Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Врач конспекти

ШИФОКОР МАЪНАВИЯТИ

Юртимизда инсон саломатлиги ва унинг манфаатлари йўлидаги саъй-ҳаракатлар бугунга келиб ўзининг самарали натижаларини бермоқда. Айниқса, касалликларнинг олдини олиш, эрта аниқлаш, ўз вақтида сифатли тиббий хизмат кўрсатишда тиббиёт ходимларининг меҳнати алоҳида ўринга эга бўлиб, шифокор ва бемор ўртасидаги мулоқот асосий омиллардан бири эканлиги ҳеч биримизга сир эмас.

Қадим-қадимдан табибларга, яъни ҳозирги замон шифокорларига аҳолининг ҳурмат-эътибори юқори бўлган. Чунки, улар ўз билимлари билан инсонларнинг жонига оро киришган, дардини даволашган. Шунинг учун ҳам оқ халатли, юзидан доимо меҳр таралувчи, ширин сўзли шифокорларнинг меҳнати машаққатли, масъулиятли ва шарафли эканлигини барчамиз яхши биламиз.

Тиббиёт илмининг даҳоси Абу Али ибн Сино: "Шифокор ширин сўзлари билан беморини даволанишига ишонтира олса, дард¬га қарши бемор ва шифокор бир ёқадан бош чиқариб курашади ва дардни албатта енгади. Агарда ишонтира олмаса, унда ҳам дард, ҳам бемор бирлашиб шифокорга қарши курашади ва даволаш анча қийин кечади" деган экан.

"Шифокор" сўзига таъриф берганда, "шифо" – даволаниш, касалликдан фориғ бў¬лиш, "кор" – иш, касб, яъни дардини, касаллигини даволовчи инсон деган маънони англатади. Таъкидлаш муҳимки, инсон касалликдан фориғ бўлишида шифокорнинг ўрни муҳим роль ўйнайди. Уни психологик томондан ишонтира олгандагина, тушкин ҳолатдан чиқаргандагина у ўзида касалликка нисбатан табиий иммунитет ҳосил қила бошлайди ва касалликдан тезда тузалишига сабаб бўлади. Чинакам маънавиятли инсон – ўзгаларни тушунади, анг¬лайди. Маънавиятли шифокор эса, ўз касбига виждонан ёндашади, шифо излаб келган беморларнинг дардини енгиллатади.

Зеро, Юртбошимиз "Юксак маънавият – енгилмас куч" асарида: "Маънавият – инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, имон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир", деб бежиз таъкидламаган.

Қадимдан сўз буюк шифобахш куч-қудратга эга бўлиб келган. Сўз одамзод тилидаги энг азиз гавҳардир. Машҳур юнон ҳакими Буқрот: "Инсон руҳини даволамай, танга шифо бериб бўл¬майди", деганида айнан "сўз"ни назарда тутган. Дар¬ҳақиқат, турли касалликлар руҳиятда у ёки бу ўзгаришларни вужудга келтиради, бу эса беморлар билан бўлган мулоқотда ўз ифодасини топади. Инсон ақлий ва физиологик фаолиятининг меваси – нутқ орқали мулоқотда намоён бўлади. Замонавий тиббиётда шифобахш омил сифатида сўз¬нинг аҳамияти янада ортди. Авваламбор тиббиёт ходимининг хушмуомалалиги, меҳрибонлиги ва ғамхўрлиги соҳа мутахассисининг этика ва деонтология¬сини асослаб берувчи сўзлардан ташкил топганлиги, бу албатта, бемор дардига малҳам берувчи илиқ муносабатдир.

Демак юқоридаги фикрларни таҳлил этадиган бўлсак, ҳар бир тиббиёт ходимининг маънавий ва маърифий дунёси, дунё¬қараши кенг, шунингдек, ирода ва эътиқоди мустаҳкам бўлиши беморларни даволаш ва улар қалбига йўл топишда муҳим аҳамият касб этади.

Нилуфар ФАЙЗИЛЛОЕВА, Тошкент шаҳар Олмазор туман кўп тармоқли поликлиника врачи. Лола ДИЛМУРОДОВА, Бухоро вилояти Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси врачи.

№ 10, 13.03.2015 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.