. Шарҳлов адабиётлардан маълумки эктопик микро қон томирлар кальцификацияси нефрокальцинозни жадаллаштиради. Шундай экан СБК III босқичида кальций-фосфор мувозанати кўрсаткичларини коррекция қилишда кальций Д3 ва ибандронат кислота препаратлари комбинацияси қўлланилганда ҳар икки препаратнинг ножўя таъсирлари сезиларли даражада камаяди ва ренал остеопорозни даволаш самарадорлиги ортади. Шунингдек буйрак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатилади.

Хулосалар:

1. СБК III босқичида кальций-фосфор мувозанати кўрсаткичлари бузилишини коррекция қилишда кальций Д3 препарати қўлланилганда беморларда гиперкальциемия кузатилади ва эктопик кальцификация хавфи ошади.

2. СБК III босқичида кальций-фосфор мувозанати кўрсаткичлари бузилишини коррекция қилишда кальций Д3 ва ибандронат кислота препаратлари комбинацияси қўлланилганда ҳар икки препаратнинг кальций-фосфор мувозанатига боғлиқ бўлган ножўя таъсирлари йўқолиб ренал остеопорозни даволаш самарадорлигини оширади.

3. СБК III босқичида ренал остеопорозни даволашда кальций Д3 ва ибандронат кислота препаратлари комбинацияси қўлланилганда кальций-фосфор мувозанати бузилиши жараёни сезиларли даражада секинлашади.

4. СБК III босқичида кальций-фосфор мувозанати кўрсаткичлари бузилишини коррекция қилишда кальций Д3 ва ибандронат кислота препаратлари комбинацияси қўлланилиши буйрак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.

Л. ШУКУРОВА, Б. МУНАВВАРОВ, И. РЎЗМЕТОВА, Н. ҚАЮМОВ. Тошкент тиббиёт академияси.

№ 19, 17.05.2013 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.